Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50346
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Ёдгор Саъдиев: “15 йиллик хизматдан қайтган аскарга ўхшайман!”

Bo'limi: Новости Мира |


Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев кўпчиликда жуда жиддий инсондек таассурот уйғотади. Аслида эса, актёркамтарин, хушфеъл ҳамсуҳбат. Ҳазилкашлигини ҳам алоҳида эътироф этишни истардим! Бугунги суҳбатни ўқишасносида таърифимиз ноўрин эмаслигига ўзингиз ишонч ҳосил қилсангиз ажабмас! Актёрнинг ижодида жорий йилда туб бурилиш юз берди Театрдаги узоқ йиллик ижодий танаффусдан сўнг яна Ўзбек Миллий академик драматеатрига ишга қайтди...
— Ёдгор ака, ўн беш йиллик ижодий танаффусдан сўнг театрга қайтиш ҳаяжонли бўлсакераг-а?
— Бу даргоҳга яна қайтганимдан хурсандман! Театрни жуда соғинган эдим. Бунга қадар Ички ишларвазирлигининг бирлашган таҳририяти қошидаги “Қалқон” студиясига бадиий раҳбарлик қилдим. У ерда ҳамсамарали ижод қилдим. Йирик ишларимдан бири — ёзувчи Тоҳир Маликнинг “Иблис девори” асари асосида фильмсуратга олдик. Айтмоқчиманки, ўтган вақт давомида ижоддан чекинмай, ҳаракатда бўлдим. Аммо, доим театр ўзигаоҳанрабодек тортаверди, саҳна соғинчи тинч қўймади. Бир қарашда баъзилар “Студия ишидан чарчагани учунтеатрга қайтгандир”, деб ўйлаши мумкин. Лекин, улар қаттиқ янглишишади! Чарчаган одам қандай қилиб театргакелиб ишлаши мумкин? Театрда катта куч-қувватга эга актёргина ишлай олади. Шу ўринда бир маълумот: АкамХайрулла Саъдиев билан биргаликда “Қалқон фильм” деб номланган янги студия очдик.
— Ижодий жамоасизни қандай кутиб олди?
— Бу савол менга доим эриш туюлади. Чунки, театрдан кетганим йўқ. Шунинг учунқайтишим қандай бўлганлигини ҳам айтишимнинг ҳожати йўқ, деб ўйлайман. Жамоа қарсаклар билан кутиб олганиҳали ҳамон қулоғим остида жаранглаётир! Қисқаси, нон тишлаб, ҳарбий хизматга кетган ва орадан ўн беш йил ўтибуйга қайтган аскардек ҳис қиламан ўзимни (кулади).
— Театрда бирор роль ижро этишга улгурдингизми? — Ҳозирча йўқ. Спектаклларни кузатиб, муҳокамаларда иштирок этяпман. Билим ва тажрибамдан келиб чиққанҳолда ёшларга маслаҳатларим билан кўмак бериб турибман. Аста-секин театрга кўникяпман. Исталган пайтдаилгаригидек театрда роль ижро эта олишимга кўзим етади. Бирор “юк”и бор асарни кутиб турибман! Балкиимконият бўлса, ўша спектаклни ўзим саҳналаштирарман. Албатта, бу ҳозирча режа холос.
— У спектакл нимаҳақда бўлади?
— Бугунги кунда долзарб бўлган мавзуларни ўз ичига қамраган спектакл бўлади!
—Негадир кўпчилик “Ёдгор Саъдиев театрдан аразлаб қолгани  туфайли кетган...” деган фикрда?
— Йўқ, бунотўғри тахмин! Меҳнат дафтарчамда ҳам Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги қошидаги “Қалқон” студиясинингбадиий раҳбари лавозимига ўтганим муносабати билан театрдан кетганим қайд этилган. Театрдан гина қилиббўлмайди!
— Сиз фаолият юритган ва бугунги кун театр муҳитида нималар ўзгарганини пайқадингиз?
—Ўн беш йил мобайнида ўзига яраша катта-кичик ўзгаришлар бўлган. Театр бу — жонли организм! У шамоллайди,даволанади ва тузалади. Театр жамоасига ёшлар келиб қўшилганлиги эътиборимни тортди. Бундан жуда ҳамхурсанд бўлдим. Камчилигига келсак, театрга кучли режиссура керак! Бу билан театрнинг  режиссураси пастдаражада демоқчи эмасман. Тан олиш керак, аввалгига қараганда драматургия оқсагани сезиляпти. Ёш актёрларгамаслаҳатим — қўшимча ишлар, уйдаги юмушлар театрдаги вазифасига ҳалал бермасин! Ўз навбатида бизнинг ҳаммуаммоларимиз кўп бўлган, лекин, уларни театрга олиб келмаганмиз. Ёш актёрлар интизомсиз, деган фикрдан ҳамйироқман. Шунчаки, бу ўгитларим келажакда уларга асқотишига ишонаман! Кечагидек ёдимда, 1985 йил бир фильмдасуратга тушганман. Икки йил давом этган тасвирга олиш ишлари бирор марта театрдаги фаолиятимга ҳалалқилмаган. Ҳолбуки ўшанда то суратга олиш ишлари тугагунча, Душанбега  68 маротаба қатнаганман.
