Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50300
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Ёдгора ЗИЁМУҲАМЕДОВА: “Театрдан кетмаслик учун курашавериб чарчадим...”

Bo'limi: Новости Мира |



Галдаги қаҳрамонимиз болаларча беғуборлик ва самимийликни сақлаб қолган актриса,Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ёдгора Зиёмуҳамедова бўлдилар.


Балки айнан ёш томошабинларорасида бўлгани учун ҳам бу ҳислатлари йиллар ўтса-да йўқолмагандир? Бироқ бу ижодкорнинг ҳаёт йўлига назарташлаб, қувончли  воқеаларга эмас, балки қайғули дамларга кўпроқ дуч келганига амин бўласиз...   
1-бекат: “Дадажон”, дейиш орзуси билан яшадим...”
— 1952 йилиТошкент шаҳрида ярим зиёли, ярим ишчи оилада дунёга келганман. Ҳаётимдаги энг ачинарли воқеа бу — отамданёдгорлик қолганим, шу сабаб ҳам исмим Ёдгора. У кишини кўролмаганим армоним (кўзига ёш олди). Отам юрак ҳуружибилан вафот этганида онам ўттиз икки ёшда, мен эса,  тўрт ойлик ҳомила эканман. Онамнинг айтиб беришича,отам уришда яраланганида юрак соҳасига яқин еридан жароҳатланган. Ўқ парчаси қолиб кетгани кутилмагандаюрак ҳуружига сабаб бўлган... Онамнинг зиммасига тўрт қизнинг тарбиясидан ташқари, рўзғор ташвиши ҳамортилган. Оилада кенжа фарзанд бўлганим учун шўх  бўлганман. Бироқ жуда таъсирчан эдим, бу ҳозиргачасақланган. Болалигимда фарзандини эркалаётган оталарни кўрсам ё “ота”, деган сўзни эшитсам беихтиёркўзимдан ёш оқаверарди (йиғлаб юборди). Чунки “дадажон!” деган сўзни айтиш орзуси билан улғайдим-да! Лекинтурмушга чиққанимда қайнотамни “дадажон!” дейишга тилим айланмаган.
Қанчаликқийин бўлмасин, онам бизларни ҳеч нимага зориқтирмай катта қилди. Қизиқишимга қараб, санъатга доир барчатўгаракларга қатнашимга рухсат берган. Ҳатто маҳалладаги болалар билан йиғилиб, томга чиқиб матоданқўғирчоқ ясаб, ўйнатардик, томошалар қўярдик, қўшиқлар куйлардим. Дубляж устаси Мукамбар Раҳимова билан ёнқўшни бўлганимиз учун ҳар куни ҳар хил қирраларимга гувох бўларди-да! Кунлардан бирида қўлимдан етаклабдубляжга олиб борган. У киши сабаб бу соҳага қадам босдим ва юзини ерга қаратмадим.        

