Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50258
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:


На сайте
Всего на сайте: 524
Гостей: 522
Пользователи: 2

zuliiluz, Devil
Сегодня был на сайте:
RaVsHaNbEk, tuxohr, Rustamchik, ☆MAYA☆, Jog7ger, Devil, Evgeniyhip, BenPC, ChrisDiexy


Илонлар қўриқлаган Култепа (Мистик ҳикоя)

Bo'limi: Новости Мира |



Бу воқеани бир курсдошим гапириб берганди. У  доим аллақандай ирим-сиримлар важин-ажиналар ҳақида гапиргани учун Иримнисо деб лақаб қўйиб олгандик. Ўша Иримнисо билан бир хонадатурардим.
Сессия пайти бўлгани учун вақт алламаҳал бўлгунча дарс қилдик. Уйқугаётар пайтимиз Иримнисо одатига кўра ваҳимали воқеалардан гап очди.
—    Уф-ф,яна бошладингми? Одамни қўрқитиб қўйиб, ўзинг қотиб ухлайсан, мен эса қўрққанимдан туни билан ўтирибчиқаман...
—    Ишонганингда, қўрмасдинг.
—   Ўзи, бунақа ваҳимали воқеаларни қаердан биласан?
—    Қишлоқ жойда ваҳималивоқеалар кўп бўлади. Аслида ҳар бир қишлоқнинг ўз олабўжиси бор. Масалан, бизнинг қишлоқда...
—    Сенинг қишлоғингда битта эмас, ўнта олабўжи бўлса керак. —    Ҳазиллашмаяпман, рост. Қишлоғимиз четида бир дўнглик бўлиб, момом, кун пешидан ошганда унингатрофида ўйнама, жин чалса, оғзинг қийшайиб қолади, деб тайинларди. Лекин ўзингдан қолар гап йўқ,таъқиқланган нарса доим қизиқ бўлади. Ҳар эҳтимолга қарши эҳтиёткорликни ҳам унутмай, эрталабдан ўшатепаликка қараб югурардим, кун пешин бўлгач, эса дарров ортимга қайтардим. Мени қизиқтиргани шуки, ўшатепалик билан қўшилиб бир ҳовли жойлашганди. У ерда қишлоқдошларга қўшилмай  яшайдиган Очил чўтирнинг эсаоғзи тўғри эди! Агар момомнинг гапи рост бўлса, Очил чўтирнинг оғзи аллақачон қийшайиб қолган бўлиши керакэди. Шунга ақлим етган куни момомдан сўрадим. “Унинг уйига умуман яқинлашма! палакати ўзига бўлсин, қораилонларни боқади у!” дедилар момом негадир чўчиб. Мен эса табиийки, эртаси куни Очил чўтирнинг ҳовлисигамўраладим. Қарасам, ҳовлидаги чорпояда Очил чўтир чўзилиб ётар, ҳар замонда инграб, ёрдамга чақирарди.Беихтиёр унинг бошига югуриб бордим, менга кўзи тушган чўтир “сув” деди томоғи қақраб. Тезда челакданкосага сув олиб келиб қўлига тутқаздим. У ютоқиб сувга ёпишганди ҳамки коса қўлидан тушиб кетди. Мен эса янасув олиб келмоқчи бўлгандим челак ёнида турган илонга кўзим тушди. Қўрққанимдан додлаганча қочдим. Кунпешиндан ўтгандан кейин қишлоқни қора тутун қоплади, одамлар ваҳима билан Очил чўтирнинг уйи томон югуришди.Ўтни ўчириш учун ҳарқанча ҳаракат қилишмасин, уй ёниб култепага айланди, уй эгасининг жасадини ошхонаостонасидан қўли чўзилган ҳолда топишди... Ўт нимадан чиққанини ҳеч ким аниқлай олмади. Шу кундан бошлабқишлоғимизнинг тинчи йўқолди. Ёз бўлгани учун кўпчилик ҳовлисида ухларди. Очил чўтир ўлган кундан бошлабтунда бир шарпа изғиб юрадиган бўлди. Одамлар тунда  кимнингдир “сув, бир қултум сув” деган овозиниэшитганини, уйғониб кетиб қарашса, бир киши қўлини чўзганча тикилиб турганини гапира бошлашди.  Ҳамма бирхил гапиргани учун буни ёлғон деб бўлмасди. Кампирлар Очил чўтирнинг уйи атрофида аллақандай ирим-сиримларқилмоқчи бўлишганди, лекин култепадан бирин-кетин ўрмалаб чиққан илонлардан чўчиб, бу фикрдан қайтишди.Илонлар култепани тозалашга ҳам қўйишмади. Шарпадан қўрққанидан бир эркакнинг юраги хуруж тутиб қолди, бирҳомиладор келинчак эса муддатидан олдин болали бўлди... Бу гапларга ишонқирамай юрган кунларимнинг биридаярим тунда уйғониб кетдим. Кимдир “сув бер, сув” деб илтижо қиларди. Беихтиёр ўрнимдан турдим, ошхонагакириб, челакдан бир коса сув олдим ва ўз-ўзидан овоз келган томонга кета бошладим. Оёқларим Очил чўтирнингуйига бошлади. Борсам, култепага айланган уйнинг устида қўлини менга чўзганча бир шарпа муаллақ осилибтурарди. Очил чўтирнинг илтижоли нигоҳидан  кўз узмай тўғри ёнига бориб, косадаги сувни узатдим. Шарпасувни ютоқиб ичди, кейин миннатдор жилмайиб косани қайтариб берди...
—   Юрагингга қойил-ей! — деб юбордим зўрға нафасим чиқиб.
—    Бу ёғини эшит,аслида воқеа бошқача бўлган экан. Тунда ўз-ўзидан ўрнимдан туриб ошхонага йўл олганимни кўрган бувимортимдан кузатибди. Мени тун қоронғусида йўлга тушганимни кўриб, қайтармоқчи бўлса, қайтмапман. Бувимнингайтишича, мени кимдир бошқараётгандек, ҳаракат қилганмишман. Қишлоқ итлари ҳуриб йўлимни тўсса ҳам, одамларқўлимдан судрашса ҳам ҳаммани итариб-суриб Очил чўтирнинг уйи томонга кетаверибман. Онам мени илон чақибўлдиради, деб қўрққанидан ҳушидан кетибди. Лекин мен етиб борганимда култепанинг илонлари йўл берибди, лекинбошқаларни ўтказмабди. Култепани ялангоёқларим билан босиб ўтиб, косани юқорига қараб узатибман, бирозданкейин эса ортимга қайтибман. Очил чўтирнинг ҳовлисидан чиқишим билан шилқ этиб йиқилибман. Шу ётганимча бирҳафтада касалхонада ўзимга келибман. Шундан кейин шарпа қайтиб қишлоқни безовта қилмади. Илонларни ҳамбошқа кўрмадик. Ҳамон бу воқеанинг тагига ета олмайман, момонинг айтишича, очил чўтир одамларни ёмон кўрганбўлсада, илонларни яхши кўрган. Шунинг учун илонлар унинг охирги тилаги амалга ошишига ёрдам берган эмиш. Янаким билсин?..   Дилфуза СОБИРОВА



Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 1
ulugbek-m yozdi: | 13.11.2013 | 21:33 #1 Спам
ulugbek-m зур хикоя ва эртак экан, менга екди
Like | 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]