Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33410
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Маънавият тарғибот марказининг баъзи туман бўлимлари ойлик билан таъминланмаяпти

Bo'limi: Новости Мира |



Республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими тақдим этган маълумотларга кўра,республикамизнинг ҳамма шаҳар ва туманларда ҳам марказ бўлимлари зарур шарт-шароитларга эга ҳолда яхшифаолият юритмаяпти.

Бу ҳақда республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими раҳбари, вилоятмаънавият ва маърифат кенгаши масъул котиби Маҳмуд Назаров “Тошкент хақиқати” газетаси мухбирига маълумқилди.   Айрим шаҳар ва туман бўлимлари учун ҳокимликлар томонидан алоҳида хоналаражратилиб, керакли воситалар билан жиҳозлаб берилмагани боис уларнинг ишида кўплаб камчилик ва нуқсонлармавжуд.

Дарҳақиқат, вилоят маънавият бўлими раҳбари таъкидлаганидек, бир қаторшаҳар ва туман бўлимларининг фаолияти бугунги кун талабига жавоб бермаяпти. Хусусан, 18 та шаҳар ва туманбўлимларидан 12 таси, яъни Бекобод ва Ангрен шаҳарлари, Бекобод, Бўстонлиқ, Зангиота, Оҳангарон, Оққўрғон,Паркент, Янгийўл, Ўрта Чирчиқ, Қибрай ва Қуйи Чирчиқ туманлари маънавият бўлимлари бир неча йилдан буёнраҳбар кадрлар билан таъминланмаётганини қандай баҳолаш мумкин? Энг ачинарлиси, ушбу бўлимлар учун тайинлихоналар ажратилмаган, керакли жиҳозлар билан таъминланмаган. Шу боис кадрлар қўнимсизлиги жуда юқори. Ишлабтурганларининг ҳам илм-билим даражаси маънавиятдек муҳим соҳа талабларига жавоб бермайди. Жумладан, Олмалиқшаҳар ва Юқори Чирчиқ тумани маънавият бўлими раҳбарлари ўрта махсус билимга оид дипломга эгалар, холос.
Аҳвол шундай бўлгач, кейинги 5 йилдан буён кадрлар қўнимсизлиги жуда юқори ҳолдақолаётганига ажабланмаса ҳам бўлади. Хусусан, шу даврда 12 та туман маънавият бўлимида 17 та раҳбар ишдан бўшабкетди. Паркент, Пискент, Зангиота туманларида уч нафардан, Бекобод ва Ангрен шаҳарларида икки нафардан,Бўстонлиқ, Оҳангарон, Қибрай, Юқори Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ туманларида бир нафардан раҳбар алмашди. Яна бирачинарли ҳолат шуки, ишлаб турганлари ҳам ойлик маош билан таъминланишмаяпти.

Бугунги кунга келиб, дунё бўйича глобаллашув жараёни мафкуравий таъсир ўтказишнинг ниҳоятда ўткирқуролига айланиб, турли сиёсий куч ва марказларнинг ғаразли манфаатларига хизмат қилаётган даврдамаънавиятга бу қадар эътиборсизликни ҳеч қандай баҳонаю сабаблар билан оқлаб бўлмайди. Давлатимиз раҳбари"Юксак маънавият – енгилмас куч" асарида "Таъбир жоиз бўлса, айтиш мумкинки, бугунги замонда мафкураполигонлари ядро полигонларидан ҳам кўпроқ кучга эга" дея кўпчиликни доимий огоҳликка ундашлари бежиз эмас.Зеро, ушбу асарда таъкидланганидек, ҳарбий, иқтисодий, сиёсий тазйиқларни сезиш, кўриш, олдини олиш мумкин,аммо мафкуравий тазйиқнинг таъсири ва оқибатларини тезда илғаб етиш ниҳоятда қийин. Шундай экан халқнингмаънавий салоҳиятини ошириш бугунги куннинг устувор талабларидан бири эканлиги барчага кундек равшанбўлмоғи лозим.  
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]