Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50380
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Миржалол Қосимов: Эртага қўшалоқ байрам бўлишини истаймиз

Bo'limi: Новости Мира |



Осиё Кубоги саралаши доирасида Ўзбекистон ва Вьетнам терма жамоалари ўртасидакечадиган учрашув олдидан ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб Миржалол Қосимов иштирок этди. Мураббийсўзни мухлисларни Қурбон Ҳайити байрами билан табриклашдан бошлади. - Ассалом алайкум,ҳаммани эртага кириб келадиган Ҳайит айёми билан табриклайман. Биз бу учрашувга имкон қадар тайёргарликкўрдик ва ғалаба учун майдонга тушамиз. Вьетнам терма жамоасига келадиган бўлсак, ҳозир ҳамма футбол ўйнашниўрганиб олган. Бу жамоа Қатарни мағлуб этди, шунингдек БАА ва Гонконгга қарши кечган учрашувларда очкоолмаган бўлса ҳам, яхши ўйин намойиш қилган эди. Ўша учрашувларда натижа ўйинга мос бўлган деб айта олмайман.Вьетнам терма жамоаси яхши ўйнаганди, аммо вазиятлардан фойдалана олмади. Рақиб таркибида дарвозабонниалоҳида эътироф этиш мумкин. Аммо биз рақибдан бир бош устунмиз ва бу устунликни ғалабага айлантиришнимақсад қилганмиз. Эртага ғалаба қозонишимизга ишончим комил. - Иорданияга қарши кечганўйиндан сўнг ариза бергандингиз, аммо федерация қабул қилмади. Бу ҳолат сиздаги иштиёқни сусайтирибқўймадими? - Мираброр ака билан учрашиб, ариза топширгандим. Аммо рад жавобини беришди.Шундай бўлсада, бу нарса терма жамоадаги ишимга таъсир ўтказмайди. Терма жамоа ўз номи билан терма жамоа, буўринда ҳар доим масъулиятни ҳис қилиш лозим. Ҳаёт давом этади. Ишлаяпмиз, мақсадимиз саралаш мусобақасидағалаба қозониш. Иштиёққа келадиган бўлсак, кўриб турганингиздек, бутун эътиборим эртага бўладиган ўйингақаратилган. Эртага байрам, бу байрам биз учун қўшалоқ байрамга айланишини истайман. -Терма жамоа ўртоқлик ўйини борасида муаммолар вужудга келмоқда. Бу борада қандай фикрдасиз? - Ўртоқлик учрашуви ўтказилмаса, футболчиларда ўзаро тушуниб ўйнаш қийинлашади. Бу албатта каттамуаммо. Клубнинг ўз талаби бор, терма жамоанинг эса ўз талаби. Ўртоқлик ўйинлари жуда ҳам зурар нарса. Афсускибунга эриша олмадик. Аслида мақсадимиз 10 октябрда ўртоқлик ўйини ўтказиш эди. Аммо бунинг имкони бўлмади.Аввалига Сурия терма жамоаси билан келишиб қўйгандик, уларнинг мураббийи рози бўлганди. Аммо орадан 2 ҳафтаўтгач, рад жавобини берди. Чунки легионер футболчилар бу ўртоқлик ўйинига рози бўлмабдилар, шунингдекфедерация раҳбарияти ҳам маъқулламаган. Натижада “Бунёдкор” билан ўртоқлик ўйини ўтказишга тўғри келди.Аслида бундай ҳолат аввал ҳам такрорланган. Аввалги йиғинда “Локомотив”га қарши майдонга тушгандик.   - Қатар ва Вьетнам терма жамоаси ўртасидаги ўртоқлик ўйинидаВьетнам ниманинг ҳисобига ғалаба қозоди деб ўйлайсиз? - Биз бу ўйинни ўргандик,шунингдек БАА ва Гонконгга қарши кечган ўйинларни ҳам кўриб чиққанмиз. Қатарга қарши кечган учрашув анчақизиқарли кечган. Гарчи қатарликлар яхши вазиятларга эга бўлишсада, гол ура олмадилар ва Вьетнам ютиб кетди.Футболда менсимаслик жуда ёмон иллат ҳисобланади. Қатар терма жамоаси футболчилари анча калондимоғликбилан ўйнадилар, шу сабабли ҳам мағлуб бўлдилар. Улар бу вазиятда гол урмасак, кейингисида урамиз, қабилидаўйнашди. Мен шогирдларимга кўп такрорлайман, рақибни менсимаслик жуда ёмон оқибатларга олиб келади.Вьетнамнинг 14 ва 9 рақамли футболчилари Қатарга қарши ўйнамади. Бу ҳам бизни чалғитиш учун қилинган иш бўлсакерак. - Асосий таркибда ўйнаб келган бир қатор футболчилар эртага майдонгатушмайдилар. Бунга қандай изоҳ берасиз? - Изоҳ оддий, бошқа футболчиларга ҳам имконбермоқчимиз. Одилга келадиган бўлсак, унинг ўрнида Азиз Ҳайдаров ва Фозил Мусаевларга имкон бермоқчимиз.Аввалги йиғинларда Азиз Ҳайдаров ва Фозил Мусаевларда жароҳат бор эди. Терма жамоа фақат бир футболчиданиборат эмас, бошқа футболчилар ҳам майдонга тушишлари лозим.   -Бунёдкорга қарши ўйинда иккита таркибни кўрдик. Биринчи бўлимда асосий таркиб, иккинчи бўлимда эса ёшларўйнади. Эртага қайси ёш футболчиларга имкон бермоқчисиз? - Кўрамиз, аслида“Бунёдкор”га қарши ўйинда асосий ёки иккинчи таркиб деган нарса бўлмаганди. Биз шунчаки 3 та ҳимоячи ва 4 таҳимоячи билан бўладиган ўйин услубларини қўллаб кўрдик. Бугунги машғулотда футболчиларнинг ҳолатидан келибчиқиб иш кўрамиз. Ёшларга албатта имкон берамиз. - Эртага омад тилаймиз. Одил захираўриндиғида аввалдан ўтириб қолиши аниқмиди, шу сабабли чақирилмадими? - Мен Азизгаимкон бермоқчиман. Агар Одил шунча йўлни босиб келиб, майдонга тушмаса, хафа бўлиши мумкин. У билан гаплашиболдик. Лозим бўлмаган вақтда уни безовта қилишдан маъно кўрмадик. - Терма жамоанингохирги ўйинларида етакчи футболчиларда ўйинга хоҳиш камдек туюлди. Эртага шу футболчиларда иштиёқ етарлибўлишига кафолат борми? - Иорданияга қарши кечган ўйинни назарда тутган бўлсангиз, ўшаучрашувларда футболчиларга хоҳиш етмади деган гапга қўшилмайман. Футболчи майдонга чиққанидан сўнг жонинибериб ўйнайди. Футболда турли вазиятлар бўлиши мумкин. Шунчаки йигитлар ҳаддан ортиқ яхши натижаниистаганлари ҳам уларга ҳалал берди деб ўйлайман. Мухлислар босими ва натижа зарурияти уларни босиб қўйди.Футболчилар мухлислар олдида ўзини кўрсатиш, ғалабага эришишни мақсад қилгандилар. Манба: www.uff.uz    



Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]