Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50369
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Карзай қор туфайли сайловларни бошқа кунга кўчиришни таклиф этди

Bo'limi: Новости Мира |


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай кучли қор ёғинлари туфайли 2014 йил апрель ойигамўлжалланган президентлик сайловларини кейинроққа кўчиришни таклиф этди.

Бу ҳақда мамлакатмустақил сайлов комиссиясининг раҳбари Юсуф Нуристонийнинг баёнотига таянган ҳолда “Reuters” агентлигихабар беради

Нуристонийнинг сўзларига кўра, Карзай унга қор туфайли йўлларнинг бир қисми ёпилганибоис кўп сонли шикоятлар келиб тушаётгани сабабли сайловларни кўчиришни таклиф этган. Мамлакат шимолидагиоб-ҳаво шароитлари овоз бериш ишларини ташкил этувчиларда ҳам хавотир уйғотмоқда. 

БироқНуристоний президентга сайловлар санаси ва вақтини ўзгартириш мумкин эмаслигини, чунки улар конституциядааниқ белгилаб қўйилганини тушунтирган. Овоз бериш ишларини кўчириш учун ваколат президентда ҳам,комиссияда ҳам йўқ.

Қайд этиб ўтамиз, Ҳамид Карзайнинг ўзи ўз номзодини янги муддатга илгари сураолмайди. Шунга қарамасдан, сайловларда президент ўзининг укаси Қаюм Карзайни қўллаб-қувватлаши кутилмоқда.

Шунингдек, Афғонистондаги сайловлар АҚШ учун ҳам жуда муҳим. Аввало, улар 2001 йили мамлакатга иттифоқчи қўшинлар олиб кирилганидан буён демократик тарзда ўтказиладиган биринчи сайловларбўлади. Бундан ташқари, Карзай сайловлар баҳонасида Афғонистон-Америка икки томонлама келишувиниимзолашдан бош тортган эди. Ўшанда у шартнома имзоланишини 2014 йил апрелига қадар кечиктириш кераклигинибилдирган.

Қайд этиб ўтамиз, икки томонлама келишув АҚШ қўшинларининг бир қисми 2024 йилгачаАфғонистонда қандай шартларда қолишини белгилаши лозим (Америка қўшинларининг асосий кучлари мамлакатдан2014 йил охиригача олиб чиқилиши керак). Шартнома лойиҳасига кўра, Америка ҳарбийларига маҳаллий қонунларданиммунитет ва фавқулодда вазиятларда хусусий ҳудудларга кириш ҳуқуқи тақдим этилиши лозим. Шунингдек, битимАфғон ҳукуматига кўп миллиардли ёрдам кўрсатилишини ҳам кўзда тутади.
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]