Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50271
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Кичкинтойлар учун оригинал каравотчалар обзори (ФОТО)

Bo'limi: Новости Мира |




Энди замонавий болалар мебелида футуристик услубда бажарилган гамакни, булутчашаклидаги беланчак, мини-уйча ва болалар учун бошқа оригинал ва қулай каравотчаларни кўриш мумкин.
Қуйида энг жажжилар учун оригинал каравотчалар тақдим этилган.  
“Hushamuk Hammock” – ҳам болалар каравоти, ҳам гамак. Ушбу футуристик услубда бажарилган беланчакка қўйтерисидан тайёрланган ечиб олинувчи матрас ҳам қўшиб берилади, у фарзандингиз қишда совуқ қотишига, ёзда эсаисиб кетишига йўл қўймайди.  

 
“Culla Belly Co-Sleeper” – болани ота-онаси биланбирга ётқизиш имконини берувчи болалар каравоти. Ушбу каравот кечаси болага жароҳат етишидан асрайди,шунингдек, унда боланинг йўргакларини алмаштириш ва тунда уйғонганида эмизиш ҳам қулай.

  “Carriage Crib” беланчак-аравачаси жажжи маликалар учун ёки камидамолия магнатларининг қизлари учун мўлжалланган. Эртаклар услубида тайёрланган ушбу мобил каравотча жудақиммат туради. Ишлаб чиқарувчи “Carriage Crib” фирмасининг сайтида унинг нархи 3500 доллар қилиб белгиланган. Унгайўргак столи ва фаришта қўшиб берилади.

Дизайнер Лана Аджийен болаларкаравотларидаги анъанавий ёғоч хивичлар гўдакнинг яхши ухлашига ёрдам бермайди, балки унда руҳийноқулайликни келтириб чиқаради, деган фикрда. Шу боис Лана совун кўпигига ўхшаган ғаройиб "Baby Bubble Bed”беланчагини ишлаб чиқди. Ундаги шаффоф деворлар ота-онага хонанинг исталган бурчагидан болани кузатиб туришимконини беради. Каравотчанинг махсус конструкцияси эса уни доимий тарзда тебратиб туради. 


Япон конструкторлари томонидан ўйлаб топилган “Suima Robotic Crib” каравотчаси болаларга онасиҳар доим ёнида тургандай ҳиссиётни беради. Роботлаштирилган беланчакка “қичқириқ” датчиги ўрнатилганбўлиб, у боланинг овози чиқиши билан беланчакни тебрата бошлайди ва она юрагининг уришини имитация қилади."Suima Robotic Crib” каравотчаси ҳимоя сеткаси ва масофадан бошқариш пульти билан бирга сотилади. Японияда“она”-каравотни нафақат харид қилиш ($4500-5500), балки ойига деярли $100 доллар тўлаган ҳолда ижарага олиш ҳаммумкин.   “Puur Design Studio” фирмасининг “Baby C Cradle” каравотчаси онақорни шаклида тайёрланган. Муаллифларнинг сўзларига кўра, ушбу беланчак янги туғилган чақалоқлар учун идеалҳисобланади, чунки у гўдаклардаги янги яшаш муҳитига кўникиш билан боғлиқ стрессни камайтиради.

  “GRO Furniture Modular” – болалар учун оригинал трансформер-каравотча, уўзининг кичкина хўжайини билан бирга ўсади. Натижада, ота-онани қўшимча харажатлардан халос этади. Гўдак салўсганида “GRO Furniture Modular” каравотини диван, кушетка ёки ёзув столига айлантириш мумкин.

  “Noah Crib” – ғаройиб болалар каравоти. Голландиялик дизайнер Йоост ванВелдхойзен каравотчани яратишда Нуҳ кемаси ҳақидаги афсонадан илҳомланган. 

  “Kumo Baby Crib” – булутга ўхшайдиган болалар каравотчаси. Япониянинг “Sora Design”арт-бюроси мутахассислари гўдаклар ухлайдиган жойнинг иккита вариантини таклиф этади – полда ёки осилибтурган ҳолатда.




Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]