Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50346
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




“Кредит

Bo'limi: Новости Мира |


Куни кеча банк амалиётларини амалга ошириш лицензиясидан маҳрум бўлган «Кредит-Стандарт» банки барчамаблағларни қай тарзда қайтарилишини маълум қилди.

Банк матубот марказининг хабар беришича,Ўзбекистон Марказий Банки бошқарувнинг 25 ноябрдаги баённома қарорига асосан ўз фаолиятини тугатган«Кредит-Стандарт» банки ўз мижозларининг барча маблағларини қайтариб бериш учун етарли даражада молиявийқобилиятга эга эканлигини маълум қилди.

Банк ўз расмий сайтида жисмоний ва юридик шахсларга қилганмурожаатида мижозлардан юзага келган ноқулайликлар учун узр сўради.

Мурожаатда қайд этилишича,жисмоний шахсларнинг барча ҳисоб-рақамлари умумий суммаси салдоси (талаб қилгунача депозитлар, жамғармава муддатли депозитлар, пластик карточкалар учун транзити ҳисоб-рақамлари, жумладан, маош лойиҳалари,шунингдек, муддатли омонатлар бўйича фоизлар) 27 ноябр ҳолатига кўра Халқ банки Марказий амалиётбошқармасига ўтказилган.

2 декабрдан Халқ банкининг Тошкент, Самарқанд ва Фарғонадагифилиалларида мижозлар учун янги ҳисоб-рақамлар очилади. Барча саволлар бўйича Халқ банкининг ТошкентдагиМарказий амалиёт бошқармаси ёки Самарқанд ва Фарғонадаги вилоят филиалларига мурожаат қилиш мумкинбўлади.

Юридик шахслар ва хусусий тадбиркорларга қилган мурожаатида «Кредит-Стандарт» банк тугатишкомиссиясининг қарорига кўра, 2 декабрдан бошлаб, кредит ва лизинг бўйича қарздорлик бўлмаса, банкидагиҳисоб-рақамларни тўлиқ ёпишлари мумкинлиги қайл этилган. Банк томонидан ҳисоб-касса хизмати учункомиссиялар ва кредит ва лизинг бўйича ундириб олинмаган фоизлар тўлиқ миқдорда тўланишикерак. «Кредит-Стандарт» банки ҳисоб-рақамларида қолган маблағ белгиланган муддатларда бошқа масъулбанклардаги мижозларнинг ҳисоб-рақамларига ўтказилади.
 
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]