Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50412
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:


На сайте
Всего на сайте: 525
Гостей: 520
Пользователи: 5

tuxohr, AnatoliySok, Jaqmeshop, khayrullayevich, WilsonOt
Сегодня был на сайте:
toli9131, AbRoR_BeK, MaDiNa_92, Qodir9226, MANKENT, 998949414047, 900955557, merdan0980, eldor044, Maksat9623, 888886508, LanceMek, Jaqmeshop, MuntasirKize, loginn, doston5335, Anthonybrunk, AnatoliySok, WilsonOt


Кумуш РАЗЗОҚОВА: Автоҳалокатдан сўнг оёққа туришим қийин кечяпти

Bo'limi: Новости Мира |


Ҳар бир авлод ўз даврининг порлаб чиққан хонандалари қўшиқларини тинглаб улғаяди.У хонишлар ёшликдаврларимиздаги ширин онларни хотирлашга ёрдам беради. Бу жараён янада тугал манзара касб этиши учун“Ретро” лойиҳасини тақдим этишга аҳд қилдик. Саҳифа қаҳрамонининг хотиралари билан танишиш баробарида,бугунги кунда нималар билан банд эканини билишга ҳам муваффақ бўласиз!..    

“Одамларни алдайолмасдим”

Болалигим Тошкент шаҳрининг Чуқурсой даҳасида ўтган. Отам ўзбек, онам эса русмиллатига
мансуб эди. Оилада учта қизмиз, жиянларим бор. Жуда оғир-босиқ қиз бўлганим сабаб, онам мендансира хавотир олмаган экан. Чунки, қачон қарама нималарнидир хаёл суриб ўтирардим-да (кулади)! Опаларимэса, жудашўх бўлишган. Кўчага чиқиб, кимнидир боши ёрилгани ё қўли синганига гувох бўлардим. Ўша вақтларитунги иккигача дарс тайёрласам ҳам менга қўриқчи керак бўлмаган. Чунки, доим масъулиятни ҳис қилардим.Одамларни алдай олмасдим, ҳатто ўз фойдам учун ҳам!    

“Оддий эълон ҳам инсон ҳаётиниўзгартирибюбориши мумкин!”
Буни ўз ҳаётим мисолида айтишим мумкин. Аслида болаликдан кимё фанига жудақизиқардим. Шунинг учун ҳам мактабни тамомлагач, кимё факультетига ҳужжат топшириш учун борганман. У ерда асосий фанлардан бири физика эканлигини кўриб, тўғриси қўрққанман.  Имтиҳонданўта олишимга кўзим етмаганисабаб, изимга қайтганман. Йўлда бир эълонга кўзим тушиб қолган.  Бир қарашда жуда оддий, кўримсиз эълон:“Ўзбекконцерт ҳаваскорларни танловга таклиф этади!” Мусиқага ҳам қизиқишим баланд бўлгани учун ҳиндқўшиқларини ёддан билардим. Ҳатто мактабда танаффус вақти қизларни йиғиб олиб, билганларимни куйлабберардим. Қизлар ҳам “Фалон фильмдаги қўшиқни куйлаб бер”, дейишарди (кулади). Қисқаси, қўшиқжони-дилимэди!  Биласизми, телевизорда кўрган хонандаларимнинг бари ҳойна-ҳой уч мароталабконсерваторияни битирган, деб ўйлардим негадир. Шу боис, болаликдаги хонанда бўлиш орзуим гўё амалгаошмайдигандек туюларди.
Эълондаги диққатимни тортган нарса бу — танловда мусиқий билимга эга бўлишшарт эмасди.
Танловга борганимда Ботир Зокиров ва қатор машҳур  бастакорлар, режиссёрлар ўтиришганди.Ўша манзара ҳали-ҳануз кўз ўнгимда — кичкина саҳнада битта микрофон ва фортепиано турарди. Назаримдауларга ҳам рус, ҳам ўзбек тилида эркин қўшиқ куйлай олишим ёққан. “Ишқдаги ишқ” фильмидан саундтрек ҳамда“Ялла” гуруҳининг собиқ аъзоси Наргиз Бойхонова репуртуаридан ўрин олган “Сен бўлмасанг ёнимда”қўшиқларини ижро этганман.
Ҳакамлар ҳайъати келишиб, қизлардан иборат ансамбль тузишга келишишган.Чунки, у вақтлар қизлардан ташкил топган гуруҳлар урфга кирган эди. “Ялла” ва “Наво” гуруҳлари сўзимисботи. Аммо, иккиси ҳам асосан йигитлар гуруҳи эди. Қисқаси, танловда
тўрта қизни саралаб олишди.Иккитаси рус миллатига мансуб — Алла, Наташа, Навоийдан келган грек миллатига мансуб Мила ва мен. Аввалига “Садо” гуруҳи бўлиб фаолият бошладик. Халқ йўлида ижро этиладиган қўшиқ ва лапарларникуйлардик. 1981 йил Ялтада ўтказилган халқаро мусиқий танловда биринчиликни қўлга киритганмиз. Мазкурдастурда яккахон ижролар ҳам концерт репертуаридан ўрин олганди. Лекин, негадир мен яккахон ижроданқўрқардим, ўз овозимга ишонмасдим. Сабабини тушунмайман...
Аммо, 1983 йили “Водиллик келин” фильмигақўшиқларни ижро этишга таклиф этишган. Уч-тўртта қўшиқлар орасида “Унутма мени” қўшиғи ҳам бор эди. Ушбуқўшиқнинг илк ўзбекча талқинини мен куйлаганман 

“Мен сени ҳеч кимгабермайман!”
1990 йилда “Садо” гурухи тарқалиб, “Наво” гуруҳи таркибида ижодни давом эттирдик. Ҳасан-Ҳусан Жўраевларбилан биргаликда қўшиқлар яратганмиз. Асосан халқ йўлидаги қўшиқларни
ижро этардик. Лекин, ўша пайтлардаҳам якка тарзда куйлаган қўшиқларим бор эди.

