Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50345
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Хиналиқ – замон тўхтаган макон

Bo'limi: Новости Мира |



Одатда тарихий асарларни ўқиганда, тарихий фильмларни томоша қилганда ёки кўҳнамеъморий обидаларни саёҳат қилган пайтимизда ўзимизни гўё мозий қўйнига тушиб қолгандек ҳис этамиз. Ерюзида шундай масканлар борки, уларда бир қарашда бугунги замон нафаси сезилмайди. У ерда уйлар, кўчалар,одамлар... ҳаммаси бошқача! Биз ҳикоя қилмоқчи бўлган ҳудуд ҳам худди шундай.
Денгизсатҳидан 2350 метр баландда
Хиналиқ деб номланган бу мўъжаз қишлоқни нафақатОзарбойжон, балки бутун Жанубий Кавказдаги энг сирли ва ўзига хос ҳудудлардан бири дейиш мумкин. Қишлоқденгиз сатҳидан 2350 метр баландликда, пойтахт Бокудан 225 километр мософда, Губа тумани ҳудудида  жойлашган.Баланд тоғлар, аим қоялар қуршовидаги  бу ҳудудга чиқишнинг ўзи машаққат. Яқин-яқинларгача бу ергафақатгина отда ёки пиёда  чиқиш мумкин бўлган. Бирор бир замонавий транспорт воситаси қишлоққа чиқишимконини бермасди.
Яқин йилларгача бу қишлоқ мозийнинг  бугунги кун бағридаги бирпарчаси бўлиб келган. Аҳоли фақат чорвачилик, деҳқончилик ва ҳунармандчилик орқали кун кечириб келган.Электр, табиий газ, коммунал хизмат, транспорт воситалари сингари замонавий тушунчаларни бу ерда учратишмушкул эди.
Сўнгги йилларда бу ҳудуд бир мунча замонавий кўриниш касб этди. Бироқ,ҳудуддаги тарихий обидалар, кўҳна уйлар, кўчалари ўзининг эски қиёфасини сақлаб қолган. Қишлоқ кўчаларидамиллий кийимда от миниб юрган йигитларни, елкасидаги кўзада булоқдан сув ташиётган қизларни кўплаб учратишмумкин. Бироқ шунга қарамай, гўзал тоғ манзараси, мусаффо ҳақо, зилол сувли сойлар вабулоқлар, содда ва меҳмондўст одамлар ҳар қандай меҳмонни ўзига маҳлиё қила олган.


 Нуҳпайғамбарн кўрган замин
Хиналиқни инсоният тамаддунининг энгқадимий нуқталаридан бири деб аташ муболаға бўлмайди. Бу ҳудуд ҳақидаги илк маълумотлар юнгон тарихчисиСтрабон асарларида учрайди. Шунингдек, 12 аср араб тарихчиси Ёқут Ҳамавийнинг “Мўъжам-ул-булдон” асарида ҳамХиналиқ атамаси учрайди.
Олимлар тахминига кўра, бу ҳудуд камида беш минг йилликтарихга эга. Қишлоқ номи унинг қаршисидаги пурвиқор Хиналиқ тоғи номидан олинган. Қуёш нурлари тоғ устидагиқорликларга урилиб, хина рангида товланиши сабаб унга шундай ном беришган, дейишади. 
Маҳаллий аҳоли афсоналарига кўра, Нуҳ пайғамбарнинг кемаси тўфон тўхтаганидан сўнг ана шу баландқишлоқда тўхтаган экан. Кейинчалик нуҳнинг икки ўғли Сом ва Ҳом дунёнинг икки тарафига отланган. Ёфас эса, шутоғда, Хиналиқда қолган ва унинг авлодларидан жуда кўп туркий қавмлар тарқалган экан. Яна бир қизиқ жиҳати шундаки, 2000 кишига яқин Хиналиқ аҳолиси дунёнинг бошқа ҳеч бир ҳудудида учрамайдиганхиналиқ тилида гаплашади. Бу тилни тадқиқ этган олимлар унинг дунёдаги ҳеч бир тил оиласига манубэмаслигидан ҳайратга тушишган. Бу борадаги илмий изланишлар давом этяпти. Хиналиқлик гарчи озарбайжон тилини яхши билсалар-да, ўзаро фақат шу қишлоқ аҳли тушунадиган тилдагаплашишади. Маҳаллий аҳоли вакиллари ўзларини кетдидлар, ўз тилларини эса, кетиш тили деб атайдилар.Уларниг фикрича бир пайтлар Нуҳ пайғамбарнинг ўзи шу тилда гаплашган экан.
Умурзоқ одамлар маскани Хиналиқдаги соф табиий муҳит, мусаффо ҳаво аҳолининг жисмонийжиҳатдан бақувват, соғлом яшаши ва узоқ умр кўришига асосий сабаб бўлса ажаб эмас. Чунки, икки мингга ҳаметмайдиган аҳоли орасидан 100 ёшдан ошган ўнлаб отахону онахонларни учратиш мумкин. Айрим маълумотларга кўра,шу қишлоқда яшаган Ҳожи бобо 132, Ҳожи Назир бобо 118, Мулла Башир ота 117 йил умр кўришган. Хиналиқда мўъжизалар кўп. Улардан бири қишглоқ яқинидаги қабристон бўлиб, у ердаги қабрларнинг ақл боварқилмас даражадаги улкан экани ҳайратланарлидир. Номаълум алифбодаги битиклар ўйиб ишланган ёдгорликтошларининг баландлиги бир неча метрга етади.
2006 йилда  Хиналиқни туман марказибилан боғлайдиган автомобил йўлининг очилиши бу ҳудудни мамлакатдаги туризм масканларидан бирига айланди.Бир пайтлар ёт кишиларнинг қадам қўйиши кутилмаган ҳолат саналган бўлса, энди бу ерда дунёнинг ьтурлибурчакларидан келган сайёҳларни учратиш мумкин. Улар ҳудуддаги тарихий ва табиий ёдгорликлари яқиндантомоша қилиш учун бу ерга ошиқадилар. Бироқ, айрим таҳлилчилар бу ернинг гавжуммасканга айланиши ҳудуднинг тарихий ва табии яхлитлигига соя солишдан хавотир билдиришмоқда. Р.Жабборов тайёрлади.

         
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]