Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50385
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:


На сайте
Всего на сайте: 464
Гостей: 461
Пользователи: 3

JoHa_2996, Anogzeni, 77016476040
Сегодня был на сайте:
Shos9393, hasan33nasah, rufatjon96, fbr85, Java_CR7, 79531510456, Movjiddin, MANKENT, 77016476040, Alimov, 4777aa, ☆MAYA☆, JoHa_2996, jamoliddin97, begzodolimov1997, 1993rashidbek, SvenZera, Kaffufet, Rockofure, Huritreme, RobertWemoscews, Akin17


Яна бензинга навбатми? Ким сабабчи?

Bo'limi: Новости Мира |



Ҳаётимизнинг ҳеч бир кунини транспорт воситаларисиз тасаввур қила олмайдиганзамондамиз.
Бир вақтлар ҳақиқий мўъжиза деб эътироф этилган “темир қути”ларнинг бугун ҳар турлисиниучратсак, ҳайратга тушмаймиз. Аслида бор-йўғи тўрт ғилдиракдан иборат бўлган бу қутини ҳақиқий мўъжизагаайлантирадиган бир нарса – ёқилғи бўлмаса, унинг ҳайдовчилари қай аҳволга тушишини бир тасаввур қилинг-а.Айрим ҳолларда автомобилга ёқилғи қуйиш шахобчаларида (АЁҚШ) узун навбатларни кузатсангиз, бора-бораавтомобил эмас, ёқилғининг ўзи «мўъжиза»га айланадими деган хаёлга борасиз...   Бензин нархи ошиши ҳақидаги миш-мишлар асослими?   Жорий йилнинг август ойида айрим автомобилга ёқилғи қуйиш шахобчаларида узун навбатлар юзагакелганди. ОАВларда бензин нархи қимматлашиши ҳақида миш-мишлар пайдо бўлган эди. “Ўзбекнефтгаз” холдингкомпанияси матбуот хизмати бу каби хабарларни компания тасдиқлай олмайди, шунингдек, компанияда нархларошиши тўғрисида расмий маълумотлар йўқ деган маълумот берган эди.   Нархи қанча? «Газета.uz» интернет-нашрининг хабар беришича, охирги марта 2013йилнинг 1 январидан Ўзбекистонда автомобиль ёқилғиси учун нархлар ошган. Автомобиль ёқилғилари нархинингкўтарилиши транспорт воситалари ёқилғи истеъмоли учун белгиланган солиқ ставкасининг оширилиши биланбоғлиқ. Солиқ ставкаси 40 сўмга оширилган эди. Шунга кўра, Аи-80 бензинининг бир литри, 200 сўмдан 240 сўмгаоширилган истеъмол солиғини қўшиб ҳисоблаганда, 1645 сўмдан (бунгача 1605 сўм эди). Аи-91 бензини нархи 1810 сўм(бунгача 1770 сўм), Аи-95 бензини эса 1995 сўм (бунгача 1955 сўм).   Бензиннархини оширган “заправка”лар жазоланди

