Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33403
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:


На сайте
Всего на сайте: 197
Гостей: 196
Пользователи: 1

AndreyCics
Сегодня был на сайте:
RaVsHaNbEk, Babnik9449, azik_bek8343, pekircha, Zufar_Bek, tuxohr, Doniyor)), Rustamchik, 9696shoh, 333-62-28, milan, ☆MAYA☆, Jog7ger, Devil, anarboyev, zuliiluz, AzizWox, Bazara_Net, 909954434, EgortSimb, Jasur7788, NZ_9197, 100otzyvovru, AniTon, Evgeniyhip, BenPC, ChrisDiexy, Juristet, sevari4ka, AndreyCics


Ислом Каримов юртдошларимизга юксак мукофотлар топширди

Bo'limi: Новости Мира |


Президент Ислом Каримовнинг фармонигамувофиқ Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 22 йиллигиарафасида мамлакатимиз тараққиётига катта ҳисса қўшган, давлатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш,эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталигини янада мустаҳкамлашда ўрнак ва намуна кўрсатган, жамиятимизнингижтимоий-иқтисодий, илмий-техник ва маънавий-маърифий ҳаётида алоҳида эътиборга сазовор бўлган бир гуруҳюртдошларимиз давлат мукофотлари – фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.
  Оқсаройда 6 декабрь куни ана шу юксак мукофотларни тантанали топшириш маросими бўлди.

–Авваламбор, бугун мана шу муҳташам залдасиз, азизларни Конституция куни билан табриклаб, сизларга чуқурҳурматимни изҳор этиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-омонлик, янги-янги омадлар тилашга ижозатбергайсиз, – деди Ислом Каримов. – Сиз, муҳтарам юртдошларимизни давлат мукофотлари билан шу байрамарафасида қутлаш, табриклаш яхши бир одатга, анъанага айланиб қолди. Бугун мана шундай тантанали маросимдасиз, азизларга ана шу юксак мукофотларни топшириш мен учун шарафли вазифа бўлиб, сизларнинг қаторингиздаўзимга ҳам катта хурсандчилик етказмоқда, десам, кўнглимдаги гапни айтган бўламан.

Шу фурсатданфойдаланиб, сизлар билан биргадавлат мукофотларига сазовор бўлган барча юртдошларимизни бағримгабосиб, уларни ҳам чин қалбимдан табриклаш менга чуқур мамнуният етказади, деди Президентимиз.
Мамлакатимиз, эл-юртимиз олдимизда турганбуюк, юксак мақсадлар сари, демократик давлат, эркин жамият, ободҳаёт қуриш йўлида дадил қадамлар қўйиб, қўлга киритаётган ютуқ ва марралар албатта барчамизга чексиз ғурурва ифтихор бағишлайди.

Жаҳон миқёсида глобал иқтисодий-молиявийинқироз давом этаётганига, буинқирознинг чуқур таъсирига қарамасдан, Ўзбекистонимиз тараққиёт йўлида дунёда камдан-кам давлатларқаторида барқарор суръатлар билан ривож топиб бораётгани бугунги кунда ўзгаларнинг ҳавасини тортмоқда,десам, айни ҳақиқатни айтган бўламан.

Биз қўлга киритаётган ютуқлар, авваламбор,иқтисодиётимизнингбарқарор суръатлар ва дадил қадамлар билан ўсиб бораётганининг натижасини ҳар қадамда халқимизнинг ҳаётдаражаси ва сифати тобора юксалиб, юртимиз қиёфаси, шаҳар ва қишлоқларимиз тобора обод бўлиб бораётганидакўриш ва кузатиш қийин эмас, деб таъкидлади Президентимиз.

Бундай туб ўзгаришларнитурли-турлисоҳаларда – бу қишлоқ хўжалиги, саноат, қурилиш ва транспорт бўладими, таълим-тарбия, соғлиқнисақлаш, илму фан, маданият ва спорт бўладими, бизнес соҳасими, сизлар меҳнат қилаётган барча тармоқларда,ҳаётимизнинг бўғинларида бунинг амалий ифодасини кўриш мумкин.

Шу билан бирга, ҳеч кимга сир эмас,бундайривож топиш, тараққиёт йўлида жадал илгарилаб бориш учун авваламбор қанча-қанча оғир меҳнат қилиш,қанча синовлардан ўтиш, керак бўлса, қанча-қанча ақл заковат, мардлик ва матонат, ҳар биримизнинг ўзжойимизда бизга топширилган вазифани сидқидилдан адо этишимиз талаб қилинади, десам, бу фикргасизлар албатта қўшиласиз, деди давлатимиз раҳбари. 

Бу масалага чуқурроқ қарайдиган бўлсак,бизқўлга киритаётган марраларнинг асосий мезони ва омили – бу биринчи навбатда одамларимизнинг ўзи,уларнинг дунёқараши, кайфияти ўзгараётгани, ким учун, нима учун меҳнат қилаётганини чуқур англаббораётгани, сиёсий ва ижтимоий савияси ошиб бораётганининг натижаси, десак, айни ҳақиқатни айтганбўламиз. 

Бугун биз сизларнинг тимсолингиздаминг-минглаб меҳнатчиларимизни – миришкор деҳқон вафермерларимиз, саноат корхоналари ва қурилиш майдонларида фидокорона меҳнат қилаётган ишчи вамуҳандисларимиз, меҳрибон устоз-мураббийлар ва домлалар, жонкуяр шифокорларимиз, илм-фан, маданият васанъат, спорт соҳаларидаги ютуқлари билан Ватанимизни дунёга танитаётган инсонларнинг энг муносибнамояндаларини кўрамиз.

Булар қаторида халқимизнинг тинч меҳнатини, осойишта ҳаётини кўзқорачиғидек асрашга бел боғлаган, Ватан ҳимоясини ўзи учун касб деб биладиган мард ва жасурўғлонларимизнинг масъулиятли хизматини алоҳида эътироф этамиз, юксак қадрлаймиз.

СўнграПрезидентимиз Ислом Каримов давлатмукофотларини тантанали равишда топширди.

– Бугун менсизларнинг очиқ чеҳрангиз,бахтиёр кўзларингизни, сизлардаги баланд руҳни кўриб, очиғини айтсам, гўёки ўзимҳам мукофот олгандек хурсанд бўлиб турибман, – деди Президентимиз. – Менинг ниятим, тилагим битта:кўксингизга ярашиб турган бу мукофотлар барчангизга буюрсин, сизларни янги янги зафарларга руҳлантирсин.Ҳалол меҳнат билан мана шундай юксак қадр топиш, элу юртимиз ардоғида бўлиш барчамизга насиб этсин.Ватанимизни, халқимизни доимо Яратганнинг ўзи асрасин! Барчангизга сиҳат-саломатлик, ишларингизга ривож,хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Тақдирланганлар юксак эътибори вағамхўрлиги учунПрезидентимиз Ислом Каримовга самимий миннатдорлик билдирдилар.
 
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]