Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33419
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Машинасозлик тармоғи корхоналари томонидан 8638 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди

Bo'limi: Новости Мира |




2013 йилнинг 9 ойида, машинасозлик тармоғи корхоналари томонидан 8638 млрд. сўмликмаҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 124,7%ни ташкил қилди.

Тармоқда ишлаб чиқарилган жами маҳсулотнинг республика умумий саноати ҳажмидаги улуши 19,7%га етди.Ҳисобот даврида 196,4 минг дона автомобиллар ишлаб чиқарилди ва ўтган йил 9 ойлик кўрсаткичларига нисбатан10,3%га ўсишга эришилди, шу жумладан юк ташиш автомобиллари ишлаб чиқариш 74,2%га, автобуслар – 14,4%га, махсусавтомобиллар – 49,7%га, енгил автомобиллар (махсус автомобилларсиз) ишлаб чиқариш 9,7%га ўсди. Бу хақда Давлатстатистика қўмитаси ахборот хизмати хабар қилади.

Шу билан бир қаторда,автомобил двигателлари (14,7 мартага), кузовлар (9,4 мартага), автомобил прицеплари ва яримприцеплар (2 мартага),автомобил ғилдирак дискалари (48,9%га) ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада ошди.

Ўтган йилнинг январ-сентябр даврига нисбатан, тармоқнинг йирик корхоналари томонидан қишлоқ хўжаликтехникаларининг қуйидаги турларини ишлаб чиқариш ҳажмлари сезиларли даражада ошган бўлиб, жумладанйиғиштириб олувчи пресс машиналар ишлаб чиқариш – 3 мартага, тракторлар – 2,3 мартага, бороналар – 1,9 мартага,трактор прицеплари – 1,7 мартага, ғалла ўриб-йиғадиган машиналар – 46,4%га, культиваторлар ишлаб чиқариш –11,5%га ўсган.

Шу билан бирга, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан истеъмолтоварларининг қуйидаги турлари, яъни ясси панелли телевизорлар ишлаб чиқариш – 14,1 мартага, DVDлар – 10мартага, электр чойнаклар – 78,2%га, энергия тежамли лампалар – 75,8%га, кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш –28,8%га ўсди. 
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]