Африка давлатларига уюштирилган гастроль сафарларияккахон фаолиятимни бошлаб берган. Шундан сўнг ўзим ижод қила бошлаганман. Ҳар бир қўшиғим юракдан чиққан,десам янглишмайман.

Кўпчилик “Энг севган қўшиғингиз қайси?” деб сўрашади. Биласизми, баъзансизнинг шахсий
фикрингиз билан томошабин фикри фарқ қилади. Чунки, кўп ҳолларда эътибор қилмаган қўшиғим мухлислар томонидан илиқ кутиб олинган.  Масалан, “Мен сени ҳеч кимга бермайман”. Мусиқийраҳбарим “Шу қўшиқ ҳақиқий аншлаг бўлади”, деганида фикрини рад этганман. Чунки, менга енгил-елпиқўшиқдек туюлган. “Ёмғир ёғди” номли қўшиқни ёзамиз, деб оёқ тираб туриб олганман. Қисқаси, кўптортишганмиз. Вақт ўтгач, “Мен сени ҳеч кимга бермайман” қўшиғи машҳурроқ бўлганини англадим.
“Энг катта орзуим  - тезроқ оёққа туриш!”

Мен учун сўнгги унутилмас воқеа бу — автоҳалокатгаучраганим бўлди. Ўша мудҳиш воқеанинг маълум сониялари тез-тез кўз олдимдан ўтади.  Оёққа туриш жараёни ҳамқийин кечди. Чунки, икки ой юролмай қолдим. Бу ҳам жисмоний, ҳам руҳий азоб берарди. Аёл кишиман, ахир! Ҳозиранча яхшиман. Мустақил қадам ташлай оляпман. Лекин, ҳали ҳам баланд пошнали оёқ кийим кия олмаяпман. Аёл кишиучун бу ёқимсиз вазият!
Ёзда-ку у қадар билинмайди, аммо, совуқ кунларда... Шунинг учун кўчага камчиқяпман. Айни кунлардаги энг катта орзуим тезроқ оёққа туриш! Санъаткор аёл ҳамиша гўзал ва кўзниқувнатадиган бўлиши лозим.  
 
“Ўз-ўзимни такрорлашни истамайман!”

“Негаижод қолишдан тўхтадингиз?” деган саволга кўп дуч келаман. Ижодимда янги қўшиқлар бисёр. Ҳалитомошабинларга тақдим этишга ҳам улгурмаганман. Лекин, қаерга бормай, эски қўшиқларимни сўрашади. “Ялла” гуруҳи яккахони Фаррух Зокировнинг ҳазиломуз гапи бор: “Агар доим эски қўшиғингни
сўрашса,янги қўшиқ ёзишдан нима наф? Янги қўшиқни эски қўшиғи йўқлар ёзишсин!” Бу аввалги ижодим билан фаолиятимнидавом эттираман, дегани эмас. Ахир ижод — яратмоқ, дегани. Янги қўшиқсиз санъаткор, сувсиз қолган балиқдекгап!
Ижодкор изланишдан тўхтамаслиги керак. Биласизми, балки, янги қўшиқларимнинг даражаси аввалгилариникидек бўлмагани учун ҳам уларни тақдим этмаётгандирман. Ижодимдаги
танаффусга яна бирсабаб, мавзу танлашда қийналаман. Ўз-ўзимни такрорлашни истамайман!
 
“Хотираларим мен учунқадрли!”

Ҳаётнинг ҳар бир палласи унутилмас бўлиши керак! Ҳаётимда бундай онлар кўп. Саҳнагачиққан илк пайтларимни кўп эслайман.  Болалигимда телевизорда чиройли кийинган санъаткорларни кўриб,уларга ҳавас қилардим. Ўшанда қачондир мен ҳам саҳнада ўз ижодимни тақдим этишим, сеҳрли оламга тушибқолишим ва у менинг ҳаётим мазмунига айланиши етти ухлаб тушимга кирмаган. Агар ортга қарасам, ҳаётимнитўлдириб турган кўплаб учқунларни кўришим мумкин.  Тўғри, ҳаммаси ҳам ширин хотираларни туҳфа этмас, аммо,барибир улар мен учун қадрли! Айнан ўша воқеалар сабаб, улғайдим, ўз устимда ишладим ва халқ орасида КумушРаззоқова, деган ном билан танилдим.

“Машҳур қўшиқларимда ҳамкамчиликлар бор”

Ўзимганисбатан ўта талабчан ва танқидчиман! Биринчи навбатда ижодимни тарози палласига қўйиб кўраман. Дўстларим“Бироз эркинроқ бўл, у қадар синчковлик ярамайди”, деб танбеҳ беришади. Лекин, бу фикрга доим ҳамқўшилмайман. Кўп ўйга чўмаман, сиқиламан...

Бошқаларни танқид қилгим келмайди. Чунки, ҳар кимнинг ўздиди ва дунёқараши бор. Шунинг
учун ўзлари сўрашмаса, фикримни билдирмайман. Шу чоққача бирорта қўшиғимдан юз фоиз қониқмаганман. Ўша машҳур қўшиқларимдан ҳам бир қанча камчиликларни топиб бера оламан. Орзуим мана шу камчиликларни тузатиш ва яхши қўшиқларни мухлисларга тақдим этишда давом этиш!
Ҳадия АБДУЛАЕВА тайёрлади       
 
               
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]