Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33424
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Метро бекатларидаги рекламалар нима учун олиб ташлангани маълум бўлди

Bo'limi: Новости Мира |



Ички ишлар бўлимининг Тошкент метрополитенини қўриқлаш бўйича батальони бошлиғи,подполковник Руслан Ирназаров «Постда» газетасига берган интервьюсида пойтахт метрополитенида барчарекламаларнинг олиб ташлангани сабабини маълум қилди.
Podrobno.Uzнашрининг газетадагиинтервьюга таяниб хабар беришича, подполковник ер ости йўлларида рекламаларнинг олиб ташлангани сабабинийўловчиларнинг диққатини чалғитиши билан боғлади.

«Йўловчи рекламага қараб туриб, ён-атрофида кимдирқолдириб кетган сумкани кўрмаслиги ёки бошқа йўловчиларнинг ўзини ғалати тутаётганига эътибор бермаслигимумкин. Шунинг учун, фуқароларни огоҳликка, ҳушёрликка чақириш, уларнинг хавфсизлиги кўп ҳолларда ўзларигабоғлиқлигини эслатиш мақсадида метроларда рекламалар олиб ташланди», — дейди подполковник.   Айни вақтда метрополитеннинг барча бекатларида кенг кузатув учунқўшимча видеокамералар ўрнатилмоқда. Ички ишлар ходимлари ва камераларнинг мавжудлиги амалий аҳамиятга эгабўлиб, аҳоли тартибини кузатишда ижобий самара беради ҳамда ҳуқуқбузарликларга мойил одамларга тўсиқвазифасини ўтайди. Шу билан бирга фуқароларда ўзининг хавфсиз ва ҳимоя остида эканлигига ишонч уйғотади.
Шунингдек, интервьюда Тошкент метрополитенларида давлат мулкига зиён етказиш,безорилик, ўғрилик кам учраши, бироқ, ерости транспортидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, тақиқланганнарса-буюмларни олиб киришга уриниш ҳоллари тез-тез содир бўлаётгани тилга олинган.

Бундан ташқари, ИИБ ходимлари йўловчилар сумкасини очиб кўрсатишни сўраганда, буни тўғри тушуниб,айнан ўзларнинг хавфсизлиги учун шундай қилинаётганини англаган фуқароларимиз билан бирга, бунга қаршиликкўрсатувчилар ҳам топилиши таъкидлаб ўтилган.

Қолаверса, бекатларда йўловчиларсумкаларини, муҳим ҳужжатлар ва бошқа қимматбаҳо буюмларини эсдан чиқариб қолдириб кетиш ҳоллари ҳам юзбераётганлиги қайд этилади мақолада.

Нашрнинг қайд этишича, шу йилнинг 9 ойимобайнида метрополитен ҳудудида 2756 нафар киши маъмурий интизомни бузган, 1560 нафар киши шахси аниқланишиучун ИИБга олиб келинган, 36 нафар киши ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган.
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]