Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33437
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Манзурага ўзидан ёши кичик ҳамкасби севги изҳор қилди

Bo'limi: Новости Мира |


"Интервью" рукни остида “Юлдузли онлар” деб номланган лойиҳани эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз. Ундахонанда Улуғбек Раҳматуллаев мухбиримиз ўрнига хонанда Манзурадан интервью олишга уриниб кўради.   Улуғбек Раҳматуллаев: — Бугун ўзимни журналист деб ҳис этишимга имконият яратган “Даракчи”гараҳмат! Шу кунгача журналистлар билан суҳбатдан йиққан тажрибаларимни ишга солишга ҳаракат қиламан.Суҳбатдошим нега айнан Манзура? Сабаби, уни мен инсон ва санъаткор сифатида жуда ҳурмат қиламан. Яқиндўстларимдан бири. У билан ҳеч бир санъаткор ёки журналист мендек яқин, дилдан гаплашолмайди, деб ўйлайман.Журналистлар жавоб тополмаган саволларни менинг суҳбатим давомида билиб оласиз.
— Сени кўрибтурганимдан хурсандман. Бугун сен билан ҳамкасб эмас, журналист сифатида гаплашаман...— Иқтидорларингниянги томонини кўрсатай дебсан-да?
— Ҳа, қўлдан келганча ҳаракат қиламан (кулади). Суҳбат сўнгида буқобилиятимга ўзинг баҳо берарсан. Демак, бошладик. Ҳар бир болага исм қўйишда ота-она яхши ниятни кўзлашади.Масалан менга онам Мирзо Улуғбек бобомизга ҳавас қилиб, Улуғбек деб исм қўйганлар. Манзура исмининг ҳамўзига яраша тарихи борми?— Бизнинг оиламизда менгача туғилган барча ўғил болалар вафот этган.. Мен шундайқийин вазиятда Худодан тилаб олинган фарзандман. Дадамнинг айтишларича, мен туғилишимдан олдин, туш кўрганэканлар. Тушларида оқ отда Хизр бобо келиб,  “Тила тилагингни, Муборак” деганида, дадам “мен фарзандлибўлишни истайман” деган экан. Ўшанда Хизр бобо “Элга манзур бўладиган фарзанд кўрасан” деган. Шундан сўнгмен туғилганман ва исмимни Хизр бобо қўйган десам ҳам бўлади.
— 2010-2012 йиллар биз санъат аҳли учунжуда яхши йиллар бўлди. Кўпчилигимиз оила қурдик, фарзандли бўлдик. Бир сўз билан айтганда, санъатдагиютуқларимиз билан тенг, шахсий ҳаётимиз ҳам яхши томонга ўзгарди. Бўйдоқ йигит ва қиз санъаткорларнинг сафикамайиб боряпти. Хўш, Манзуранинг висол оқшомига қачон борамиз?— Бу нарса ҳақида ўзим ҳам кўп ўйлаяпман.Худо хоҳласа тўйимга ҳам борасизлар. Ҳаммаси олдинда... Лекин шу мавзу очилганда бир гапни айтмоқчиман. Бунарса Улуғбек сенга ҳам, бошқа ўқувчиларга ҳам жуда қизиқарли маълумот бўлиши табиий. Менга оила қуриштаклифини билдираётган ҳамкасбларимиз ҳам бор... (кулади).

— Ана зўр шов-шув! Қани-қани, шужойидан бафуржа гапиргин-чи.— Менга уйланиш ниятини билдирган уч актёр ҳали ҳам бўйдоқ. Энг қизиғи, ёшимендан анча кичкина.
— Ўзингдан кичик йигитлар айнан шу йил сенга  севги изҳор қилишига нима сабаббўлди экан?— 2012 йил мен ҳурмат қиладиган инсонлар Райҳон билан Йигиталининг турмуш қургани уларнинг бирқарорга келишларига яхшигина туртки бўлган кўринади. Уларнинг кимлигини айта олмайман.  — Сирли шаҳзодангким экан, а? Жуда қизиқиб кетяпман. Қани, бир бир бўйдоқларни эслаб, санаб кўрай-чи...
— (Шоша-пиша)Йўқ-йўқ, санама! Улар ҳақида барибир гапирмайман, уяламан...— “ЭлДиДо” гуруҳи йигитларидан бирортасиэмасми? Адашмасам, яккахонларининг бири актёр...
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]