Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50260
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:


На сайте
Всего на сайте: 180
Гостей: 180
Пользователи: 0


Сегодня был на сайте:
RaVsHaNbEk, Babnik9449, azik_bek8343, pekircha, Zufar_Bek, tuxohr, Doniyor)), Rustamchik, 9696shoh, 333-62-28, milan, ☆MAYA☆, Jog7ger, Devil, anarboyev, zuliiluz, AzizWox, Bazara_Net, 909954434, EgortSimb, Jasur7788, NZ_9197, 100otzyvovru, AniTon, Evgeniyhip, BenPC, ChrisDiexy, Juristet, sevari4ka, AndreyCics


III “Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофорумидан учинчи репортаж

Bo'limi: Новости Мира |



20 октябр куни соат 10:00 да Фонд форум биносига 19 октябр  19:00 да бўлиб ўтган III “Олтингепард” Тошкент халқаро  кинофорумининг очилиш маросимидан улкан таассуротлар, янги-янги ғояларнинггувоҳи бўлиб қайтган журналистлар ҳамда Кинофорум қатнашчилари ва меҳмонлари иштирокида матбуот анжуманибўлиб ўтди.

Матбуот анжуманини кинофорум директори Акбар Ҳакимов очиб берди ва меҳмонлар билантаништирди.
Матбуот анжуманида машҳур ҳинд актёри ҳамда режиссёри Умеш Мехра, ҳиндфильмларидаги салбий ролларни маҳорат билан ижро этиб, бутун дунёга машҳур бўлган актёр Гульшан ГроверДжамуна, рус режиссёр, аниматор ҳамда продюсери Владлен Барбега журналистлар ўзларини қизиқтиргансаволлари билан мурожаат қилишди ва барча саволларига жавоб олишди.

 Анжуман жуда қизиқарли ўтди. Меҳмонлар кино ва ҳаёт, актёр маҳорати, кинофорум тўғрисида ўз фикрларинибилдириб ўтишди.
Журналистларнинг саволларига, асосан, Гульшан Гровер жавоб берди. Усуҳбат давомида юртимизга ташриф буюрганидан хурсанд эканлигини таъкидлади ва ҳаяжонини яширибўтирмади.
-Бизнинг мамалакатимизга ташриф буюрганингизда нимани ҳисқилдингиз?
-Аввало, мен ушбу фестивалда иштирок этаётганимдан жуда ҳам хурсандман.Бунинг учун барча тадбир ташкилотчиларига, шунингдек, дўстим Умеш Мехрага ҳам ўз миннатдорчилигимни изҳорэтаман. Мен кеча фестивал очилишида ўзбек халқининг меҳрибонлигини, меҳмондўстлигини ҳис қис қилдим.Айниқса, бу юртнинг об-ҳавоси тозалиги, кўчаларнинг ободлиги-ю фаровонлиги бу диёрга бўлган ҳавасимни янадаорттирди. Ўзбекистоннинг гўзал ўлка эканлигига яна бир бор амин бўлдим.
Голливудфильмларининг муваффақияти нимада деб ўйлайсиз?
-Бунинг асосий сабаби, биринчинавбатда, фильмларимизда миллийлик, умуминсонийлик, одамийлик каби бир қанча ўлмас туйғуларнинг акс этишидадеб биламан. Бундан ташқари, фильмлардаги қаҳрамонларим каби салбий, шафқатсиз хулққа эга бўлган инсонларустидан яхшилик ғалаба қозониши, ҳар доим яхшилик ва ёмонлик ўртасида аёвсиз кураш бориши ҳам голливудфильмларининг муваффақиятини белгилайди.

Матбуот анжумани давомида Умеш Мехраҳамда Владлен Барбе ҳам журналислар саволларига қизиқарли фикрлари билан жавоб қайтаришди.
Матбуот анжуманига халқимиз ардоғидаги актриса Саида Раметова  ташриф буюрди. У ҳамжурналистлардан қолишмай, савол-жавобда фаол иштирок этди:
-Еътибор берсак, бугунгикунда яратилаётган фильмларнинг аксариятида доим бир хил актёр, актрисалар рол ижро этишяпти. Айтингчи, УмешМехра, бу бир хиллик кинога фойда келтирадими ёки зарар. Умуман, сиз фильм суратга олаётганингизда нимагаэътибор қаратасиз?
Умеш Мехра
-Режиссёр учун, аввало, яхшисценарий керак. Агар сценарий яхши бўлса, шунга қараб актёр танлаб олинади. Салбий ролга ташқи кўриниши,маҳорати шунга мос актёр, ижобий ва бош ролга эса ҳам маҳоратли, ҳам ички, ҳам ташқи томондан чиройли, энгасосийси, юлдуз актёрлар танлаб олинади. Чунки кино -бу бизнес. Олинаётган фильм юқоридаги талабларга жавобберса, рол ижро этган актёрларни эл таниса ва яхши қарши олса, бу фильм муваффақият қозонади.
 

Матбуот анжумани якунида Саида Раметованинг учинчи бор ўтказилаётган “Олтин гепард”кинофоруми тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашдик.
- “Олтин гепард” Тошкентхалқаро кинофоруми кўпчилигимизни тўлқинлантирадиган, ўзимизни қизиқтирадиган кўплаб саволларга жавоболадиган катта фестивал. Кинофорумнинг менга ёқадиган томони, у миллатларни бирлаштиради, дўстликнимустаҳкамлайди, санъат ривожига катта ёрдам беради, айниқса, бошқа давлат режиссёр, актёрлари билан кинотўғрисида фикр алмашиш, биз уларнинг, улар эса бизнинг маданиятимиз билан танишиш имконини беради.

Санъат инсонларни яхшиликка, гўзалликни кўришга, уни ҳис этишга чорлайди. Куни кечабўлиб ўтган кинофорумнинг очилиш маросими жуда чиройли ташкил қилинди. Биз чет эл меҳмонларини кутиб олдик,улар билан ўзаро фикр алмашдик. Айниқса, очилиш маросими биз учун дийдор куни бўлди. Негаки, анчадан буёнкўрмаган ҳамкасбларимиз билан кўришдик, суҳбатлашдик.
Шу ўринда мен барчаҳамкасбларимга омад тилайман ҳамда кинофорум ташкилотчиларига ва лойиҳа муаллифи Гулнора Каримовага ўзминнатдорчилигимни билдираман.
Гавҳар Сиддиқова Фотомухбир:Равшан Дадабоев



Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]