Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50269
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




III “Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофорумидан иккинчи репортаж

Bo'limi: Новости Мира |


 
19 октябр куни соат 11:00 да Фонд Форум биносида қисқа метражли ва анимацион фильмлартанлови ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида драматург, халқаро маданий лойиҳалар директори Эмилия Хавярова (Чехия), режиссёр, цсенарийнавис, продюсер,халқаро кинофстиваллар иштирокчиси Баҳодир Одилов (Ўзбекистон) ҳамда режиссёр-аниматор, актриса СветланаМуродхўжаева (Ўзбекистон) журналистларни қизиқтирган барча саволларга жавоб беришди.            
  Эмилия Хавьярова
 -Мен Ўзбекистонгакелиб тушганимдан шу нарсани ҳис қилдимки, бу ерда маданиятни, санъатни, кино саноатини ривожлантириш учунбарча эшиклар очиқ экан. Айниқса, ёшларнинг илмга чанқоқлиги мени ажаблантирди.. Аввало, “Олтин гепард”кинофорумини ташкил қилишнинг ўзи катта қаҳрамонлик. Бунинг учун лойиҳа муаллифи ва кинофорумташкилотчиларига тасаннолар айтса арзийди.


Тўғрисини айтишим керак, бизнингмамлакатимизда кино соҳасига ва бошқа масалаларга ҳам бу даражада эътибор берилмайди, айтмоқчиманки,чеклашлар бор. Аммо Ўзбекистонда суратга олинаётган ва  кинфорумга келиб тушган барча фильмларнинг мавзуси ранг-баранг. Бу яхши натижа, албатта. Саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган 34 та фильмнинг эртадан,яъни 20 октябрдан намойишлари бошланади. Биз ҳакамлар ҳайъати аъзолари эса бу фильмлар орасидан энгяхшиларини, ҳар тарафлама талабга жавоб берадиган фильмларни кинофорум ғолиби деб эълон қиламиз.
Баҳодир Одилов
-Кинофорумга келиб тушган 500 дан зиёд фильмларнингмазмун-моҳияти бир-биридан қизиқарли эди. Лекин бу фильмлар орасидан энг, энг, энг яхшилари саралаб олинди.Албатта бу саралаб олинган фильмлар орасида бизнинг “16-уй”, “Тубанлик”, “Балерина”, “Ит”, “Армонлидунё” каби фильмаларимиз ҳам борлиги ўзбек киносининг кун сайин ривож топиб бораётганини кўрсатади.Эртадан кинофорум ғолибларини аниқлаш учун биринчи қадам ташланади.

Светлана Муродхўжаева
-“Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофорумида ҳақиқийфильмлар саралаб олинади. Албатта бу фильмларнинг ғояси ҳар бир ёш авлод учун  ибратли даражада бўлишикерак.

Бир нарсани афсус билан айтаманки, бугунги кунда телевидениеда ғоявийсуст фильмлар кўпайиб кетди. Улар фақат ур-йиқит, уруш-жанжал, ғийбат, хафагарчилик, айрилиқ, мансаб учунталашишдан иборат бўлиб қоляпти. Бу эса ўсиб келаётган ёш авлоднинг, умуман, томошабиннинг дунёқарашигасалбий таъсир кўрсатади. Ўйлайманки, бугунги кунда кино саноати ривожига шунчалик эътибор қаратилаётганэкан, режиссёрларимиз тарбиявий аҳамияти кучли бўлган, умуминсоний муаммоларнинг ечимини топиш учун хизматқиладиган фильмлар ишлашади.
Гавҳар Сиддиқова Фотомухбир:Шерзод Икромутдинов



Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]