Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33436
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Глобал инқироз: сабаб, оқибат ва сабоқлар

Bo'limi: Новости Мира |




2007 йилнинг август ойида АҚШ ипотека кредитлари бозорида авж олган танглик нафақатАмерика, балки қатор ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётига ҳамон ўз таъсириникўрсатмоқда.   Уммон ортидаги муаммолар   “Better Маrrеts” агентлиги экспертларининг маълумотига кўра, 2007-2010 йилларнингўзида  америкаликларнинг 46,2 миллион нафари қашшоқона ҳаёт кечираётганлар рўйхатига тушиб қолди. Бусўнгги ярим аср ичидаги энг юқори кўрсаткичдир. Яна бир ташвишланарли томони шундаки, аҳолининг 9,3 миллионнафари тиббий суғуртадан маҳрум этилган.   2008-2018 йиллар давомидаАҚШда ялпи ички маҳсулот айнан молиявий бўҳрон туфайли камида 7,6 триллион долларга қисқариши тахминқилинмоқда. Устига-устак расмийлар миллий иқтисодиёт, банк сектори ушбу  “бало”дан халос бўлиш учун 5,2триллион доллар маблағ ажратган.   2013 йилнинг 17 октябриарафасида  АҚШнинг давлат бюджетисиз қолганидан хабарингиз бор. Далил ва рақамларга мурожаат қиладиганбўлсак, дефолт ёқасида қолган ҳукумат ўн еттинчи бор ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатишга мажбур бўлган. Буҳолат сўнгги бор бундан 17 йил аввал кузатилган экан.   Жориййилдаги давлат қарзи лимитини ошириш борасида республикачилар ва демократлар ўртасидаги узоқ давом этганбаҳс-мунозаралар, тортишувлардан сўнг томонлар бир битимга келишгандан кейин кўпчилик енгил нафас олди.
Бироқ бу ерда барча молиявий муаммолар узил-кесил ҳал бўлди дегани эмас. 2014 йилнингянварида яна бу “оғриқли нуқта” улар нишонига айланади. Оқ уй ва Конгресс ўртасидаги “рингдаги ўзига хосжанг” ҳали бери тугамаслиги аниқ.   Бош котибнинг боши қотган...

Йирик давлатлар у ёқда турсин, бу касаллик каттадан-катта нуфузли ташкилотларни ҳам ўздомига тортаётир.

БМТ бош котиби Пан Ги Мун Бош Ассамблеянинг 68-сессияси бешинчиқўмитаси делегатларига БМТнинг 2014-2015 йиллардаги бюджети лойиҳасини тақдим этиб, у 5,404 миллиард  доллармаблағ ажратилишини сўраган.

Бу бундан 2 йил аввалги маблағга нисбатан 2,9 фоизгакамроқдир. Ташкилотда маблағ тежаш мақсадида 290 та иш ўрни қисқартирилган. Аслида бош котиб ҳар 3 йилда БМТтаркибидаги мамлакатлар тўлайдиган аъзолик бадалини белгилаб туради.

Дунёнингюзлаб бадавлат шахслари Европада давом этаётган инқироз ва АҚШнинг бюджет сиёсатидаги номутаносиблигиданкатта миқдордаги маблағ йўқотмоқда.

“Well Fargo” агентлиги молиявий–иқтисодийбўҳрон – ЖАР, Покистон, Миср, Ҳиндистон, Чили, Перу, Бразилия, Туркия, Индонезия, Аргентина, Колумбия кабидавлатларни ҳам четлаб ўтмаслиги эҳтимоли мавжудлигини маълум қилган. 
“Кўҳнақитъа”нинг янги дардлари

Европа Иттифоқида кейинги пайтда рецессиядан чиқишборасида ижобий силжишлар кўзга ташланаётганлиги ҳақида илиқ фикрлар билдирилса-да, Евростат агентлигимаълумотига қараганда, ўтган бир йил ичида давлат қарзи ЯИМнинг 85,9 фоизигача кўтарилган.

Евроҳудудда вазият янада таҳликали 92,2 фоиз атрофида. Бу борада Греция (160 фоиз), Италия (130фоиз), Португалия (137 фоиз), Ирландия (125 фоиз) “қарздорлар рейтинги”да  карвонбошилик қилаётир.

“Боқиманда” мамлакатларнинг молиявий аҳволи ҳали бери яхшиланадиганга ўхшамайди. Жориййилда Грецияда ишсизлик даражаси рекорд даража – 1 миллион 327 минг нафардан ошганлиги ташвишланарли ҳолдир.Бу  ишга лаёқатли фуқароларнинг 26,9 фоизини ташкил этаётир.

Португалия,Испания, Италия, Руминия, Болгария каби мамлакатларда бу борадаги вазият ўнгланаётгани йўқ. Бу “муаммоли”давлатлар ҳамон ўз қитъасидаги бой мамлакатлар қўлига қараб қолган.

Испания ЯИМдинамикасида 8 чоракдан буён яхшиликдан нишона йўқ. Ишсизлик даражаси 6 йиллик  рецессия давомида 27фоизгача кўтарилди. Экспертлар Пиреней ярим оролидаги бу давлатда 2014 йилда ижобий кўрсаткичларгаэришилишига умид қилаётир.

