Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50413
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Луиз Фелипе Сколари: Уругвай энди Ўзбекистон учун Иордания­дан реванш олади

Bo'limi: Новости Мира |


2009 йилнинг 9 июнь куни «Бунёдкор» билан 1,5 йиллик шартнома имзолаб, дунё футболида ўзига хосшов-шув кўтарган Луиз Фелипе Сколари айни пайт Бразилия терма жамоасини ЖЧ-2014га тайёрламоқда.
Табиийки, ўз халқи олдида бўлиб ўтадиган мундиал мутахассис зиммасига каттагинамасъулият юклайди. «Пентакампеонлар»ни қабул қилиб олишдан аввал Сколари маҳаллий «Палмейрас» клубида ҳаммаълум муддат ишлади. Аммо қониқарсиз натижалар сабаб жамоа раҳбарияти мураббийни истеъфога чиқарди.«Палмейрас» 24та ўйинда бор-йўғи 20 очко тўплаб, турнир жадвалининг охирги ўринларидан жой олди. Шундайбўлсада, «Сержант» узоқ вақт ишсиз қолмади. «Пахмоқ қизнинг бахти», дегандек, унга бир йўла Бразилия термажамоаси бош мураббийи лавозими топширилди. Аввалига маҳаллий матбуот ва мухлислар мутахассисга ишончбилдиришмади. Лекин натижалар ижобий чиқа бошлагач, Сколарига кўникишди. Айниқса, Конфедерация­ларкубоги-2013даги ғалаба Луизга яхшигина «очко» олиб келди. Куни кеча 2002 йили дунёнинг энг яхши мураббийисифатида эътироф этилган мутахассис билан телефон орқали боғланиб, эксклюзив интервью олдик.
- Жаноб Сколари, суҳбатимиз аввалида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳақида гаплашсак. Аввалгисуҳбатимизда бош жамоамизнинг ЖЧ-2014 финал босқичига чиқишига ишонч билдиргандингиз. Бироқ...
- Аввало, серқуёш Ўзбекистон хал­қига соғинчли саломимни йўллайман. Бу юрт мен учун бегона эмас. Бирйил давомида шу давлатда яшадим, озми-кўп урф-одатларига амал қилдим, яхши кунларида меҳмон бўлдим. Шундайэкан, Ўзбекистон терма жамоаси тақдирига қандай бефарқ қарашим мумкин? Албатта, интернет орқали гуруҳбос­қичининг ҳар бир турида қайд этилган натижаларни кузатиб, таҳлил қилиб бордим. Ҳа, аввалги интервьюмдашахсан ўзим Ўзбекистон делегациясини аэропортга чиқиб кутиб олишимни айтгандим. Афсуски, бу истагим амалгаошмайдиган бўлди. Очиғини айтаман, жамоангизни ЖЧ финал босқичига чиқишига 200 фоиз ишонгандим. Зеро, гуруҳдаюзага келган вазият шу сўзларни қатъий айтишимга замин яратганди. Қандай қилиб қулай имконият бой берилди,ҳайронман... Боз устига, 14 очко тўплаб, фақат тўплар нисбатига кўрагина мундиал чиптасидан маҳрум бўлиш... Бужуда аламли ҳолат. 
- Муваффақиятсизликда кўпчилик бош мураббий МиржалолҚосимовни айблаяпти. Тўғри, сиз океан ортидасиз, аммо Қосимовнинг имкониятлари ва иш услубидан яхшихабардорсиз. Бу борада шахсий фикрингиз қандай?
- Биласизми, натижа чиқмагач, ҳамишамураббийни айблашади. Аслида муваффақиятсизлик замирида бош­қа омиллар ҳам бўлади. Кўп йиллик фаолиятимдавомида бу каби ҳолатларга кўп бора дуч келдим. Баъзида клуб раҳбарлари керакли шароитларни яратибберишмайди, аммо натижа талаб қилишади. Ҳеч қачон бошдан баланд сакраб бўлмайди-ку, ахир. Жамоа ғалабақозонса, футболчиларни кўкка кўтаришади. Мураббий эса бир четда қолиб кетади. Мен Жалолни жуда яхши биламан.Ёш, истеъдодли йигит. Қийин вазиятда уни қўллаб-қувватлаш керак. Ёш мураббийлар бундай пайт тан­қидларникўтаролмай, «синиб» қолишлари мумкин. Ўйлайманки, ЖЧ-2014 саралаш ўйинлари Қосимов учун яхшигина мактаб бўлди.Шу ўринда шахсий фикримни билдираман. Таомнинг ширин чиқиши масаллиққа боғлиқ. Гўштли таом ҳамиша мазалибўлади. Бу бироз қўпол ўхшатиш, аммо ҳозирги мавзуга мос келади. «Бунёдкор»да ишлаган пайтим маҳаллийфутболчилар масаласида қийинчиликларга дуч келардик. Юқори савия­даги ўйинчилар бармоқ билан санарли эди.Эҳтимол, ҳозир ҳам шундай ҳолатдир... Аслида мураббий номзодлар кўплигидан довдираб қолиши лозим. Назаримда,Ўзбекистон клублари, хусусан, миллий терма жамоасида шундай камчилик бор. Бунинг юзага келмаслиги учунболалар футбол мактаблари бўлмоғи лозим. 3-4та мактаб билан иш битмайди. Мактаблар кўп бўлиши ва улар орасидакучли рақобат юзага келиши шарт. Шу мактабларда тарбия олган футболчилар олий лига клублари сафинитўлдиришади. Клублар кучли бўлса, мамлакат термаси ҳам шунга монанд ривожланади. Сизларда футбол пирамидасияхши ишламаяпти, чоғи...
