Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50286
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Хитой Бош вазири Ислом Каримов қабулида бўлди

Bo'limi: Новости Мира |


28 ноябрь куни Кўксаройда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов мамлакатимизга расмий ташрифбилан келган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцянни қабул қилди.
  Давлатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, унинг Хитой Давлат кенгаши Бош вазирисифатида Ўзбекистонга илк расмий ташрифи ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг шу йил сентябрь ойида мамлакатимизгадавлат ташрифининг мантиқий давоми эканини таъкидлади. Мазкур давлат ташрифи якунлари давлатларимизўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга хизмат қилишини, мамлакатларимиз вахалқларимиз ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини изчил кенгайтиришга янги суръатбағишлаганини қайд этди, дея хабар беради ЎзА.
 
Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик деярли барчайўналишлар – сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда изчиллик билан жадалривожланаётгани таъкидланди.
 
Куни кеча Тошкентда бўлиб ўтган икки давлат ишбилармондоираларининг бизнес-форуми ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш, янги, авваламбор, юқоритехнологиялар соҳасида фаолият кўрсатадиган қўшма корхоналар ташкил этишдан томонлар бирдайманфаатдор эканлигини яққол тасдиқлади.
 
2013 йилнинг 9 ойи якунларига кўра, икки томонлама товарайирбошлаш ҳажми 3,5 миллиард АҚШ долларидан ошди. Бу бутун 2012 йилдагидан анча кўпдир.

ЎзбекистондаХитой капитали иштирокида тузилган 488 қўшма корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда. 2002 йилдан буён Хитойсармояси иштирокида умумий қиймати 6,75 миллиард долларлик бир нечта лойиҳа амалга оширилмоқда.
 
2012йилдан Хитойга Ўзбекистон табиий гази мунтазам етказиб берилмоқда. Айни пайтда “Ўзбекистон-Хитой” газқувурининг учинчи линияси барпо этилиб, тўртинчи линияси лойиҳалаштирилмоқда. Уларнинг ишга туширилишиЎрта Осиёдан ХХРга табиий газ экспорти ва транзитини кенгайтириш имконини беради.
 
Суҳбат чоғидаЎзбекистон ва Хитой ҳамкорлигига оид бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
 
Ли Кэцянсамимий қабул, ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаромуаммоларни атрофлича муҳокама этиш имконияти яратилгани учун Президентимизга чуқур миннатдорликбилдирди.
 
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]