2-бекат: “Ҳам ўқиш, ҳам дубляжни бирдек эплардим”
—Авлодимизда санъаткорлар бўлгани учунми негадир мен ҳам улар каби таниқли бўлишим керак, деб ўйлардим.Мактабга чиққанимда ҳамманинг эътиборида бўлганман. Кичкина бўлганим учун биринчи партага ўтказибқўйишарди. Газета, журнал, телевидениедан келишса ҳам мени қаҳрамон қилиб чиқаришарди. Мактабда аълобаҳоларга ўқиганман. Хор ансамблида яккахон хонанда эдим. Опаларим “кичкина бўлсанг ҳам биздан олдиндатуриб, қўшиқ куйлайсан-а?” деб кулишарди. Ҳам ўқиш, ҳам дубляжни бирдек эплардим. Ҳатто дубляжда уч сменадаишлашга рози бўлганман. Чунки у ердан оладиган гонорар билан рўзғорга  ёрдам берардим-да! Шунинг учунуйқум келса юзимни ювиб келиб, ишлашда давом этардим. “Дарси қолиб кетмасин”, деб устоз санъаткор ҲамзаУмаров дарсларимни тайёрлатарди. Ажиб дамлар эди! Институтга ўқишга кирганимда домламиз Нина Ивановна“Дубляжга бормай қўя қол. Йўқса дарсларинг қолиб кетади”, дегач дубляжни ташлаб кетганман...
3-бекат: “Жуссам сабаб, институтга олишмоқчи эмасди...”
— Онамданҳайиққаним учунми у кишига “журналист бўламан!” дердим, лекин юракда санъатга бўлган қизиқиш ғалаёнқиларди. Мактабни тамомлагач, омадимни синаб кўрай, деган мақсадда ҳужжатларимни ҳозирги Тошкент  Давлатсанъат ва маданият институтига топширдим. Имтиҳон топшираётганимда бир киши “кичкинагина қизча экан”,деганди, “бўйим ўсиб кетади, қабул қилаверинг!” дедим. Кулиб “хўп”, деди-да, вазифа берди,    ижройим ёқди шекилли “бу қизчани ўқишга қабул қилмасак бўлмайди!” деб қолди. Кейин билсам у ректор экан(кулади). Институтда ҳам намунали талабалардан бири эдим. Шартаки, эпчил, киришимли, ўғил болача феълим боисинститутда мени танимайдиган одам йўқ эди. Талабалик давримиз қизиқ воқеаларга бой бўлган. Курсдошим —раҳматли сўз устаси Рустам Ҳамроқулов уй вазифаларини доим мендан кўчирарди. Одатда олти қаторини кўчириб,қолганига “бир бор экан, бир йўқ экан...” деб дуч келган воқеалар билан дафтарини тўлдирарди. Кейинкурсимиздаги ҳамма талаба шундай қилишга ўтган. Лекин қўлга тушганмиз, Рустам эса “домла ёзувимгатушунмайсиз, ўзим ўқиб берай”, деб вазиятдан чиқарди-да (кулади)!