- Энди Ўзбекистон терма жамоасига хориждан мураббий чақиришҳақида гапириляпти. Хорижлик мутахассис сифатида бунга қандай қарайсиз?
- Хорижликмураббий сеҳргар эмаски, йўқдан бор қила олса? Юқорида айтдим, масаллиққа қараб таом тайёрланади. Хорижликмутахассис аввал қаерга бораётганини ўрганиб чиқади. Ҳозирги шароитда Ўзбекистон жамоасида маҳаллий ёкирусийзабон мутахассиснинг ишлагани фойдалироқ, менимча. Хорижлик мураббий ҳеч қачон ўзи ўйлаётган нарсанифутболчиларга юз фоиз тушунтиролмайди. Бунга тил муаммоси йўл қўймайди. Ўзим Тошкентда ишлаган пайт худдишундай муаммога дуч келганман. Таржимон ҳеч қачон сиз ўйлаётган нарса, ҳис-ҳаяжонларингизни ўйинчиларгаетказолмайди. Кейин менталитет тушунчаси бор. Мураббийда футболчиларни танлаш имкониятлари кўп бўлмас экан,ким ишлашининг фар­қи йўқ. Бугунги кунда ўзбек футболига нима етишмаяпти? Биринчи галда, футбол рекламасийўқ. Нега европалик агентлар Ўзбекистон чемпионатини кузатишмайди? Чунки уларда тасаввур ва маълумот йўқ.Қачон миллий жамоа ЖЧда иштирок этса, ўшандагина бутун дунё Ўзбекистон футболи ҳақида тасаввурга эга бўлади.Мамлакатингиз ўсмир ва ёшлар жамоаларининг мунтазам кичик мундиалларда қатнашаётганидан хабарим бор. Лекинмиллий жамоа ЖЧга чиқмагунча, олдинга силжиш қийин. Япония, Ж. Корея, Австралия терма жамоалари мунтазам ЖЧдақатнашаётгани учун шу давлат футболчиларини Европанинг кучли клубларида кўряпмиз. Дунё тан олишини кутишэмас, шунга ҳаракат қилиш керак.
- Мана, ЖЧ-2014га йўлланма олган аксарият жамоаларнингноми маълум бўлди. Хулосаларингиз қандай?
- Кўпчиликнинг диққат-эътибори Европагақаратилгани бор гап. Бу қитъа­дан бугунги кунда ҳақиқатан ҳам, кучли бўлган терма жамоалар ЖЧгатўғридан-тўғри йўлланма олишди. «Плей-офф»да ўйнайдиган жуфтликлар ҳам муносиб. Ўз қитъамизда эса, Уругвайтерма жамоасининг тўртталикка киролмагани бироз ҳайратлантирди. Бу ерда Ўзбекистон ва Ж. Корея ҳолатикузатилди. Эквадор тўплар нисбатига кўра, Бразилия чиптасини қўлга киритди. Уругвай эса «плей-офф»­даўйнайди. Ўйлайманки, Суарес жамоадошлари энди Ўзбекистон учун Иордания­дан реванш олишади. 
- «Бунёдкор»дан кетганингиздан сўнг «Палмейрас»да маълум муддат ишладингиз. ЛекинСан-Паулу клубида узоқ вақт қолмадингиз. Бунга нима сабаб бўлди?
- «Палмейрас»раҳбарияти билан баъзи масалаларда фикримиз бир жойдан чиқмади. Келишмовчиликлар юзага келди. Таркибникучайтириш учун кўзга кўринган футболчиларни харид қилиш лозимлигини айтдим. Бироқ раҳбарият бу сўровниқабул қилмади. Мавжуд таркиб эса кучли жамоаларга қарши ўйинларга дош беролмади...
-Бу орада сизни Бразилия термаси жамоасига таклиф қилишди...
- Ўзи «Бунёдкор»да ишлабюрган кезлар ҳам бир-икки қўнғироқ бўлиб, Бразилия термасида ишлашга чақиришганди. Ўша пайт бу чорловниқабул қилолмасдим. Мана, тақдир экан, ҳозир дунёнинг энг кучли жамоа­ларидан бирига мураббийликқиляпман.
- Бразилияда бўлажак футбол форумига тайёргарлик қандай кетмоқда?«Пентакампеонлар»ни қабул қилиб олган илк кунларингизда сизга нисбатан танқидлар янграганди. Бу нарсаларўтиб кетдими?
