Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50380
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Хитойлик режиссёр “ортиқча” болалар учун пул тўлайди

Bo'limi: Новости Мира |


Хитойлик режиссёр Чжан Имоу битта оилада болалар сонини чеклаш тўғрисидаги қонунни бузганини тан олди.

Бу ҳақда у ўз компаниясининг блогида чоп этилган очиқ хатда маълум қилади.

Чжан Имоунингсўзларига кўра, унинг рафиқаси билан учта фарзанди бор – иккита ўғил ва бир
қиз, дея хабар беради “BBC News”.Режиссёр “Битта оила – битта фарзанд” сиёсатини бузганлиги учун мамлакат ҳукуматидан узр сўради ва жорийэтилган жаримани тўлашга ваъда берди.
Шунингдек, Имоу унда етти ёки саккизта фарзанд борлиги ҳақидагимаълумотларни чоп этган ОАВ билан судлашишини ҳам билдиради. Матбуотда ёзилишича, гўёки унинг тўрттатурли
аёлдан фарзандлари бор.

2013 йил май ойида Хитой ҳукумати Чжан Имоуни фарзандлар сониничеклаш тўғрисидаги қонунни бузганликда гумон қилиб, текшириш ишларини бошлаган эди. Ўшанда етти нафарбола учун жарима миқдори, унинг даромадидан келиб чиққан ҳолда, қарийб 160 миллион юанни (тахминан 26 миллиондоллар) ташкил этиши мумкинлиги маълум қилинганди.
Қайд этиб ўтамиз, Чжан Имоу Ғарбда таниқли бўлганхитойлик кинорежиссёрлардан бири ҳисобланади. У “Учар ханжарлар уйи”, “Уйга йўл”, “Қаҳрамон” ва бошқафильмларни суратга олган. Унинг картиналари Берлин ва Венеция кинофестивалларининг мукофотига сазовор бўлган, шунингдек, бир неча бор “Оскар” мукофотига ҳам даъвогарлик қилган.

Шу ўринда, Хитойдааҳоли ўсишининг олдини олиш мақсадида 1970-йиллар охирида жорий этилган “битта оила – битта фарзанд”сиёсати ҳамон амалда эканини қайд этиш жоиз. Ҳозир ушбу чеклов фуқароларнинг 63% га тааллуқлидир. Қолганларэса турли имтиёзлардан фойдаланмоқда. Яқинда мамлакат ҳукумати ота-онасидан кимдир оилада ёлғиз фарзандбўлган эр-хотинларга иккита фарзандли бўлишга рухсат берилиши ҳақида эълон қилди.  
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]