Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33426
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Ёдгор Саъдиев: “15 йиллик хизматдан қайтдан аскарга ўхшайман!”

Bo'limi: Новости Мира |



Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев кўпчиликда жуда жиддий инсондек таассуротуйғотади. Аслида эса, актёр камтарин, хушфеъл ҳамсуҳбат. Ҳазилкашлигини ҳам алоҳида эътироф этишни истардим!Бугунги суҳбатни ўқиш асносида таърифимиз ноўрин эмаслигига ўзингиз ишонч ҳосил қилсангиз ажабмас!Актёрнинг ижодида жорий  йилда туб бурилиш юз берди Театрдаги узоқ йиллик ижодий танаффусдан сўнг янаЎзбек Миллий академик драма театрига ишга қайтди...
— Ёдгор ака, ўн беш йиллик ижодийтанаффусдан сўнг театрга қайтиш ҳаяжонли бўлса кераг-а?
— Бу даргоҳга янақайтганимдан хурсандман! Театрни жуда соғинган эдим. Бунга қадар Ички ишлар вазирлигининг бирлашгантаҳририяти қошидаги “Қалқон” студиясига бадиий раҳбарлик қилдим. У ерда ҳам самарали ижод қилдим. Йирикишларимдан бири — ёзувчи Тоҳир Маликнинг “Иблис девори” асари асосида фильм суратга олдик. Айтмоқчиманки,ўтган вақт давомида ижоддан чекинмай, ҳаракатда бўлдим. Аммо, доим театр ўзига оҳанрабодек тортаверди, саҳнасоғинчи тинч қўймади. Бир қарашда баъзилар “Студия ишидан чарчагани учун театрга қайтгандир”, деб ўйлашимумкин. Лекин, улар қаттиқ янглишишади! Чарчаган одам қандай қилиб театрга келиб ишлаши мумкин? Театрда каттакуч-қувватга эга актёргина ишлай олади. Шу ўринда бир маълумот: Акам Хайрулла Саъдиев билан биргаликда“Қалқон фильм” деб номланган янги студия очдик.
— Ижодий жамоа сизни қандай кутиболди?
— Бу савол менга доим эриш туюлади. Чунки, театрдан кетганим йўқ. Шунинг учунқайтишим қандай бўлганлигини ҳам айтишимнинг ҳожати йўқ, деб ўйлайман. Жамоа қарсаклар билан кутиб олганиҳали ҳамон қулоғим остида жаранглаётир! Қисқаси, нон тишлаб, ҳарбий хизматга кетган ва орадан ўн беш йил ўтибуйга қайтган аскардек ҳис қиламан ўзимни (кулади).
— Театрда бирор роль ижро этишгаулгурдингизми?
— Ҳозирча йўқ. Спектаклларни кузатиб, муҳокамаларда иштирок этяпман.Билим ва тажрибамдан келиб чиққан ҳолда ёшларга маслаҳатларим билан кўмак бериб турибман. Аста-секинтеатрга кўникяпман. Исталган пайтда илгаригидек театрда роль ижро эта олишимга кўзим етади. Бирор “юк”и борасарни кутиб турибман! Балки имконият бўлса, ўша спектаклни ўзим саҳналаштирарман. Албатта, бу ҳозирча режахолос.
— У спектакл нима ҳақда бўлади?
— Бугунги кундадолзарб бўлган мавзуларни ўз ичига қамраган спектакл бўлади!
— Негадир кўпчилик“Ёдгор Саъдиев театрдан аразлаб қолгани  туфайли кетган...” деган фикрда?
— Йўқ,бу нотўғри тахмин! Меҳнат дафтарчамда ҳам Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги қошидаги “Қалқон” студиясинингбадиий раҳбари лавозимига ўтганим муносабати билан театрдан кетганим қайд этилган. Театрдан гина қилиббўлмайди!
— Сиз фаолият юритган ва бугунги кун театр муҳитида нималар ўзгарганинипайқадингиз?
— Ўн беш йил мобайнида ўзига яраша катта-кичик ўзгаришлар бўлган.Театр бу — жонли организм! У шамоллайди, даволанади ва тузалади. Театр жамоасига ёшлар келиб қўшилганлигиэътиборимни тортди. Бундан жуда ҳам хурсанд бўлдим. Камчилигига келсак, театрга кучли режиссура керак! Бубилан театрнинг  режиссураси паст даражада демоқчи эмасман. Тан олиш керак, аввалгига қарагандадраматургия оқсагани сезиляпти. Ёш актёрларга маслаҳатим — қўшимча ишлар, уйдаги юмушлар театрдагивазифасига ҳалал бермасин! Ўз навбатида бизнинг ҳам муаммоларимиз кўп бўлган, лекин, уларни театрга олибкелмаганмиз. Ёш актёрлар интизомсиз, деган фикрдан ҳам йироқман. Шунчаки, бу ўгитларим келажакда уларгаасқотишига ишонаман! Кечагидек ёдимда, 1985 йил бир фильмда суратга тушганман. Икки йил давом этган тасвиргаолиш ишлари бирор марта театрдаги фаолиятимга ҳалал қилмаган. Ҳолбуки ўшанда то суратга олиш ишларитугагунча, Душанбега  68 маротаба қатнаганман.
