Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33413
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Ислом Каримов «Лукойл» компанияси президенти билан учрашди

Bo'limi: Новости Мира |


3 декабрь куни Оқсаройда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Лукойл нефть компанияси» очиқакциядорлик жамияти президенти Вагит Алекперовни қабул қилди.
 
Учрашув давомида ПрезидентимизИслом Каримов геология-қидирув ишларининг самарали амалга оширилиши «Лукойл нефть компанияси» очиқакциядорлик жамиятига углеводород захирасини кўпайтириш ва юксак ҳамкорлик салоҳиятига эга ишончли шерикмавқеини мустаҳкамлаш имконини берганини таъкидлади.

Қандим конлар гуруҳини ўзлаштириш ва газниқайта ишлаш заводини қуриш консорциумини ташкил этишга тайёргарлик кўриш ҳамкорликнинг энгустувор йўналишларидан ҳисобланади, дея хабар беради ЎзА.

Хусусан, учрашув чоғида Бухоровилоятида газни қайта ишловчи замонавий заводни лойиҳалаштириш жараёни ва барпо этиш масалалари муҳокамаэтилди. Устюртдаги конларда ҳамкорликни фаоллаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
 
Учрашувда 2014-2020йилларда Бухоро-Хива ва бошқа ҳудудлардаги конларда қатор йирик лойиҳаларнинг амалга оширилиши узоқмуддатли шерикликка янги суръат бағишлаши таъкидланди.
 
Шунингдек, “Лукойл” компанияси И.Губкинномидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида кадрлар тайёрлаш вамалакасини оширишга катта эътибор қаратаётгани таъкидланди. Ушбу олий ўқув юрти битирувчилари – юқорималакали ёш мутахассисларга жаҳон углеводородлар бозоридаги етакчи компанияларда талаб катта.
  Вагит Алекперов давлатимиз раҳбарига самимий қабул учун ва «Лукойл нефть компанияси» очиқ акциядорликжамиятининг Ўзбекистон нефть-газ тармоғидаги фаолияти натижаларини юксак баҳолагани, шунингдек, ўзароманфаатли ва кенг кўламли лойиҳаларни амалга оширишда яратилган қулай шароитлар учун миннатдорликбилдирди. Меҳмон ўзи раҳбарлик қилаётган компания ўзбекистонлик шериклар билан узоқ муддатли ва самаралиҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини таъкидлади.  

 
«Лукойл» компанияси Ўзбекистонёқилғи-энергетика тармоғидаги йирик инвесторлардан биридир. Компания раҳбарияти ҳамкорликмуваффақиятларини, аввало, мамлакатимизда яратилган қулай инвестиция муҳити, иқтисодий барқарорликкафолатлари ва асосий тармоқларнинг катта имкониятларида деб билади. 
 
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]