Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50319
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Ислом Каримовнинг МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашида сўзлаган нутқи

Bo'limi: Новости Мира |





Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг МДҲ Давлат раҳбарларикенгашининг тор доирадаги мажлисида сўзлаган нутқи.   Муҳтарамраис,   Ҳурматли давлат раҳбарлари!          Ҳамдўстлик давлат раҳбарлари саммити иштирокчилариниқутлаш ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Григорьевич Лукашенкога самимий қабул вамеҳмондўстлик учун миннатдорлик билдиришга ижозат бергайсиз.   Бугун дунёда юз бераётган мураккаб жараёнлар, кучларни глобал ва минтақавий жойлаштириш борасидагимураккаб ўзгаришлар, жаҳон иқтисодиётида инқироздан кейин кечаётган оғир давр, Ҳамдўстликка яқин ва узоқдавлатлардаги вазият ва зиддиятларнинг кескин тус олаётгани ҳақида гапиришнинг алоҳида зарурати йўқ, дебўйлайман.          Шу муносабат билан, бизнингназаримизда, МДҲнинг бу борадаги роли ва ўрнини белгилаш, Ҳамдўстлик доирасида қандай ишлар амалгаоширилаётганини ва унинг имконият ҳамда салоҳиятини баҳолаш, ушбу ташкилотнинг истиқболи ва келажагиниқандай тасаввур этишимиз хусусида фикр билдиришимиз муҳим аҳамиятга эга.   МДҲнинг, ўтган йиллар мобайнида мазкур ташкилот томонидан яратилган ҳуқуқий майдон ваҳамкорлик воситаларининг, механизмларининг аҳамиятини оширмасдан, айни пайтда камситмасдан айтиш мумкинки,Ҳамдўстлик унга аъзо бўлган ҳар бир давлат учун муҳим ўрин тутмоқда. Бундай дейиш учун барча асосларбор.   Ҳамдўстлик унга аъзо давлатларнинг изчил ривожланиши,барқарорлиги ва хавфсизлигига рахна солиши мумкин бўлган таҳдид ва хатарларга ўз вақтида, муносиб жавобқайтариш, баҳс ва низоларни ҳал этишга қаратилган, пировард натижада собиқ иттифоқ ҳудудида фуқароларнингўзаро мулоқот қилиши учун мақбул ёндашув ва мувофиқлаштирилган амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқишборасида кенг имкониятлар яратмоқда.   МДҲ давлатларинингсерқирра ҳамкорлиги ҳақида сўз борганда, биз, авваламбор, МДҲ маконида зўравонлик ва муросасизлик ғоялариниочиқ-ойдин тарғиб қилаётган турли экстремистик ташкилотлар фаоллиги кун сайин кучайиб бораётганиниэътиборга олган ҳолда, экстремизм ва терроризмга қарши курашда Ҳамдўстлик мамлакатларининг ўзароҳамкорлигини назарда тутамиз.   Бугунги кунда тобора авжолаётган радикализм, терроризм ва жангари экстремизм мафкураси нафақат бир мамлакат ёки муайян минтақадоирасида кенг тарқалаётгани, балки ушбу жараён миллий чегара билмаслиги ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқ.Айнан шу сабабли МДҲга аъзо давлатлар ҳудудида ҳар қандай кўриниш ва шаклдаги терроризм ва экстремизмга йўлқўймаслик муҳитини шакллантириш, ушбу хавфли таҳдидларнинг пайдо бўлиши ва тарқалишига кўмаклашадигансабаб ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш учун биргаликда ҳаракат қилиш зарур.   Бугунги саммитда жиноятчилик ва терроризм, наркотик воситаларнинг ноқонунийайланишига қарши ҳамкорликда курашиш бўйича чора-тадбирлар дастури, шунингдек, Ахборот технологиялариданфойдаланган ҳолда содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик концепциясининг қабулқилиниши Ҳамдўстликка аъзо барча давлатларнинг узоқ муддатли хавфсизлик манфаатларига мос келади.   Иккинчидан. Афғонистондан АЙСАФ тинчликпарвар кучларининг 2014йилнинг охирига қадар чиқарилиши, шак-шубҳасиз, Афғонистон билан чегарадош давлатлар ва унга яқин ҳудудларучун жиддий синов бўлади.   