“Истеъмолчи” газетасининг 5 сентябрсонида хабар берилишича,  “Ўздавнефтгазинспекция” Cирдарё вилоятидаги АЁҚШларда бензин нархинингасоссиз ошириб сотиш ҳолатларини аниқлаган. Жумладан, Сирдарё туманидаги “Алишер Абдукаримов”, “Абдуллаота”, Боёвут туманидаги “АО Вақт” фирмаларига қарашли ёқилғи қуйиш шахобчаларида бензин баҳоси оширибсотилган. Текширишлар якунида бензин баҳосини ошириб, истеъмолчиларга катта миқдорда зарар етказганфирмаларга жарима солинган.   Тақчилликнинг сабаби нима?   Маълумотларга қараганди, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учунетказиб берилиши керак бўлган бензинли вагонлар Бухоро ва Ангрен станцияларида туриб қолган.«Ўзнефтмаҳсулот» компанияси бош директори ўринбосари Зафар Тешабоевнинг маълум қилишича, Тошкент шаҳридабензин тақчиллиги юзага келишига сабаблардан бири айнан шу. Унга кўра, «Темирйўлдаги ташувчи техникаларнингтемирйўл қурилишида иштирок этаётгани, Ангрен станциясида кўмир ортилган вагонлар сабаб юзага келгантиқилинч сабаб, автобензин ва дизель ёқилғисини ташувчи тепловозлар тўхтаб, кутиб қолган».   Яна бензинга навбат   Кўп ўтмай,яъни, 31 октябр куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри АЁҚШларида сотиладиган бензинга лимит қўйилганиҳақида хабарлар пайдо бўлди. Шунингдек, шу куни Тошкентда яна бензин билан боғлиқ муаммолар бошланди, кечгатомон пойтахт АЁҚШларида яна узун навбатлар пайдо бўла бошлаган.   Газета.uzнинг хабарига кўра, ушбу масала бўйича «Ўздавнефтгазназорат» ташкилоти мутахасисслари Kun.Uzинтернет-нашрига берган маълумотида, Тошкент шаҳрида бундай лимит жорий этилмагани, АЁҚШ исталганавтомобилга ҳайдовчи талаб этганича бензин қуйишга аввалгидек ҳақли эканлигини маълум қилишди.

Mezon.Uz интернет-нашри «Ўзнефтмаҳсулот» компанияси вакиллари билан интервьюни чоп этди.Компания вакилларининг сўзларига кўра, шаҳарда бензин тақчиллиги юзага келишига асоссиз миш-мишларгаишониб, авваллари 10-15 литрдан бензин қуйган ҳайдовчилар 20-30 литрдан қуйишни бошлагани сабаб бўлмоқда.
Kun.Uz маълумотига кўра, миш-мишлардан ташқари бензин тақчиллигига вилоят ҳайдовчилари,“таксист”ларининг Тошкентдан бакларни тўлдириб кетишлари ҳам сабаб бўлиши мумкин. Вилоятларга қатновчиавтомобилларнинг аксарияти газда ҳаракатланади ва улар одатда бензин тўла баклардан бирор манзилга етишучун фойдаланишмайди. Аксинча, вилоятларга олиб чиқилган бензин устига нарх қўйилгани ҳолда аҳолигасотилиши мумкин.   “Ортиқча бензин халал бермайди”

Айрим ҳолларда ёқилғи нархи ошиши ҳақидаги асоссиз миш-мишлар туфайли ҳайдовчилар шошилинчтарзда кўп миқдорда ёқилғи сотиб олишга ҳаракат қиладилар. АЁҚШларда бензинни канистра ёки шиша идишларгақуйиш тақиқлангани боис, ҳайдовчи уйига бориб, бакдаги бензинни канистрага қуйганидан сўнг, яна АЁҚШгақайтиб келаркан. Баъзи ҳайдовчиларга кўра: “уйда ортиқча бензин ҳеч қачон халақит бермайди”. Бироқ, йўлдакетаётганингизда айрим уйлар олдидаги йўл бўйларида бензинни сотиш учун “баклажка”ларга солиб чиқарибқўйилганининг ҳам гувоҳи бўласиз. Хўш, бундай ҳолатда “қимматлашган” бензинни айнан миш-мишлар туфайлиАЁҚШдан ортиқча сотиб олинган бензин эмаслигига ким кафолат бера олади?!   “Ортиқча бензин олиб юрганга чора борми?”

Аввало, автотранспортвоситасини сотиб олган ёки энди бошқараётган шахс бошиданоқ белгиланган йўриқнома билан таништирилади.Маълумки, ҳозир ҳар бир автомашина йиллик мажбурий суғурта қилинади. Суғурта қилувчи ва автомобиль эгасиўртасида тузилган шартномада томонларнинг мажбуриятлари қаторида, ҳайдовчи нималарга алоҳида эътиборқаратиши лозимлиги ҳам белгиланган. Мажбурий талаблардан бири бу - ёнғинга олиб келувчи ҳаракатлардантийилишдир. Автомобилда ёнилғи олиб юриш, сигарет чекиш ва бошқа шу каби ҳолатлар алоҳида қайд этилган.Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Қонунда белгиланган тартибни бузган, ёнғинга олиб келувчиҳолатларни содир этган шахсларга нисбатан жавобгарлик ҳам белгиланган.   Сифатли бензин қандай аниқланади?