Франция президенти Франсуа Олланднинг Япониягаамалга оширган давлат ташрифи чоғида Евроҳудудда молиявий инқироз бартараф этилди, деб айтган сўзларикўпчиликни таажжубга солмоқда. Аслида Франциянинг ўзи ҳам қарз ботқоғидан чиқа олмаётганлиги барчага сирэмас. Еврокомиссиядагилар Франция бюджет тақчиллиги 2013 йилда 3,9 фоиз, 2014 йилда 4,2 фоизга етишини ва ниҳоят 2015йилда талаб даражасида 3 фоиз атрофида бўлишини башорат қилаяпти. Энг ачинарлиси франциялик олий маълумотлимутахассисларнинг кўпчилиги иш сўраб бандлик хизматига мурожаат қилмоқда. Яна бир хушёқмас маълумот:Жанубий Европада жорий йилда ташқи қарз ЯИМнинг 180 фоизга кўтарилиши кутилмоқда.

Эртага нима бўларкин?

Халқаро валюта жамғармаси маълумотига қараганда 2014 йилдаҳам жаҳон иқтисодиётида ўсиш унчалик юқори бўлмайди. Бу кўрсаткич ХХР да 7,3 фоиз, АҚШда 2,6 фоиз,  Россияда 2фоиз, Японияда 1,2 фоиз, Евроҳудудда эса бир фоизни ташкил этиши тахмин қилинмоқда.

Ижрочи директор Кристин Лагард бу ҳолатни шундай изоҳлар экан, ҳали олдинда оғир кунлар кутибтурганлигини, глобал инқирознинг гувоҳи бўлганлар ўтиш давридаги яна бир қийинчиликка дуч келишини, бужараён қандай кечиши мавҳумлигича қолишини, кўп давлатлар ўн йиллар давомида бу ҳолат билан тўқнаш келишимумкинлиги ҳақида кенг тўхталган.

Гонконг университети олимлари айнан глобалмолиявий бўҳрон сабабли ўз жонига қасд қилиш – суицид ҳолати кескин ошганлигига эътиборни қаратади. МаксПланке номидаги демография тадқиқотлар институти томонидан тайёрланган ҳисоботда қайд этилишича, Европадасўнгги 5 йил ичида туғилиш даражаси пасаймоқда.

“Dемоgraphic Recearch” журналидаёзилишича, айнан ишсизлик туфайли Испания, Хорватия, Венгрия, Ирландия, Латвияда аёллар фарзанд кўришрежасини ўзгартирмоқда. Инқирозга қадар ҳар аёлга 1,47 нафардан бола тўғри келган бўлса, ҳозир у 1,36 тага тўғрикеляпти. Айниқса 25 ёшгача бўлган аёлларда бундай ҳолат кўп  учраяпти. Европа Иттифоқига аъзо 28 мамлакатда2001-2011 йиллар давомида туғилиш даражаси 20 фоизга камайган.

Ўзбекистон“мўъжизаси”

Дунё мамлакатларининг аксарияти жаҳон молиявий иқтисодийинқирозининг салбий оқибатларини бошдан кечираётган ҳозирги шароитда, яъни, бу давлатларда ишлаб чиқариш вааҳоли турмуш даражаси кескин пасайиб кетган бир пайтда Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки кунлариданамалга ошириб келинаётган стратегия нечоғли узоқни кўзлаб чуқур ва пухта ишлаб чиқилгани бугун яққол намоёнбўлмоқда.

Жаҳонда иқтисодий кўрсаткичларнинг муттасил пасайиб кетаётганигақарамай, мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорлик сақланиб турибди. Ўзбекистоннинг инқирозга қаршичоралар дастури ва мамлакат раҳбарияти томонидан белгилаб берилган устувор йўналишлар доирасидагичора-тадбирларнинг амалга оширилиши муваффақиятли ижтимоий-иқтисодий ривожланишда муҳим омил бўлмоқда.
Президентимизнинг “Жаҳон молиявий иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида унибартараф этишнинг йўллари ва чоралари” номли асарида Ўзбекистондаги иқтисодий вазиятнинг прогрессивтаҳлили ҳамда жаҳон молиявий инқирози ва уни бартараф этиш йўллари аниқ кўрсатилган. Рақамларни рад этиб бўлмайди

Мамлакатимизда иқтисодий ўсишни таъминлаш, халқфаровонлигини ошириш, ёшларни иш билан таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилда Ўзбекистон аҳолисининг 973 минг нафари иш билан таъминланиши кўзда тутилган.Ўтган 9 ой ичида 833 минг 400 киши ишга жойлаштирилди. Шундан 488 мингдан ортиғи, яъни, 58,6 фоизи қишлоқ туманларидаяшовчилардир.

Яна бир маълумот 973 минг нафардан ортиқ одамнинг 501 минг нафарданзиёди касб-ҳунар коллежларини тамомлаган йигит-қизлардир. Мамлакат ЯИМ да кичик бизнес ва хусусийтадбиркорлик улушини ошириш ва янги иш ўринлари ташкил этиш имкониятини кенгайтирмоқда.

Вашингтон шаҳрида куни кеча ўтказилган Ўзбекистон – АҚШ бизнес анжуманида халқаро валютажамғармаси департаменти директорининг ўринбосари В.Бакалу Ўзбекистондаги ЯИМ ўсиши кўрсаткичларинимамлакатда ички талаб даражаси ҳамда олтин-валюта заҳираларининг ошиб бораётганини, Ўзбекистон ҳукуматитомонидан янги иш ўринлари ташкил этишга қаратилган сиёсатини юқори баҳолади.

Париж 5 – университети профессори, Гаага халқаро институтининг халқаро музокаралар маркази директориО.Фор эса тараққиётнинг “Ўзбек модели” ўтиш иқтисодиётига эга мамлакатлар учун намуна сифатида хизматқилиши мумкин, деган фикрларни илгари сурган.

Азимжон  Пўлатов, Сиёсийшарҳловчи   
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 1
Shukur4isk yozdi: | 27.11.2013 | 13:20 #1 Спам
Shukur4isk Zurkuuu
Like | 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]