Дунёдаги аксарият мамлакатларАфғонистон муаммосини ҳал этишнинг ягона йўли – бу, ушбу муаммонинг сиёсий тинч ечимини топиш, ўзарокурашаётган турли томонлар ўртасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида музокаралар ўтказиш вамуросага келиш, таркибига ўзаро қарама-қарши асосий кучлар ҳам кириши мумкин бўлган муваққат ҳукуматнишакллантириш зарур, деган хулосага келмоқда.   ЎзбекистонАфғонистон билан қўшни давлат сифатида унинг ички ишларига аралашмаслик, Афғонистон билан ҳамкорликни иккитомонлама асосда ташкил этиш, Афғонистон халқи сайлайдиган ҳукуматга ёрдам бериш ва уни қўллаб-қувватлашсиёсатига қатъий амал қилади.   Бундай шароитларда ҳар бирмамлакат ўзи қабул қиладиган чора-тадбирларни амалга ошириши, шунингдек, Афғонистондан қўшинларни чиқаришжараёни ён-атрофдаги мамлакатларга зиён етказмаслигидан манфаатдор томонларнинг ўзаро мувофиқлашган вамаслаҳатлашган ҳолда иш тутиши, энг муҳими, юзага келаётган шароитда аввало Афғонистоннинг ўзида тартибсизлик ва зўравонликка йўл қўймаслик мамлакатларимиз ва умуман, минтақада хавфсизлик вабарқарорликни сақлаш учун муҳим аҳамият касб этади. Бу борада манфаатдор бўлган қудратли давлатлар амалийёрдам кўрсатиши мумкин ва даркор.   Яна бир масалага алоҳидатўхталмоқчиман. Бу МДҲ маконида мамлакатлар ўртасида амалдаги савдо режимига салбий таъсир кўрсатмайдиганпринципларга асосланган тўлақонли эркин савдо зонасини шакллантиришдир. Бу МДҲ ҳудудида барқарорижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлашнинг муҳим шартларидандир.   Бунда товар оқимлари тузилмасини диверсификация қилиш, ўзаро етказиб берилаётган товарлартурларини кенгайтириш ва энг муҳими, мувофиқлаштирилган ва самарали транспорт-коммуникация ҳамда тарифсиёсатини амалга ошириш улкан аҳамиятга эга.   Биз ЎзбекистонРеспубликасининг Эркин савдо зонасини ташкил этиш тўғрисидаги шартномага қўшилишини қўллаб-қувватлаганРоссия Федерацияси ва Ҳамдўстликнинг бошқа мамлакатларидан миннатдормиз. Ўзбекистоннинг  изчилривожланаётган бозори ва жадал ўсиб бораётган иқтисодиёти билан ушбу муҳим интеграция лойиҳасида иштирокэтиши Шартноманинг барча қатнашчиларига ўзаро фойда ва манфаат келтиришига ишонаман.            Муҳтарам ҳамкасблар!   МДҲ истиқболи ва келажаги кўп жиҳатдан бизга, яъни Ҳамдўстликка аъзо мамлакатларга ва,албатта, ҳеч бир муболағасиз биринчи навбатда, Россияга боғлиқ эканини ҳаммамиз яхши тушунамиз.   Собиқ иттифоқ ҳудудидаги ҳар бир мамлакат учун Россиянинг улкансалоҳияти ва бозор имкониятлари эътиборга олинган ҳолда, бу давлат билан йўлга қўйилаётган муносабатлар вамуҳими – умумий тарихимиз, қадриятларимиз, интилишларимиз ва керак бўлса, узоқ йиллар мобайнида бизбиргаликда яшаган макон алоҳида аҳамият касб этиши бугун ҳеч кимга сир эмас. Собиқиттифоқ ҳудудида Ҳамдўстлик билан бир қаторда бошқа интеграция жараёнларининг ҳам ривожланаётгани МДҲфаолияти учун тўсиқ бўлаётгани йўқ.   Шу билан бирга,давлатлараро бирлашмаларнинг ҳар бири – МДҲ, Божхона иттифоқи ва унинг асосида ташкил этилаётган Евроосиёиқтисодий иттифоқи бир-бирини такрорламасдан ўз йўналиши бўйича фаолиятини йўлга қўйиши ғоят муҳимдир.Бундай ҳолат эса келажакда юз бериши мумкин.            Ҳурматли ҳамкасблар!   БеларусьРеспубликасининг МДҲга раислиги, бизнинг фикримизча, фаол ва амалий хусусиятга эга бўлди ва Ташкилотдоирасида унга аъзо мамлакатларнинг умумий мақсад ҳамда вазифаларини илгари суришга ёрдам берди.   Фурсатдан фойдаланиб, Украинани навбатдаги даврда МДҲга раисликқилиши билан табриклаб, Украина Президенти Виктор Федорович Януковичга ушбу масъулиятли миссияни амалгаоширишда катта муваффақиятлар тилайман.
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]