Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33411
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Хурмонинг ўнта фойдали хусусияти

Bo'limi: Новости Мира |


Ушбу ширин куз неъмати теридан тортиб ичаккача бўлган бутун организмингизни қувонтириши шубҳасиз.
Таркибидаги глюкоза ва фруктоза моддаларининг кўплиги туфайли икки-уч дона хурмо мевасиқорнингизни тўйдириши мумкин.
Олмаларда мис ва рух моддалари кўп бўлса, хурмо ўз таркибидаги натрий,калий, магний, кальций, темир моддалари бўйича биринчи ўринда туради. Шунингдек, унда озиқ-овқат толалариолмага қараганда кўпроқ. Пишган хурмо мевалари ошқозон-ичак тракти, жигар фаолияти, кўриш қобилиятинияхшилайди, тери ва жинсий безлар фаолиятини тартибга солади.

1. Саратонга қарши

Хурмоқовоқ, календула, чаканда, ўрик ва бошқа сариқ-зарғалдоқ сабзавотлар ва мевалар каби ёш ўтиши билан юзагакеладиган ўсимталарнинг ўсишига тўсқинлик қилади. Ўзининг ёрқин ранги туфайли хурмо меваси таркибидабета-каротин миқдори кўп бўлиб, у ҳужайра тузилмаларини шикастловчи эркин радикалларга қарши курашишгақодир жуда кучли антиоксидант ҳисобланади. У терининг кексайиш белгиларига қарши курашади. Хурмодагибета-каротин моддаси помидор, қовоқ ва қизил булғор қалампирига қараганда жуда кўп.

2. Буйракдагитошлардан халос этади

Хурмо таркибидаги магний моддаси буйракда тошлар ҳосил бўлиш эҳтимолиникамайтиради, организмдан натрий тузлари чиқишига ёрдам беради. Ушбу мева пешоб ҳайдаш ва тонусникўтариш хусусиятига ҳам эга.

3. Юрак фаолиятини мустаҳкамлайди

Хурмоюраккасалликларига эга кишилар учун жуда фойдали, чунки унда калий моддаси кўп
бўлиб, у бемалолвалокордин препаратининг ўрнини босиши мумкин. Ҳар куни 2-3 дона хурмо мевасини истеъмол қилсангиз, юракхасталиклари ҳақида узоқ вақт эсламайсиз. Бундан ташқари, шотланд олимларининг таъкидлашича,атеросклерозга қарши курашда хурмо ҳатто олмани ҳам ортда қолдирар экан. 

4. Томирлар учун.
С ва Р витминларигабой хурмо меваси қон томирларига ижобий таъсир кўрсатади, уларнингмўртлигини камайтиради. Шифокорлар ушбу мевани варикоз ва милклар қонашидан азият чекувчи кишиларгатавсия этади.

5. Стафилококка қарши.

Хурмо ичак таёқчаси, олтингранг стафилококка қаршибактерицид таъсирга эга.

6. Диареяда фойдали.

Хурмо шарбати сурункали диареяданхалос бўлишда ёрдам беради. 6 та пишган мевани бўлакларга кесинг ва уларни 3 стакан қайнаб турган сувга солиб,20 дақиқа давомида қопқоғи
ёпиқ ҳолда ушланг. Қайнатмани докада сузиб олинг ва 0,5 литрдан ҳар 4соатда қабул қилинг.

7. Гипертония ва шишларга қарши.

Гипертония вашишларда хурмобаргларини ювинг, қуритинг ва ҳовончада майдаланг. 5-7 кун
давомида ҳар куни 2 маҳал овқатдан кейин ¼ чойқошиқдан қабул қилинг.

8. Анемияга қарши.

Хурмо меваси темир моддасига бой, шу боис унингшарбатини кунига 2 маҳал овқатдан олдин 50-100 мл дан қабул қилиш тавсия этилади. Бундан ташқари, у асабтизимини тинчлантиради,
иш лаёқатини оширади.

9. Йўталга қарши.

Томоқни бирдонапишган хурмо мевасининг шарбатига 3,5 ош қошиқ илиқ сув қўшган ҳолда чайқаш жуда фойдали.

10. Юзучун ниқоб!

Хурмо эти ва тухум сариғидан тайёрланган ниқоб ҳуснбузарларга мойил тери учун энгмақбул восита ҳисобланади. Бундан ташқари, хурмо юз терисининг тонусини оширади ва, ҳатто,
теридагидастлабки кексайиш аломатларига қарши курашади.
Юз терисининг тонусини ошириш учун хурмо қирғичданўтказилади, ҳосил бўлган бўтқа қаймоқ ёки тухум сариғи билан тенг миқдорда аралаштирилади, юзга 15-20 дақиқагасуртилади. Ниқоб илиқ нам момиқ билан олиб ташланади, кейин юз совуқ сувга чайилади. Битта курс 15-20 таниқобдан иборат.

ДИҚҚАТ!

Хурмо таркибида енгил ўзлаштириладиган қандлар миқдори кўпбўлгани боис, у семириш ва қандли диабет касалликларига чалинган кишиларга тавсия этилмайди. Бунданташқари,
мутахассислар ушбу мева айрим кишилар учун зарарли бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам огоҳлантиради.Агар яхши пишмаган хурмо меваси кўп истеъмол қилинса, ичак ўтмаслиги касаллигига йўлиқиш мумкин. 
АЙТГАНДАЙ

Нега у қимизак таъмга эга? Меванинг қимизак таъмини хурмо пишаётган даврдатаркибидаги танин моддасининг кўплиги билан изоҳлаш мумкин. Ушбу модда мева тўлиқ пишганидан кейинйўқолади. Хурмонинг ёрқин зарғалдоқ ранги ва жигарранг тусга кирган баргчалари мева пишганлигига ишорақилади. Пишган мевалар етарлича юмшоқ бўлиши керак. агар хурмода қора нуқталар ва доғлар пайдо бўлган бўлса,думак у айний бошлаган.
Хурмони эҳтиётлик билан, унинг юзасини шикастламасдан сақлаш зарур. Пишмаганмеваларнинг совуқда қолиши зарарли. Пишган хурмо ёки унинг этини совутгичда бир неча кун сақлаш ҳамда яримйилга музлатиб қўйиш мумкин.
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]