Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50332
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




III “Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофорумидан навбатдаги репортаж

Bo'limi: Новости Мира |




Бугун соат 10:00 да Фонд Форум биносида журналистлар ва кинофорум қатнашчилари ҳамдамеҳмонлари иштирокида навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманни кинофорум директори АкбарҲакимов очиб берди ва меҳмонлар билан таништирди: Жешуа Дрейфус (Швейцария), Маркус Цукер (Германия), КаробалАкдениз (Туркия), Толга Эсмер (Туркия), Ҳилол Насимов (Ўзбекистон). Анжуманда юқорида исмлари кўрсатибўтилган



“Кузатув минораси”, “Ҳеч нарса”, “Қалбларимиз ғубори”,“Тубанлик” каби тўлиқ метражли фильмлар режиссёрлари, оператор ва сценарийнавислари журналистлар бергансаволларга жавоб беришди.




Бундан ташқари матбуот анжуманига“Тубанлик” фильмида бош ролни ижро этган Мирза Азизов, Лола Елтоева ҳамда Шодия Тўхтаева ҳам ташриф буюрди.Улар  кинофорум меҳмонларига ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди.
Толга Эсмер, Туркия, “Кузатув минораси” фильми продюсери
-Мен кинофорумгафильмимиз қўйилганидан, аввало Ўзбекистонга ташриф буюрганимдан жуда ҳам хурсандман. Бу юртингизга биринчиташрифим бўлсада, бу ернинг одамлари, урф-одати менга ўз ватанимни эслатди. Ўзбекистоннинг маданияти туркмаданиятига яқинлигини ҳис қилдим.
Ҳозирда бу фестивалда “Кузатув минораси” номлифильмимиз билан иштирок этяпмиз. Бу фильмнинг бош қаҳрамонлари ўз ички кечинмаларини бошқаларга ошкорэтмайдиган инсонлар. Улар дунё қийинчиликларидан ўзларини олиб қочиб, шаҳардан четга чиқиб кетишади ва уерда кўплаб ғаройиб саргузаштларнинг гувоҳи бўлишади.



КароболАкдениз
-Биз ўзимизнинг “Соат минораси” фильмимиз билан “Олтин гепард”кинофорумига қатнашиб турганимиздан жуда ҳам хурсандмиз. Бу фильм билан бошқа фестивалларда ҳам қатнашиб,ижобий натижаларга эришиб келяпмиз. Ўйлайманки, навбатдаги фестивал натижалари ҳам ёмон бўлмайди.


Жешуа Дрейфус
-Мен барчангизни кўриб турганимдан жуда ҳамхурсандман.Бугунги матбуот анжумани ҳаётимда биринчиси, десам янглишмаган бўлардим. Негаки, фестивалгақўйилган “Ҳеч нарса” фильми ҳам менинг дебют фильмим ҳисобланади.

 Ўзбекистонга келиб, қачондир бу юртда ҳам бирор фильм тасвирга туширишни кўнглимга тугиб қўйдим.  
Гавҳар СИДДИҚОВА

 
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]