Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50329
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Мамлакатимизнинг турли нуқталарида банкларининг 837 та филиали хизмат кўрсатмоқда

Bo'limi: Новости Мира |




Марказий банк томонидан Миллий матбуот марказида «Банклар ва ҳудудлар ҳамкорлиги:қишлоқлар инфратузилмасини янада ривожлантириш борасида белгиланган устувор вазифалар» мавзуида маҳаллийва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди.

Бугунги кунда молия бозоридаги соғлом рақобат туфайли банкларнинг турфа маҳсулотлари энг чеккақишлоқларга ҳам етиб борди ва банк муассасаларининг очилишига олиб келмоқда. Тадбиркорлик субъектларинингталаб ва эҳтиёжларини ўрганиш, қондиришда  мамлакатимизнинг турли нуқталарида тижорат банкларининг 837та  филиали, 4 155 дан ошиқ мини–банк ва жамғарма кассалари фаолият кўрсатмоқда. Улар ҳудудларда банкхизматларидан фойдаланиш даражасининг юқори даражда ташкил этилишини таъминламоқда.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг самарали йўллари, кредитлар, шубҳасиз,иқтисодий ўсишни таъминлашда ўзига хос катализаторлик вазифасини ўтамоқда. Шу йилнинг ўтган 9 ойи давомидатижорат банклари томонидан соҳа субъектларига барча молиялаш манбалари ҳисобидан ажратилган кредитларўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баробардан зиёдга ошиб, 5,6 трлн.сўмни ташкил этди.

Таъкидлаш ўринлики, тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари биринчи навбатда, олис ва бориш қийинҳамда меҳнат ресурслари ортиқча бўлган туманлардаги тадбиркорлик субъектларига тақдим этилмоқда.
Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришга доир 603,7 млрд. сўмлик лойиҳалармолиялаштирилди. Тижорат банкларининг 499,5 млрд. сўм миқдоридаги  кредит маблағлари аёлларни тадбиркорликфаолиятига фаол жалб қилиш мақсадига йўналтирилди.

Ҳудудларни ривожлантиришбўйича тасдиқланган мақсадли дастурларни амалга ошириш, хусусан, чорвачиликни ривожлантириш учун – 170,2млрд. сўм, паррандачилик хўжаликларини ташкил этишга – 58,5 млрд. сўм, мева-сабзавот, полиз экинлари ва узуметиштиришга – 56,8 млрд. сўм, балиқчилик ва асаларичилик хўжаликларини ривожлантиришга – 22,0 млрд. сўммиқдорида кредитлар ажратилди.

Оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликниқўллаб-қувватлаш учун 99,6 млрд.сўм миқдорида ажратилган бўлса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш вақорамол сотиб олиш учун шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари 86,5 млрд.сўмга тенг кредит маблағлари билантаъминланди.

Жойларда янги ва интенсив боғлар, токзорлар яратиш ҳамда мавжуд боғва токзорларни қайта тиклаш учун 56,8 млрд.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди. Ушбу кредитларнингўзлаштирилиши 15 минг нафар қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлаш имконини беради.

Айни дамда тижорат банклари кредитлари ҳисобига ҳар бир қишлоқ туманида паррандачилик, балиқчиликхўжаликлари ва асаларичиликни ташкил этиш, ипакчилик комплексларини ташкил этиш ва ривожлантириш чораларикўрилмоқда ва бунинг учун ҳозирга қадар 136,4 млрд.сўм миқдорида кредит маблағлари йўналтирилди.

Шу билан бирга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни чуқурлаштириш ва истеъмолозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, шу жумладан сут ва гўшт, мева-сабзавот, бошқа турдагимаҳсулотларини қайта ишлаш бўйича янги корхоналар барпо этиш, мавжудларини реконструкция ва модернизацияқилиш бўйича амалга оширилаётган 288 та лойиҳага йўналтирилган банк кредитлари прогноз қилинган даражаданкўп бўлди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал тараққиёти, табиийки,қишлоқ аҳолисининг узоқ муддат фойдаланишга мўлжалланган маҳаллий уй-рўзғор буюмлари сотиб олишга бўлганэҳтиёжини оширади. Айни мақсадлар учун тижорат банклари томонидан режадагидан икки баравар кўп - 58,4 млрд.сўммиқдорида кредит маблағлари ажратди.

2009-2012 йилларда намунавий лойиҳалар асосидамамлакатимизнинг 159 та қишлоқ туманида 650 та янги қишлоқ уй-жой массиви барпо этилди ва ушбу мақсадларга 1,2млрд доллардан зиёд миқдордаги инвестициялар йўналтирилди.

Жорий йилда ҳамқишлоқ жойларида уй-жойларни кенг кўламда қуриш ишлари давом эттирилмоқда. 353 та қишлоқ массиви ҳудудида 10мингта барча қулай шароитларга эга уй-жой қуриш кўзда тутилган. Бунинг учун банклар томонидан 1 трлн 385 млрдсўмдан ортиқ маблағлар ажратиш мўлжалланган.

Бундан ташқари, кейинчалик ипотекакредитлари воситасида ёш оилаларга сотиш учун барча вилоятларда 105 та кўп квартирали уй-жойлар қуришгабанклар томонидан кредит маблағлари беришни назарда тутувчи "Ёш оилаларга - уй-жойлар” дастурини амалгаоширилмоқда. Ушбу мақсадлар учун 95,3 млрд.сўм миқдорида инвестицион маблағлар йўналтирилди.

Қишлоқ аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга йирик ҳажмдагиинвестицияларнинг йўналтирилиши қишлоқ жойларини комплекс ривожлантириш ва қиёфасини ўзгартириш ҳамдааҳоли ҳаётининг сифатини яхшилаш омили бўлиб қолаётгани ифодасидир.  
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]