Бугунги кунда сифатлибензинни топиш ҳам осон иш эмас.  Бироқ ҳайдовчи борки, автомашинасига фақат сифатли бензин қуйишнихоҳлайди. Аксарият автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари хўжайинларининг эса ўз макру-ҳийлалари бор.Мўмай даромад илинжида бўлган бундай кимсаларга сифатсиз ёнилғи қуйиш оқибатида носоз ҳолатга тушаётганавтомобиллар эмас, балки, топаётган кунлик даромадлари муҳимроқ. Албатта, ёнилғи сифатини текшириб берувчиқурилмалар ҳам мавжуд. Бироқ аксарият юртдошларимиз бундай қуримага эга эмас. Хўш, бу ҳолда келгусидадвигатель билан боғлиқ нохуш вазиятлар келиб чиқмаслиги учун автомобилимизга қуяётган ёнилғи сифатиниқандай текшириш мумкин?

Албатта, тажрибали ҳайдовчилар бензиннинг сифатиёмонлигини  автомашинанинг тортиши ўзгаришидан ёки двигателда тез ёниши (детонация ҳосил қилиши) кабиҳолатлардан аниқлаб олади. Сиз танлаган ёқилғи қуйиш шахобчасидаги бензиннинг  сифатли эканига ишончҳосил қилиш учун уни оддий шароитда ҳам жуда осон, аммо самарали йўллар билан синаб кўриш мумкин.

Аёқшга келдингиз...

Ёнилғи қуювчи пистолетни олиб, уни бак оғзигақўйишдан олдин пистолет қувурининг ички деворига бармоғингизни теккизиб кўринг. Агар бензинга солярка ёкиоктанлар миқдорини оширувчи қўшимчалар қўшилган бўлса, текширган жойингиздаги ёғ доғлари бармоғингизгаўрнашиб қолади. Бармоқда бундай доғлар қолмаса, демак, ёнилғи таркибига ҳеч нарса аралаштирилмаган.
Бензин сифатини текширишнинг осон йўлларидан яна бири оддий оқ қоғозга бензинтомизилади. Томизилган бензин жойини енгилгина пуфласангиз, у осонгина буғланиб кетади. Агар қоғознинг бужойи яна асл ҳолига келса, демак бензин сифатли.

Оддий шароитда бензин сифатинианиқлаш учун яна бир қанча мураккаб бўлмаган синовлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Масалан, бир неча томчибензинни қўлингизга суринг. Агар  бензин сурилган жой тезда қуриб қолганини ҳис қилсангиз, бу бензинтаркибида ҳеч қандай қўшимча моддалар йўқлигидан дарак беради.

Бензинни шаффофидишга қуйинг. Ҳеч қандай қўшимчаларсиз тоза бензин тиниқ бўлади. Идишда у хира кўринса, ёнилғи сифатсиз.Шунингдек, кимёвий хоссасига кўра, бензин рангсиз суюқлик, бироқ А-76 бензинида бошқа қўшимчалар мавжуд бўлса,у А-95 ёки А-98 бензинларига қараганда анча хирароқ кўринишда бўлади.   Бензин қанча сақланади?

Мўътадил иқлимли минтақаларда бензинавтомобилларнинг ёнилғи бакларида 3 ойдан 6 ойгача, бочкаларда кўпи билан бир йил, ерга кўмилганрезервуарларда 2,5 йилгача сақланиши мумкин. Жанубий ҳудудларда бу муддатлар тахминан 2 марта кам, шимолийҳудудларда эса 1,5 марта кўп бўлади.

Шоҳ ЖАҲОН тайёрлади
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]