Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50296
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Муниса Ризаева:“Турмушга чиқмаётганимнинг сабаби бор...”

Bo'limi: Новости Мира |



Миллий ва замонавий эстрада йўналишида иқтидорини намоён эта олган, қадриятларимизниижоди билан уйғунлашта олган санъаткорни мухлислар эътиборига туша олади. Шаддод, фикрлари теран хонандаМуниса РИЗАЕВАни ҳам шу рўйҳатга бемалол қўша оламиз. Бугунги суҳбатимиз хонанданинг бевосита шахсийҳаётига тегишли. Сўнгги ярим йилликда кўплаб аёл хонандалар ўз бахт тўйларини нишонлашди. Бироқ МунисаРИЗАЕВАнинг шахсий фронтида ҳозирча жимлик... 
—Муниса опа, йигирма еттиниқораладингиз...
— (Сўзимни давом эттириб) Нима демоқчи эканингизни тушундим! Оилақуриш — энг жиддий қадамларимиздан бири. Аксарият қизлар зарурият юзасидан турмушга чиқишади. Лекин мен бирмаротаба турмуш қуриб, умримнинг охиригача ўша инсон билан бахтли ҳаёт кечиришни истайман! Шунинг учунҳалигача турмушга чиқмадим(кулади). Бу билан ҳеч кимнинг менга уйланиш истаги йўқ, демоқчи эмасман. Шунчаки,танлов жараёни чўзилиб кетди. Турмуш қуриш таклифини билдираётган одамни иккинчи ярмим, деб тасаввур қилаолмас эканман, турмушга чиқмайман. Қолаверса, ҳозир ижод билан жиддий шуғулланяпман. Чалғишниистамайман.
— Кўнглингизни забт этган инсон борми?
— Баъзанкимнидир ёқтиргандек бўламан. Ўша инсонни ўргана бошлаганимда, қандайдир салбий қирралари очилиб қолади.Асл қиёфаси очилиб қолгач, ҳафсалам пир бўлади. Иложи борича кимгадир боғланиб қолмасликка ҳаракатқиламан.
— Муниса Ризаеванинг кунлик иш тартиби қандай? —Тан оламан, тонгим кеч отади. Аксарият санъаткорларнинг куни кеч уйғониш билан бошланади. Сабаби, тунниижод қилиш билан ўтказамиз. Уйдан чиқиб, белгиланган учрашувларга бораман. Соат 16:00 дан 17:30 гача спорт залидашуғулланаман. У ердан чиқиб, гўзаллик салонига отланаман. Табиийки, халқ хизматига йўл оламан. Тўғрисиниайтиш керак, бўш вақтим бўлмайди.
— Аввалгига қараганда камнамо бўлиб қолдингиз? 
— Кун давомида қиладиган ишларимиз, ижод жараёнидаги машаққатлардан бирозтолиқиб қоляпман шекилли. Умумий қилиб айтганда, шунчаки журналистнинг хоҳиши билан менинг имкониятим москелмай қоляпти. Бу “юлдузлик касали”га билан боғлиқ эмас(кулади). Илтимос, биз санъаткорларни тушунишгаҳаракат қилинглар!
— Мухлисларни-чи, хурсанд қилишнинг уддасидан чиқаоляпсизми?
— (Ўйланиб) Охирги пайтларда “Нима учун Муниса Ризаева кимларгадир ёрдам учун бепул хизмат қилмайди?” ёки “Таклиф қилсак келмайди?” дея мухлислар мендан хафа бўлишаётганиқулоғимга чалинди. Халқ хизматларига пулга муҳтожилигим учунгина  бормайман. Шундай экан, бахтликунларини олдиндан ёрдамчимга қўнғироқ қилиб айтиб қўйишса, бепул хизмат қилишдан асло бош тортмайман! Бизсанъаткорлар сизлар учун ижод қиламиз, ахир! Мухлислар бўлмаса санъаткор ҳеч ким эмас.
— Ижтимоий тармоқлар орқали санъатни тарк этишга  қарор қилганингиз ҳақида ёзган эдингиз. Бунгасабаб нима? Демак, Муниса Ризаева қачондир санъатдан кетиши мумкинми?
—Санъатнитарк этиш вақти келгандагина кетаман, ҳозир эмас(кулади)!Санъат мен учун шунчаки хобби. Келажакдапродюсерлик маркази очиш ёки ёш хонандаларга ҳомийлик қилиш ниятим ҳам йўқ эмас. Эртага нима бўлишиниҳозирдан ҳеч ким айта олмайди...
БИЛАСИЗМИ? ·         Туғилган санаси: 1986 йил 21 октбяр ·         Илк альбоми: “Айрилма ёр” — 12та қўшиқдан иборат ·         Режаси: Баҳор ойларида жонли ижрода яккахон концертини тақдим этиш.
·         Хоббиси: Спорт билан мунтазам шуғулланиш ва автомобилрусумларини тўплаш.
·         Шиори: «Мақсад сари олға ҳаракат”,“Бошингга қилич келса ҳам рост гапир”
·         Маълумоти — олий.Англия давлат консерваториясини битирган.
·         Сўнггисуратга тушган фильми: «Салом Наташа». Наташа ролини талқин этган. ·         Севиб тинглайди: Ўзбек ва замонавий эстрада йўналишидаги қўшиқларини.
·         Ўз ижодидаги “Секин аста” қўшиғини ўзгача ёқтиради.
·         Энг яқин дугонаси — онаси Дилором Бўрижўраева. Аслида ҳаммабилан дўстона муносабатда.
·         Ижоддан ташқари фаолияти:Хусуий тадбиркор. Ҳозирги кунда пойтахтдаги “GRANDRETROPLAZA” меҳмонхонаси раҳбари. ·         Ўзига хос фазилати: Янгиликка интилувчанлиги. ·         Ёқирган таоми: Онаси тайёрлаган барча таомлар! ·         Камчилиги: Ишонувчан ва содда. ·         Расмий сайти: munisarizayeva.com
Моҳичеҳра ЭШМИРЗАЕВАсуҳбатлашди



Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]