Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50312
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Метро линияларида поездлар ҳар 6-7 соатда текширилади

Bo'limi: Новости Мира |




Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Тошкент метрополитенида ҳаракат хавфсизлигинитаъминлаш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.   “Тошкент метрополитени” давлат унитар корхонаси томонидан ташкил этилган тадбирда истиқлолйилларида Тошкент метрополитени мамлакатимиз транспорт тизимида ўз ўрнини мустаҳкамлаб, хавфсизлик вақулайлик кафолатланган ҳамда хизмат кўрсатиш маданияти юксак даражада ташкил этилган транспорт воситасигаайлангани таъкидланди.   Поездлар ҳаракати хавфсизлигинитаъминлаш метрополитен фаолиятида муҳим ўрин тутади. Шундан келиб чиққан ҳолда, таркибни ўз вақтидатаъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишга доир барча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, метро линияларидапоездлар ҳаракати ва уларга 6-7 соат оралиқда техник хизмат кўрсатиш жадвали тузилган. Бу эса уларнингишончли ҳаракат қилиши ва юз бериши мумкин бўлган носозликларни ўз вақтида аниқлаш имконини бермоқда.   Ишлаб чиқариш жараёнини оқилона ташкил қилиш,тажриба-конструкторлик ишланмалари ва янги техникани амалиётга жорий этиш ҳам поездларнинг хавфсиз ҳамдабарқарор ҳаракатланишини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Масалан, жорий йилнинг тўққиз ойида метрополитенмутахассислари 30 турдаги эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириб, 353 турдаги эҳтиёт қисм тайёрландива қайта тикланди.   Бу борадаги ишларга Тошкент метрополитениҳузуридаги Ўқув-услубий марказ ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Жорий йилнинг ўтган 9 ойида бу ерда 80 нафарданортиқ метрополитен ходими ўқиди ва малакасини оширди.   Тадбирда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳар доим метрополитен ходимлари диққат марказида экани, бунингучун муҳандислик иншоотлари, станциялар, электр деполарининг хизмат кўрсатиш ҳамда техник бинолари ва бошқаобъектлар ёнғинни автоматик тарзда ўчирадиган замонавий сигнализация тизимлари, ўт ўчиргичлар ва ёнғингақарши воситалар билан таъминлангани ҳам қайд этилди.   Айнипайтда Тошкент метрополитени умумий узунлиги 39 километр бўлган уч линиядан иборат. Шунингдек, иккитаэксплуатация электр депоси ва ҳаракатланувчи таркибни таъмирлаш ҳамда эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришдепосини ҳам ўз ичига олган. Уларнинг техник жиҳозланиши замонавий талабларга жавоб беради. 
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]