Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33411
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Лондон метросининг иссиқлиги уйларни иситишга ишлатилади

Bo'limi: Новости Мира |


Лондон метроси туннелларидан чиқувчи ортиқча иссиқлик уйларни иситишда ёрдамчи манбасифатида қўлланилади.

Бу ҳақда ноябрь ойида Лондоннинг Ислингтон ҳудуди кенгаши битимимзоланади. Метро иссиқлиги билан боғлиқ дастлабки тажрибалар айнан шу ҳудудда ўтказилади. Мазкуррайоннинг расмий сайтида берилган маълумотга кўра, ушбу битим электр станцияларидаги ортиқча иссиқликниҳам худди шу мақсадларда қўллашни кўзда тутади. Бу маҳаллий аҳолининг коммунал харажатларини қисқартиришгаёрдам беради.  

Ҳозирнинг ўзидаёқ Ислингтон ҳудудида 700 дан ортиқ бино “яшил” иссиқликни олмоқда.Янги лойиҳага кўра, ушбу тармоқ камида яна 500 та уйга кенгайтирилади. У ишлатилган иссиқликнинг иккитаманбаини ўз ичига олади – бу Лондон метросининг вентиляция шахтаси ва маҳаллий кичик электр станцияси.
Лондон ҳукумати жойларда кичкина генераторлардан олинадиган иссиқлик ва электр энергиясиишлаб чиқаришини рағбатлантиришга интилиб, ишлатилган иссиқликни атмосферага чиқариб юбориш ўрнига унииккиламчи марта қўллаш фойдасига чиқмоқда. Британия пойтахтини ривожлантириш стратегиясига биноан 2025йилга қадар Лондондаги бутун энергиянинг чорак қисми иккиламчи манбалардан ишлаб чиқарилади. Худдишундай вазиятни Австралиянинг Сидней шаҳрида ҳам кўриш мумкин: бу ерда 2030 йилга келиб тўлиқ тикланадиганэнергия манбаларига ўтиш режалаштирилган.  
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]