— Ўзингиз таъкидлаганингиздек,театр актёрдан катта куч талаб этади. Соғлигингиз билан боғлиқ муаммолардан сўнг яна юракдан роль ижро этишқийинчилик туғдирмасмикан?
— Асло! Биласизми, саҳнадан безиш эмас, унда кезиш керак!Бир гал “Қароқчилар” спектакли бошланишидан аввал белимда кучли оғриқ турган. Шунга қарамай, саҳнагачиққанман. Роль ўйнаш жараёнида оғриқни бутунлай унутган эдим. Саҳна касал қилмайди, аксинча, актёрларниҳаётга қайтаради!
— Томошабин муносабатини ҳам кузатдингизми?
— Театрда қайта иш бошлаганимдан буён кўплаб ижодий учрашувларда бўлдим. Томошабинлар ҳам мениузоқ сафардан қайтган одамини кутиб олгандек қарши олишди (кулади).
— Шундай қилиб,театрда сиз роль ижро этган асарларни қачондан бошлаб кўришга муваффақ бўламиз?
—Шу ўринда, театр раҳбариятига алоҳида раҳмат айтмоқчиман! “Фалон ролни ўйнайсан!” деб ноқулай вазиятдақолдираётгани йўқ. Ёшимни ҳам инобатга олишяпти, шекилли. Қолаверса, раҳбарият ва жамоа томошабин кўнглини“юк”и бор роль билан жабт этмоқчи эканимни ҳис қилишяпти. Кўнглимдагидек асар бўлса, эртагаёқ ишгакиришардим!  
— Актёр ва режиссёр Санжар Шодиевнинг “Жигарбандим” фильмигамажбуран суратга тушганингиз ростми?
— Рост! Санжар Шодиев икки ой давомида олдимгакелавериб, мени чарчатганди. Очиғи, Санжар бир  ёпишиб олса қўйиб юбормайди, (кулиб) бу албатта ҳазил.Суратга олишни бошлаш учун мени тўрт ой давомида кутишга мажбур бўлган. Қолаверса, сценарийни ўқиб, анчаўзгаришлар берганман. Маслаҳатларимни инобатга олиб, сценарийни ўзгартирганидан сўнггина ишбошлаганман.
— Юқоридаги фикрларингизни инобатга олсак, бу  йил сиз учун самарали бўлибдида?
— Албатта! Театр ҳавосидан нафас олаётганим ижод қилишимучун илҳом бағишлайди. Шунга қарамай, кинодан ҳам чекинганим йўқ. “Ўзбеккино” миллий агентлигинингбуюртмасига биноан ёзувчи ва сценарист Эркин Аъзамнинг “Хонадон эгаси” номли асари асосида фильм суратгаолдим. Тасвирга олиш ишлари Жиззах вилоятида ҳам бўлиб ўтди. Ҳозирда фильмнинг монтаж ишлари давом этмоқда.Насиб этса, ноябрнинг сўнгги кунларида премьера! Фильмда Ўзбек Миллий академик драма театринингпрофессионал актёрлари Маҳмуд Исмоилов, Шоҳида Исмоилова, Фатхулла Масъудов, Ботир Муҳаммаджонов, МуяссарБердиқулова, Лола Элтоева ва Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Саъдиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистРаъно Шодиева ҳам иштирок этган. Бош ролда устоз санъаткор Ёқуб Аҳмедов! Рости, мазкур ролга Ёқуб аканикўндириш жуда қийин кечди. Аммо, уринишларим зое кетмаганидан хурсандман. “Хонадон эгаси”да илк бор набирамАзиз ҳам роль ижро этди, маҳоратига томошабинлар баҳо беришади.
Ўзбекистон халқартисти Ёдгор Саъдиев театрга қайтганидан мухлислари қатори биз ҳам хурсанд бўлдик! Истагимиз, аввалгидекшижоат билан ўзига хос “юк”ка эга спектакллардаги роллари театр томошабинларини эътирофига сазоворбўлишига тилакдошмиз!    
АЛИЯ суҳбатлашди, Фотомухбир:Хусан ҚОСИМОВ



Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 1
Seks92 yozdi: | 17.11.2013 | 19:34 #1 Спам
Seks92 Omad yodgor akaga
Like | 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]