Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50393
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Ёнғин тўғрисида хабар берилган заҳотиёқ электрон ҳаритада ўт чиққан жой аниқланади

Bo'limi: Новости Мира |



Об-ҳавонинг совуши ва иситиш мавсумининг бошланиши билан ёнғин чиқишининг хавфиортади. Куз-қиш мавсумида айниқса, ҳушёр бўлиш ва эҳтиёткорлик чораларига тўлиқ риоя қилиш зарур.   Аҳолининг бу борадаги хабардорлигини ошириш мақсадида Тошкентшаҳар ички ишлар бош бошқармасининг ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари таълим ва тиббиёт муассасалари,болалар боғчалари, корхоналарда турли тадбирлар уюштирмоқда. Ташкил этилаётган семинарларда ёнғин юзберганда қандай ҳаракат қилиш зарурлиги тушунтирилмоқда.   Тошкент шаҳар ИИББ ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг давлат ёнғин назорати бўлими бош мутахассисиФ.Тожиевнинг ЎзА мухбирига берган маълумотларига қараганда, аҳоли баъзан қўлбола ва сифатсиз иситишмосламаларидан фойдаланиши, газда ишлайдиган ускуналар ёнида тез аланга олувчи материалларни сақлаши,хоналарда чекиши оқибатида ёнғинларнинг салмоқли қисми куз-қиш мавсумига тўғри келади.   Бу борада аҳоли ўртасида олиб борилаётган профилактика ва тушунтириш ишларисамарасида жорий йилнинг 9 ойида ёнғинлар сонини ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли равишдакамайтиришга эришилди. Ўтказилган 4 мингдан ортиқ махсус рейдлар бу борада ўз самарасини бераётир.   Афсуски, уйда ёнғин чиққанда уни сув билан ўчириш зарур, дейдиган ваўт ўчириш хизматининг янги телефон рақамини билмайдиган фуқаролар ҳали ҳам бор. Ёнғин юзага келганда тўғриҳаракат қилиш қоидаларини билиш одамга ўзи ва атрофдагиларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам беради. Бунингучун Тошкент шаҳар ИИББ ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг марказий диспетчерлик хизматига қўнғироққилишнинг ўзи кифоя.   Жорий йилда ёнғин хавфсизлигинингҳарбийлашган бўлимлари техник кўрсаткичлари аввал қўлланилган мосламалардан анча устун бўлган янгитурдаги Air Go Fix  нафас олиш аппаратлари билан таъминланди. Улар, хусусан, фойдаланишда қулай ва енгил бўлиб,жабрланувчи учун ҳам қўшимча ниқоб билан таъминланган. Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ ёнғин хавфсизлигибошқармаси ўт ўчиришда одамлар ва техникани 60 метр баландликкача кўтаришга қодир бўлган янги ўт ўчиришавтонарвони билан таъминланди.   Ўт ўчиришдаахборот-коммуникация технологиялари ҳам кенг қўлланилмоқда. Унга кўра, ёнғин тўғрисида хабар келганзаҳотиёқ электрон харитада ёнғин чиққан жой акс этади, диспетчер эса иш ўрнида ўтирган ҳолатда ёнғин жойи ваўт ўчириш техникасини кўриш имкониятига эга бўлади. Электрон қўнғироқлар ва сўзлашувларни ёзиб олиш дастуриавтоматик равишда мурожаат қилаётган одам манзилини аниқлаш имконини беради. Бу, айниқса, қўнғироқ тўсатданузилиб қолган ҳолатларда муҳим аҳамият касб этади.  
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]