Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33426
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Янги йилда эркаклар учун совға бўладиган энг яхши гаджетлар ўнталиги

Bo'limi: Новости Мира |


$IMAGE1$
Янги йилгача 3ҳафта вақт қолди. “Novate.ru” портали эркаклар учун энг яхши янги йил совғаларининг обзоринитайёрлади. Сўз энг янги ва оммабоп қурилмалар ҳақида
боради.

USB-саот



“Kisaiblade watch” соатига батарея керак эмас. Ушбу футуристик услубда ишланган гаджет USB-тирқишига эга бўлиб, симибилан бирга сотилади. Уни тўлиқ зарядлаш учун 3,5 соат вақт талаб этилади, шундан сўнг у бир ой давомидаузлуксиз ишлаб туради. Соатнинг нархи - $ 250.
 
Анъаналарва технологиялар чегарасидаги санъат



“Boogie Board Rip Tablet” – бир пайтнинг ўзида иккита ўлчамда – эскича усулда“қоғозда” ва рақамли форматда чизиш учун мўлжалланган планшет. Махсус қалам билан чизилган нарса шузаҳотиёқ компьютерда сақланиб қолади. “Boogie Board Rip Tablet”нинг ўртача нархи - $150.
 
Бўйдоқлар учуношхона гаджети



Скотт Химендингернинг “Sansaire Sous Vide Circulator” қурилмаси – ортиқчасаъй-ҳаракатларсиз янги пазандалик даражасига чиқиш имконини берувчи девайс. Унда тайёрлаш жараёни оддийалгоритмга асосланган: 1. сув солинган кастрюляга “Sansaire Sous Vide Circulator” қўйилади, 2. гўшт/балиқ/сабзавотларгерметик пакетга ўралади ва гаджет билан бирга сувга солинади, 3. ҳарорат созланади ва 40-45 дақиқа кутилади.“Sansaire Sous Vide Circulator”нинг нархи - $199.



Натижада, ширали, бир маромда пишган ва максималенгил бўлган иштаҳани очувчи ва фойдали таом ҳосил бўлиши керак.
 
Тармоқда “яшовчилар” учунақлли камера



“Canon PowerShot N” – фотосуратларни суратга олгандан сўнг дарҳол тармоққақўйиш имконини берувчи wi-fi-функцияли компакт (78,6x60,2 мм) камера. Унда “Hybrid Auto” ва “Creative Shot” ноёб режимларибор. Биринчиси ҳар бир кадр олдидан 4 сонияли видеороликларни яратиб,
улар охирида автомат тарзда биттароликка монтаж қилинади ва ўзига хос ижодий жараён хроникаси ҳосил бўлади. Иккинчисида “Canon PowerShot N”аппарати “саҳна” таҳлилини ўтказади ва креатив фотосурат олиш учун параметрларни созлайди (контрастлик,фокус, қора ва оқ мувозанати). Ақлли гаджетнинг нархи - $300 атрофида.
 
Қўрқув ва таънанималигинибилмайдиган динамик



“Boom water resistant speaker” – сувдан ва қаттиқ юзаларга тушибкетишдан қўрқмайдиган портатив колонка. Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, девайс сув остида 30дақиқагача
муаммосиз туриши мумкин.



Унинг қайишқоқ “думи” колонкани велосипедрули, сув крани, дарахт шохи, тўрли деворга ўрнатиш имконини беради. Бир сўз билан айтганда, ҳар қандайвазиятда мусиқий фонни
таъминлайди. Нархи $ 60 дан бошланади.
 
Навигатор-қўлқоплар


“GPS ski gloves” чанғи навигатор-қўлқоплари макон, баландик, босиб ўтилган масофа, тезлик ва учишдавомийлигини кузатиб туради. Қувват манбаи – литий-ионли батарея. Тўлиқ заряд олишига 4 соат вақт кетади,заряди 15-20 соат ичида сарфланади. “GPS ski gloves” қиймати - $ 650.
 
Кечикиш ва қизиб кетишларсиз


“USB LED Fan Clock” – соат, вентилятор ва стол лампасининг қизиқ гибриди. Ишлаб чиқарувчиларушбу девайс фойдаланувчиларга иш пайтида ва ижтимоий тармоқларда вақтни йўқотиб қўймасликка ёрдам беради.Тахминий нархи - $ 20.
 
Жанговар сичқон



“Mad Catz” компаниясининг “RATM Wireless GamingMouse” аппарати – геймерларнинг ҳаётини енгиллаштиришга қаратилган симсиз сичқон. Ушбу гаджет 10 тадастурланадиган клавишалар билан жиҳозланган бўлиб, у  USB орқали ҳам,  Bluetooth орқали ҳам компьютерга уланишимумкин. Қувват манбаи – АА ўлчамидаги батарея. Нархи - $104 -175.
 
Қўл остидаги "рояль"


"Roll-Up Electronic Keyboard” компакт ва қайишқоқ пиано-клавиатураси илҳом парисини йўқотиб қўйишданқўрқадиганлар учун яратилган. Ушбу портатив асбоб батареяда ишлайди, бу унинг соҳибига ҳамма жойда ишлашимконини беради. Битта “рулон”нинг нархи - $ 60.
 
Ажратиб олиб, ёзаверинг


“Kinesis split keyboard” – фаол фойдаланувчилар учун эргономик клавиатура. Гаджетнинг алоҳидаконструкцияси клавишаларни қўл етадиган жойда туришига ва блоклар жойлашувини вазиятгақараб ўзгартиришга имкон беради. Бунда бармоқлар, панжалар ва елкаларга тушадиган юклама камаяди. Уларнингўртасига қаҳва қўйиш ёки ахборотнинг қоғоз манбаларини жойлаштириш мумкин. Уни USB билан ҳам симсиз усулдаҳам ишлатиш мумкин. “Kinesis split keyboard”нинг ўртача нархи - $ 95.
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]