Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33410
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирилган кредитларнинг умумий ҳажми 9 ойда 22,7 трлн. сўмдан ошди

Bo'limi: Новости Мира |





Республика Марказий банкида банк тизимининг 2013 йилнинг 9 ойидаги фаолиятиякунларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 18 январдагимажлисида мамлакатимиз Президенти томонидан белгилаб берилган 2013 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳимустувор вазифалари ижроси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 22 октябрдаги йиғилишида банк тизими олдигақўйилган вазифалар муҳокама қилинди.

Хусусан, бугунги кунда банк тизимикапиталининг етарлилик даражаси 23,7 фоизни ташкил этди ва у халқаро банк назорати бўйича Базель қўмитаситомонидан қабул қилинган талаб (8 фоиз)га нисбатан 3 баробар юқори бўлиб, 2013 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўрабанклар капитали 6,4 трлн. сўмга етди.

Банк тизимининг жорий ликвидлик даражасибир неча йилдан буён 65 фоиздан юқори бўлиб, белгиланган минимал даражадан 2 баробардан ҳам зиёдни ташкилэтди.

Банк активлари ўтган 2012 йилнинг шу даврига нисбатан 30,9 фоизга ўсиб, 39,4 трлн.сўмдан ошиб кетди.

Халқаро стандартлар асосида самарали банк назоратинингамалга оширилиши, банк ликвидлиги ва активлари сифати устидан доимий мониторинг олиб борилиши мамлакатимизбанкларига етакчи халқаро рейтинг агентликларининг ижобий рейтинг баҳоларини олиш имкониятини берди.
Бу фикримизни жорий йилнинг август ойида «Мудис» халқаро рейтинг агентлиги томониданЎзбекистон банк тизимига кетма-кет тўртинчи йил «барқарор» рейтинг даражаси берилганлиги тасдиқлабтурибди.

Бугунги кунда, республикамизда фаолият кўрсатаётган барча 29 та тижорат банки «Фитч Рейтингс», «Мудис» ва «Стандарт энд Пурс» каби етакчи халқаро рейтингагентликларининг «барқарор» рейтинг баҳоларига эгалар. Уларнинг 27 таси жорий йилнинг ўтган даврида халқарорейтинг агентликлари томонидан берилган рейтинг баҳоларини 2013 йил учун қайта тасдиқлади.

Хусусан, 2013 йилнинг 9 ойида иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирилган кредитларнингумумий ҳажми ўтган 2012 йилнинг шу даврига нисбатан 31,3 фоиз кўпайиб, бугунги кунда уларнинг миқдори 22,7 трлн.сўмдан ошиб кетди.

Банкларнинг инвестиция мақсадларига ажратилган инвестиционкредитлари миқдори ҳам 2012 йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баробар ошиб, 2013 йил 1 октябрь ҳолатига кўрауларнинг миқдори 5,5 трлн. сўмдан ошиб кетди.

Иқтисодий ночор корхоналарнимолиявий соғломлаштириш ва бошқарув механизмларини такомиллаштириш борасида ноанъанавий ёндашувнингамалга оширилиши натижасида тижорат банклари балансига қабул қилинган 123 та иқтисодий ночор корхона ишгатуширилиб, янги стратегик инвесторларга сотилди. Натижада 25 мингдан зиёд қўшимча иш ўринлари яратилди.
Мазкур корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган 652,4 млн. АҚШ доллари миқдоридагимаҳсулотлар экспорт қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг кичикбизнесни ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва тадбиркорликка янада кенг эркинликбериш борасида қабул қилинган фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган кенгкўламли чора-тадбирлар натижасида кичик бизнес субектларига ажратилган кредитлар ҳажми 2012 йилнинг шудаврига нисбатан 1,3 баробарга ошиб, 2013 йил 1 октябрь ҳолатига кўра 5,6 трлн. сўмни ташкил этди.

Жумладан, микрокредитлар ҳажми 1135 млрд. сўмни ташкил этиб, бу кўрсаткич ҳам 2012 йилнинг шудаврига нисбатан қарийб 1,3 баробарга ошди.

Шунингдек, банклар томонидан ёшларни,айниқса касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, уларнинг бизнеслойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашга жиддий эътибор бериб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида мазкур йўналишга 108,3 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиб,мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,8 баробарга ошди.

Мамлакатимиз банкларининг барқарор ҳолати, банк тизимига бўлган ишончнинг йилдан-йилга ошиши ҳамдааҳоли реал даромадларининг ўсиб бориши аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларининг бўш пул маблағлариниомонатларга жалб қилишнинг мустаҳкам асоси бўлиб хизмат қилмоқда.

Тижоратбанкларининг капиталлашув даражасини янада ошириш, ушбу соҳага хусусий капитални кенг жалб қилиш, ресурсбазасини кўпайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижасида банкларнинг жами депозитлари миқдорийилдан йилга ошиб бормоқда. Хусусан, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30,7 фоизга ўсиб, бугунгикунда уларнинг миқдори 23,2 трлн. сўмдан ошди.

Ҳисобот даврида молиявий хизматлартаркибида, бевосита банк хизматларининг улуши 87,1 фоизни ташкил этиб, бу кўрсаткич ҳам 2012 йилнинг шу давриганисбатан 1,3 баробар ошди. Бу эса, банк тизимини ислоҳ қилиш, аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига замонавийбанк хизматлари кўрсатиш сифати ва кўламини кенгайтириш борасида кўрилаётган мақсадли чора-тадбирларнингсамарасидир.

Шу билан бирга, мажлисда банклар томонидан мижозларга замонавийбанк хизматлари кўрсатиш ва улар ишончини янада ошириш борасидаги мавжуд ички имкониятлардан тўлиқфойдаланмаётган айрим тижорат банклари ҳамда уларнинг бўлим ва филиаллари фаолияти кескин танқид қилинди.
Мажлисда 2013 йилни муваффақиятли якунлаш учун банк тизимида амалга оширилиши лозимбўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.  
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]