Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50328
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:


На сайте


Гипертонияни қандай билиш мумкин?

Bo'limi: Новости Мира |


Шифокорлар ўрта ёшдаги барча кишилар мунтазам равишда ўзинингартериал қон босимини текшириб туришини тавсия этади.
Гипертония касаллигинингучта босқичи фарқланади.
Биринчиси (енгил) – бунда артериал қон босими 140–159/90–99 ммсимоб устунини ташкил этади, ички органлар ва тизимларда ўзгаришлар юз бермайди, қон босими эса онда-сондакўтарилиб, яна мустақил равишда меъёрига тушади.
Иккинчиси (мўътадил) – бундатонометрдаги кўрсаткич 160–179/100–109 мм симоб устунини ташкил этади, қон босими кўтарилишлари сони кўпаяди вауни фақат дори-дармонлар ёрдамидагина тушириш мумкин бўлади.
Учинчиси (оғир) – бундамунтазам равишда 180/110 мм симоб устуни қайд этилади, шунингдек миокард инфаркти, мия инсульти, буйракетишмовчилигига олиб келувчи органлар ва тизимлардаги патологик ўзгаришлар кузатилади.
Гипертониянинг яққол аломатларига қуйидагилар киради:
-  сутканинг бирорбир муайян вақтига боғлиқ бўлмаган бош оғриғи. У тунда ҳам, эрталаб уйғонгандан кейин ҳам пайдо бўлишимумкин. Одатда “обруч”, оғирлик ёки энса ёрилиб кетаётгандай ҳислар пайдо бўлади. Баъзида оғриқ кучлийўталганда, бошни эгганда кучайиши мумкин, бироз шишган қовоқлар ва юз билан бирга кечишикузатилган; 
- хотиржам пайтда ёки эмоционал стрессда юзага келадиган юраксоҳасидаги оғриқлар;  - кўриш қобилиятининг бузилиши, бунда кўз олдида туман ёкипарда пайдо бўлади;  -  қулоқларнинг шанғиллаши.
Артериалгипертензияга учраган беморларда гипертоник криз, яъни қон босимининг ҳаддан ташқари кўтарилиши туфайлиюзага келган шошилинч ҳолат юз беради. Бу органлар ва тизимларда (бош мия, юрак, буйрак ва ҳ.к.) жиддий, баъзидаэса ҳаётга таҳдид солувчи ўзгаришларга олиб келади.
Гипертоник кризни стрессҳолати, жисмоний юклама ҳамда гипотензив дориларни қабул қилишни тўхтатиш келтириб чиқаришимумкин.Гипертоник криз тўсатдан бошланади. Хуруж пайтида одам қуйидагиларни ҳис қилиши мумкин:
-   кучли бош оғриғи;  -  кўриш қобилиятининг бузилиши;  -   кўнгил айниши, баъзида қусиш;  -  юз териси ва шиллиққопламаларининг қизариши;  -  баъзида кўкрак суяги ортидаги сиқувчи оғриқлар;  -  нафас қисиши;  -  баъзида томир тортишишлари.
Агар гипертоник криз аломатлари бўлган одамнинг ёнида бўлиб қолсангиз, дарҳол “тезёрдам”ни чақиринг ва шифокорларнинг етиб келишини кутинг. Бемордан охирги бор қачон қон босимини туширувчидори қабул қилганини сўранг. Ҳеч қандай ҳолатда қон босимини тушириш учун бундай дориларни катта дозадаберманг – бу ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин!



Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]