-Ўртоқлик учрашувларидаги ишонч­ли ғалабаларимиз, энг муҳими,Конфедерациялар кубогидаги муваффақиятли иштирокимиз танқидларга муносиб жавоб бўлди. Ҳал қилувчиучрашувда жаҳон чемпиони - Испанияни 3:0 ҳисобида мағлуб этдик. Қандайдир бир ой ичида жаҳон чемпионлариҳисобланган - Франция, Италия, Уругвай ва Испания жамоаларини мағлубиятга учратдик. Ғалабаларимиз билантаҳлилчилар, мухлислар ва матбуотга муносиб жавоб бердик, деб ўйлайман. Лекин қиладиган ишларимиз ваисботлайдиган нарсаларимиз ҳали кўп. Бу шунчаки, нурли йўлимизнинг бошланиши. Стадионда «Чемпионларқайтишяпти», деган сўзларни эшитганимда, баданимда чумоли юриб кетгандек бўлди. Бу каби сўзларнинг маҳаллийтрибуналарда янг­раши жуда ёқимли.
- Демак, танқидларга дош бера олдингиз...
- Биласизми, маҳаллий матбуот ўзига ёққан мураббийни олиб келишни истаганди. Бу ердаманфаатлар тўқнашуви ҳам бўлди. Қўйиб берсангиз, нималарни ёзишмайди. Таркибга янги футболчиларни жалбэтганимда, чунонам танқид қилишди. Кейин ўзгаришлар ўз фойдасини бера бошлагач, жимиб қолишди. ЁрдамчимМуртоза билан катта ҳажмдаги ишларни амалга оширяпмиз. Оскар, Неймар сингари ёшлардан умидим катта. Ўйинданўйин­га ўзгаришлар кўзга ташланмоқда. Аммо кўнглим ҳали юз фоиз тўқ эмас. Ўйинимизни янада кучайтиришимизкерак.    
- Бразилия терма жамоаси олдига чемпионлик вазифаси қўйилишитабиий. Ҳозирги таркиб билан буни уддалаш мумкинми?
- Албатта. Конфедерацияларкубогидаги иштирокимиз орқали чемпионлик учун кураша олишимизни исботладик. Энди ҳамма нарса ўша пайтдажамоанинг қандай ҳолатда бўлиши, ЖЧга жароҳатларсиз етиб боришга боғлиқ. Бугунги кундаги жамоанингҳолатидан қониқ­япман. Умид қиламанки, мундиал арафасида ҳам бизда муаммолар туғилмайди.
- Умуман, бўлажак жаҳон чемпионатидан нималар кутяпсиз?
- ЖЧ-2014 Бразилиятарихида унутилмас воқейлик сифатида қолиши керак. Бунинг учун ўз мухлисларимиз кўз ўнгида ғолиб чиқишимизшарт. Шундай мураккаб вазиятда масъулиятли вазифани менга топширишган экан, ишончни оқлашга астойдилҳаракат қиламан. Юртимизда сўнгги бор жаҳон чемпионати ўтган асрнинг 50-йили бўлганди. Орадан шунча йил ўтиб,Бразилияга яна катта футбол қайтмоқда. Уни муносиб қарши олишимиз шарт. Ҳар доимгидек, Европа ва Африкақитъаси жамоалари ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб боришса керак. Шунингдек, Ж. Америка жамоалари ҳамқараб туришмайди. Ҳа, меҳмондўстликни бир четга суриб қўямиз (кулади).
- ЖанобСколари, суҳбатимиз охирида «Бунёдкор»даги фаолиятингизни бир ёдга олсак...
-Ўзбекистонда ўтган бир йиллик фаолиятим бутун умрга татигулик таассуротларни қолдирган. 2009 йилнинг июньойида Тошкентга борганман. Ўзбекистондаги дебютим омадли чиқди. Илк ўйинда «Насаф»ни мағлубиятгаучратгандик. Лекин мамлакат кубоги финалида мағлубиятга учраганмиз. Сентябрь ойида ОЧЛнинг чорак финалидаКореянинг «Поханг Стилерс» клубига имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этгандик. Ўшанда турнирда ғолибчиқиш орқали Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйгандик,аслида...
- Саволларимизга батафсил жавоб берганингиз учун миннатдорчиликбилдирамиз. Шунингдек, яқинлашиб келаётган таваллуд айёмингиз билан табриклаймиз... - Сизларга ҳам раҳмат. Афсуски, Ўзбекистон терма жамоасини кутиб олиш насиб қилмаган экан. Аммо ўйлайманки,катта футбол байрамида юртингиздан албатта, вакил бўлади. Кимни назарда тутаётганим аниқ. Ҳа, рефери Эрматов.Умид қиламанки, у ЖЧ ўйинларини бошқарадиган ҳакамлар қаторидан жой олади.   Камолиддин АЛИМОВ ва Миродилла АЛИМБОЕВ суҳбатлашишди Манба: InterFutbolгазетаси




Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]