—Ўзингиз таъкидлаганингиздек, театр актёрдан катта куч талаб этади. Соғлигингиз билан боғлиқ муаммолардансўнг яна юракдан роль ижро этиш қийинчилик туғдирмасмикан?
— Асло! Биласизми, саҳнадан безиш эмас, ундакезиш керак! Бир гал “Қароқчилар” спектакли бошланишидан аввал белимда кучли оғриқ турган. Шунга қарамай,саҳнага чиққанман. Роль ўйнаш жараёнида оғриқни бутунлай унутган эдим. Саҳна касал қилмайди, аксинча,актёрларни ҳаётга қайтаради!
— Томошабин муносабатини ҳам кузатдингизми?
— Театрда қайта ишбошлаганимдан буён кўплаб ижодий учрашувларда бўлдим. Томошабинлар ҳам мени узоқ сафардан қайтган одаминикутиб олгандек қарши олишди (кулади).
— Шундай қилиб, театрда сиз роль ижро этган асарларни қачонданбошлаб кўришга муваффақ бўламиз?
— Шу ўринда, театр раҳбариятига алоҳида раҳмат айтмоқчиман! “Фалонролни ўйнайсан!” деб ноқулай вазиятда қолдираётгани йўқ. Ёшимни ҳам инобатга олишяпти, шекилли. Қолаверса,раҳбарият ва жамоа томошабин кўнглини “юк”и бор роль билан жабт этмоқчи эканимни ҳис қилишяпти.Кўнглимдагидек асар бўлса, эртагаёқ ишга киришардим!  
— Актёр ва режиссёр Санжар Шодиевнинг“Жигарбандим” фильмига мажбуран суратга тушганингиз ростми?
— Рост! Санжар Шодиев икки ой давомидаолдимга келавериб, мени чарчатганди. Очиғи, Санжар бир  ёпишиб олса қўйиб юбормайди, (кулиб) бу албатта ҳазил.Суратга олишни бошлаш учун мени тўрт ой давомида кутишга мажбур бўлган. Қолаверса, сценарийни ўқиб, анчаўзгаришлар берганман. Маслаҳатларимни инобатга олиб, сценарийни ўзгартирганидан сўнггина ишбошлаганман.
— Юқоридаги фикрларингизни инобатга олсак, бу  йил сиз учун  самарали бўлибдида?
—Албатта! Театр ҳавосидан нафас олаётганим ижод қилишим учун илҳом бағишлайди. Шунга қарамай, кинодан ҳамчекинганим йўқ. “Ўзбеккино” миллий агентлигининг буюртмасига биноан ёзувчи ва сценарист Эркин Аъзамнинг“Хонадон эгаси” номли асари асосида фильм суратга олдим. Тасвирга олиш ишлари Жиззах вилоятида ҳам бўлибўтди. Ҳозирда фильмнинг монтаж ишлари давом этмоқда. Насиб этса, ноябрнинг сўнгги кунларида премьера!Фильмда Ўзбек Миллий академик драма театрининг профессионал актёрлари Маҳмуд Исмоилов, Шоҳида Исмоилова,Фатхулла Масъудов, Ботир Муҳаммаджонов, Муяссар Бердиқулова, Лола Элтоева ва Ўзбекистон халқ артистиХайрулла Саъдиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева ҳам иштирок этган. Бош ролда устозсанъаткор Ёқуб Аҳмедов! Рости, мазкур ролга Ёқуб акани кўндириш жуда қийин кечди. Аммо, уринишларим зоекетмаганидан хурсандман. “Хонадон эгаси”да илк бор набирам Азиз ҳам роль ижро этди, маҳоратигатомошабинлар баҳо беришади.
Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев театрга қайтганидан мухлислариқатори биз ҳам хурсанд бўлдик! Истагимиз, аввалгидек шижоат билан ўзига хос “юк”ка эга спектакллардагироллари театр томошабинларини эътирофига сазовор бўлишига тилакдошмиз!   
АЛИЯсуҳбатлашди,Фотомухбир: Хусан ҚОСИМОВ
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]