Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33413
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Исроиллик депутатлар Франция президентидан хафа бўлди

Bo'limi: Новости Мира |


Исроилда халқаро можаро авжига чиқмоқда. Исроил парламенти ФрансуаОлландни номақбул шахс сифатида эълон қилди.

Бундан ташқари, Франциянинг Исроилдаги янги элчси ҳамдаИсроилга ташриф буюрадиган юқори мартабали шахслар ва вазирлар бундан буён Исроил парламентидаги расмийтадбирларга таклиф этилмайди.
Режа бўйича депутатлар олдидаги чиқиш Олландтомонидан бекор қилинганидан сўнг парламент шундай қарор қабул қилди. Маълумотларга кўра, Францияпрезиденти депутатлар олдида чиқишдан кўра университет талабалари билан учрашишга қарор қилган. ОлландИсроилга ноябрь ойи ўртасида расмий ташриф билан келиши лозим.
Кнессет депутатлариФранция президенти учрашувни бекор қилгани учун хафа бўлган. “Кнессетга беҳурматлик билан қарайдиган ҳарқандай киши Кнессетнинг ҳам ҳурматига муносб эмас. Давлатлар раҳбарлари Кнессетни камситишга ва унгаэътиборсизлик билан қарашга ҳаққи йўқ. Исроил демократиясини камситишлари ва унга оёқ артишларига йўлқўймайман”, - дейди парламент спикери Юлий Эдельштейн.
Эътиборли томони шундаки,Америка президенти Барак Обама Исроилга ташрифи давомида депутатлар билан эмас, балки талабалар биланмулоқот қилишни афзал кўрган эди. Нега ўшанда Кнессет Оқ уй раҳбарининг қарорини парламентга “оёқ артиш”билан тенглаштирмади деган саволга Эдельштейн ўша пайтда бундан хафсаласи пир бўлганини айтди, холос. БироқКнессетда Обамани номақбул шахс деб эълон қилишгани йўқ.  



Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]