Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33410
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Кўча рекламаси фойдали бўлиши мумкин (ФОТО)

Bo'limi: Новости Мира |



Одамнинг ғашини келтирадиган ва зерикарли рекламалар даври аллақачон ўтиб кетди. Аслида реклама ўзи реклама берувчига даромад келтирибгина қолмасдан, жамиятга ёки камида шурекламанинг ёнидан ўтиб кетаётган одамга ҳам фойдаси тегиши зарур. Шундай реклама бор деса ҳам бўлади.
AdMe.ru сайти фойдали рекламанинг энг яхши намуналарини тақдим этди: Ақлли IBM билбордлари
Оддий сити-форматлардан бемалол ҳордиқчиқариш учун скамейка, пандус ёки ёмғирдан бошпана сифатида фойдаланиш мумкин. IBM компаниясининг “Ақлли шаҳарлар учун ақлли ғоялар” реклама лойиҳаси шаҳарлараҳолисига қулайлик яратишга ёрдам берадиган ечимларни топади.
Ҳаводан сув қиладиган дунёдаги биринчи билборд Перупойтахти бўлган Лима шаҳри ёғинлар жуда кам бўладиган қурғоқчил ҳудудда жойлашган бўлса-да, бу ерда ҳавонингнамлиги деярли 98% гача етади. Лойиҳа муаллифлари ҳудуднинг ушбу ўзига хос томонидан фойдаланишга қарорқилди.  Билборд ҳаводан суюқликни тортиб олади ва уни тоза ичимлик сувигаайлантиради. Бу сув аҳоли фойдаланиши учун цистерналарда сақланади.
Лойиҳа ишга тушганидан буён уч ой ичида билборд 9450 литр сув тўплади. Ҳар бир реклама билбординингунумдорлиги суткасига 96 литр сувни ташкил этади.  Ёқимли иштаҳа!

Тиббий суғурта хизматларини кўрсатувчи Буюк Британиянинг “Pruhealth”компанияси миллат саломатлиги ҳақида нафақат сўз билан, балки ишлари билан ҳам ғамхўрлик қилмоқда. Компаниярекламаси автобуслар бекати ёнидаги конструкцияни лотокка айлантирди. Ундан ҳар дақиқада битта апельсинтушади (олдин тушган апельсин олиниши шарти билан).
Ҳар бирмевага реклама варақаси бириктирилган бўлиб, у соғлиқни тестдан ўтказишга таклифномадан иборат.   Зарядланинг!

Автобус бекатидаги “Vitaminwater”рекламаси орқали смартфон ёки бошқа девайсни зарядлаб олиб мумкин.USB-портлар билан жиҳозланган бекатлар АҚШнинг Бостон, Чикаго, Нью-Йорк ва Лос-Анжелес шаҳарларидажойлашган. Исиниб олинг
Микротўлқинлипечга ўхшаб қурилган “Caribou Coffee” бекати транспорт кутаётган йўловчиларни иситиб туради. Иншоот шипидагииситувчи элемент ҳақиқий иссиқликни чиқаради. Пакет керакми? “Big‘N’Juicy” деб номланувчи энг катта гамбургерни Стокгольм шаҳрида реклама қилишучун “McDonald’s” компанияси барча хоҳловчиларга улкан қоғоз пакетларни тарқатиб чиқди. Вазнингизни билиб олинг
Амстердам шаҳрининг автобусбекатларида скамейкага ўрнатилган тарозига уланган электрон табло жойлашган. Муаллифларнинг ғоясига кўра,скамейкага автобус кутиш учун ўтирган киши ўз вазнини кўриб, реклама қилинаётган фитнес-клубга боришикерак.   Фойдали чиқинди Идиш-товоқлар жавонида турган кераксиз кружка ёки фарзандингизнинг оёғига сиғмай қолган қишки этикча– ҳаммамизнинг уйимизда кераксиз, аммо ташлашга кўзимиз қиймаётган буюмлар бор. Уларни эҳтиёжмандларгабериш мумкин.   “Goedzak” чиқинди пакетлари одамларга керагибўлмай қолган буюмларни эҳтиёжмандларга бериш жараёнини енгиллаштиришга хизмат қилади. Бунинг учун шундайбуюмни пакетнинг ичига солиш ва уни кўчага оддий чиқинди пакетларининг ёнига қўйишнинг ўзи кифоя.  
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]