4-бекат:“Бахтимизга кўз тегди...”
— Турмуш ўртоғим Шуҳрат ака билан курсдош эдик.Институтнинг иккинчи босқичида ўқиб юрган кезларимиз мени ёқтириб қолган. Дарсларда доим ёнимга ўтириболарди. Бизнинг севги тарихимиз ҳаммага қизиқ  эди. Трамвай бекатигача кузатиб қўярди. Қандай десангиз-чи(кулади)? Йўлнинг у бетида Шуҳрат ака, бу бетида мен бекатгача юриб борардик. Шу алфозда институтнитугатибмиз, тавба. Онамнинг юзини ерга қаратмасликка ҳаракат қилган бўлсам керак-да! Институтданталабаларни икки гуруҳга бўлиб, амалиётга жўнатишди. Мени гуруҳим ўн беш кунга Москвага, Шуҳрат ака тушгангуруҳ эса Ленинградга жўнади. Шунда у киши  икки кунга “хабар олганди келдим!” деб олдимга борган. Ўшандадомламиз Нина Ивановда “Сендан хавотир олиб келибди. Шу йигитга тегсанг кам бўлмайсан!” деганди. Бу воқеданкейин у кишига нисбатан меҳрим ошган. Лекин онам ёлғиз қолишини ўйлаб, аввалига “турмушга чиқмайман!”деганман. Шуҳрат ака “Тез-тез хабар олиб турамиз!” деб розилигимни олганди. Сўнг Шуҳрат ака ҳарбий хизматгакетди. Бу орада онамга бор гапни айтдим. Поччаларим гаплашиб кўриб розилик беришгач, бир йил ўтиб 1976  йилоила қурганмиз. Бир сўзли, қаерда қандай гапиришни биладиган, ғамхўр, ҳамдард киши эди. Ёш томошабинлартеатри жамоасида бирга ишладик. Бирор марта сен-менга бормаганмиз, уйимиздан меҳмон аримасди. Лекинбахтимизга кўз тегди, шекилли...  
5-бекат: “Театрдан кетишга мажбур бўлдим”
Институтни тамомлаётганимизда Ёш томошабинлар театри раҳбарлари диплом спектаклимиздақатнашган. Шу спектаклдаги ролимни кўриб, “бу қиз бизнинг театрга мос” дея ишга қабул қилишган. Театрнингэркатойи эдим, кетма-кет бош ролларни ижро этганман. Театрнинг энг гуллаган пайтларида ишлаш насиб этди. 1990йилда театр раҳбарияти ўзгарди, жамоа янгиланди. Баъзи одамларга жонкуярлигим, бетгачопарлигим ёқмади,шекилли. Шу сабаб, бош рол ижрочисидан  оммавий саҳналар иштирокчисига  айланиб қолдим.
Камига шу йили турмуш ўртоғимдан айрилиб қолдим (кўзига ёш олди). Бир куни меҳмондан қайтаётиб,бекатда транспорт пойлаб тургандик. Кутилмаганда машина келиб, Шуҳрат акани уриб юборди.
Ўша дамдаги ахволимни сўз билан ифодалаб  беролмайман. Ўн тўрт кун жонлантириш бўлимида ётди.Умуртқа поғонаси майдаланиб кетган, ҳеч кимни танимайдиган ахволда эди. Шу қисқа муддат ичида қаришгаулгурдим. Бир кун ҳам мижжа қоқмай, Худога нола қилиб чиқардим. Ҳатто қизларим Фотима-Зуҳра ва ўғлимниўтқазиб қўйиб, “Сизларни тилагингиз тезроқ етиб боради. Отам тузалиб кетсин, денглар”, деб дуо қилдирардим(йиғлаб юборди). Шифокорлар ҳар куни менга “Эрингиз яхши, бульон тайёрлаб келинг!” деб алдаб жўнатганиниангламаган эканман... Яна  қайнонам “Айнан шу куни меҳмонга бормасанглар, ўша бекатда турмасангларбўлмасмди-а?” деб ўғлининг ўлимида анча пайт  мени айблаб келди. Кейин айбим йўқлигини тушунди...
Ўша воқеадан сўнг мен ҳам олти ой тўшакка михланиб қолдим. Ҳамма ўлади, деб ўйлаганди.Атрофдагилар “учта фарзандингни ўйласангчи!” деб койигач, иродалироқ бўлишим кераклигини англаганман.Албатта уч болани  вояга етказишнинг ўзи бўлмади. Аёл бошим билан ўқитдим, уйли-жойли қилдим. Ўша вақтдачеккан заҳматларим самарасини энди кўряпман. Қизларим Фотима ва Зуҳра “Тантана” гуруҳи раҳбари, ўғлимТоҳир Ёшлар телерадиоканалидаги “Айланай” кўрсатувининг режиссёри, келиним Нигора эса муҳаррири. Ўзимсевишиб оила қурганим учун ўғлимга ҳам ёқтирган қизини олиб берганман. Бешта набиранинг бувисиман!
Театрга мавзусига қайтсак, курашдан чарчаганим учун 2006 йил театрни ўз хоҳишим биланташлаб кетдим. Ҳозирда эркин ижодкорман. Қайта туғилганимда, яна айнан шу театрни танлардим, лекин осонликчатаслим бўлмасдим...       
“Онамнинг вафотида ўзимни айблаганман”
— Онам учун ҳам қиз, ҳам ўғил эдим. Опаларимга қараганда, кўпроқ у кишини ёнларидабўлганман. Турмуш ўртоғим раҳматли онамга худди ўғилдек эди. Онамнинг ярим кеча тоби қочиб, тонгда юракхуружи билан вафот этган. Сўнгги дамларда  ҳаммамиз атрофида йиғилиб ўтирдик. Шифокорлар вафот этишларинибилган, лекин менга айтишмаган. Опаларимга қандайдир “юрагингиз учун” деб дори берса ҳам тушунмабман.Онамнинг кўксига бошимни қўйиб, “Онажон, мен сизнинг ўғлингизман-ку!” дейишимни биламан, чуқур нафас олибжони узилган (йиғлаб юборди). Билсам, у “оилада ўғил фарзанд бўлмагани учун тобутимни ким кўтаради”, дебўйлаган экан-да... Ўшанда “нега шу гапни айтдим?” деб ўзимни кечиролмаганман...      
Лекин ўтган умримга сира афсус чекмайман. Яхши умр йўлдоши учради, фарзандларим ўз йўлини топиболган. Элга танилдим, яқинларим ардоғидаман!
Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА суҳбатлашди


Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]