Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50486
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Лос

Bo'limi: Новости Мира |


Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган автосалон анъанага кўра АҚШдаги энг йирик кўргазма ҳисобланмайди.
Бироқ, шунга қарамасдан, бу йилги автошоу камида 9 та тақдимот учун майдончага айланади. Одатда автоишлаб чиқарувчилар Лос-Анжелесга тез орада автосалонларда пайдо бўладиган машиналарни олиб келади.Концептлар эса бу ерда кам бўлади. Бу йил янги автомобилларнинг
тақдимоти BMW, Chevrolet, Ford, Acura, Mercedes-Benz, Mini, Porscheва Subaru
стендларида ўтказилди.

Subaru WRX
Биринчилардан бўлиб икки литрли турбомоторўрнатилган янги Subaru WRX тақдим этилди. Унинг қуввати 360 от кучини ташкил этади. Машина олти босқичли механикузатиш қутиси ёки
вариатор билан жиҳозланган бўлиб, дастлабки 100 метрни 5,4 сония ичида забт этади.

 
Subaru Legacy Concept
Subaru мутахассислари бўлғуси Legacy седанидан нималар кутиш кераклигини ҳамнамойиш этди. Автошоуда жиддий фаралар, купесимон профилга эга янги концепт-кар тақдим этилди. Унга рамкасизэшиклар қайтиши мумкин. Бундай Legacy автомобилига нима дейсиз?


 
Chevrolet Colorado
Келасийил кузидан бошлаб Chevrolet пикаплар оламига қайтмоқда. Тўғри, янги Colorado автомобили шу номли глобал пикапнингохиригача ишланган версияси, холос. У ўтган йилдан буён Таиланд ва Бразилияда ишлаб чиқарилмоқда.

 
Ford Edge
Ҳозирча янги Ford Edge фақат концепт-кар кўринишида тақдим этилган. У  Fusion ва Mondeoседанларининг С/D платформасида яратилди.


 
Mercedes GLA 45 AMG
Mercedes ҳам америкаликларгапремиум-кроссоверни намойиш этди — АҚШда GLA моделининг савдолари бошланмоқда. Шунингдек, автосалонда CLA 45 AMGседанидаги каби икки литрли 360 от кучига эга турбомотор, етти босқичли “робот” ва тўлиқ юритма биланжиҳозланган GLA 45 AMG моделининг серия олди версияси ҳам тақдим этилди.


 
Mercedes брендидан AMGVision GT концепт-кари
Лос-Анжелесга AMG Vision GT концепт-кари ҳам олиб келинди – у SLS AMG купесига алмашади.Расмий маълумотларга кўра, ушбу концепт-кар GranTurismo ўйинининг янги версияси чиқишига махсус яратилган бўлиб,ҳамёнбоп машиналар рўйхатидан ўрин олади.


 
 
Kia K900
Ниҳоят, Kia компанияси  Quorisседанини Америкада сотишга қарор қилди. Бу ерда унга К900 номи берилади. Энди ушбу автомобилга қуввати 420от кучига эга 5.0 V8 атмосферали мотор ўрнатилади, бироқ қолган техника ўзгармайди.


 
HondaFCEV Concept
Honda ўз водородмобилининг иккинчи авлодини чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда. FCEV концепт-кариунинг нишона моделига айланди.


Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]