Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33404
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Муниса Ризаева:“Турмушга чиқмаётганимнинг сабаби бор...”

Bo'limi: Новости Мира |


Миллий ва замонавий эстрада йўналишида иқтидорини намоён эта олган, қадриятларимизни ижоди билануйғунлашта олган санъаткорни мухлислар эътиборига туша олади. Шаддод, фикрлари теран хонанда МунисаРИЗАЕВАни ҳам шу рўйҳатга бемалол қўша оламиз. Бугунги суҳбатимиз хонанданинг бевосита шахсий ҳаётигатегишли. Сўнгги ярим йилликда кўплаб аёл хонандалар ўз бахт тўйларини нишонлашди. Бироқ Муниса РИЗАЕВАнингшахсий фронтида ҳозирча жимлик... 
—Муниса опа, йигирма еттини қораладингиз...
— (Сўзимни давомэттириб) Нима демоқчи эканингизни тушундим! Оила қуриш — энг жиддий қадамларимиздан бири. Аксарият қизларзарурият юзасидан турмушга чиқишади. Лекин мен бир маротаба турмуш қуриб, умримнинг охиригача ўша инсонбилан бахтли ҳаёт кечиришни истайман! Шунинг учун ҳалигача турмушга чиқмадим(кулади). Бу билан ҳеч кимнингменга уйланиш истаги йўқ, демоқчи эмасман. Шунчаки, танлов жараёни чўзилиб кетди. Турмуш қуриш таклифинибилдираётган одамни иккинчи ярмим, деб тасаввур қила олмас эканман, турмушга чиқмайман. Қолаверса, ҳозирижод билан жиддий шуғулланяпман. Чалғишни истамайман.
— Кўнглингизни забт этган инсон борми?
—Баъзан кимнидир ёқтиргандек бўламан. Ўша инсонни ўргана бошлаганимда, қандайдир салбий қирралари очилибқолади. Асл қиёфаси очилиб қолгач, ҳафсалам пир бўлади. Иложи борича кимгадир боғланиб қолмасликка ҳаракатқиламан.
— Муниса Ризаеванинг кунлик иш тартиби қандай?
—Тан оламан, тонгим кеч отади. Аксариятсанъаткорларнинг куни кеч уйғониш билан бошланади. Сабаби, тунни ижод қилиш билан ўтказамиз. Уйдан чиқиб,белгиланган учрашувларга бораман. Соат 16:00 дан 17:30 гача спорт залида шуғулланаман. У ердан чиқиб, гўзалликсалонига отланаман. Табиийки, халқ хизматига йўл оламан. Тўғрисини айтиш керак, бўш вақтим бўлмайди.
—Аввалгига қараганда камнамо бўлиб қолдингиз?  
— Кун давомида қиладиган ишларимиз, ижод жараёнидагимашаққатлардан бироз толиқиб қоляпман шекилли. Умумий қилиб айтганда, шунчаки журналистнинг хоҳиши биланменинг имкониятим мос келмай қоляпти. Бу “юлдузлик касали”га билан боғлиқ эмас(кулади). Илтимос, бизсанъаткорларни тушунишга ҳаракат қилинглар!
— Мухлисларни-чи, хурсанд қилишнинг уддасидан чиқаоляпсизми?
— (Ўйланиб) Охирги пайтларда “Нима учун Муниса Ризаева кимларгадир  ёрдам учун бепулхизмат қилмайди?” ёки “Таклиф қилсак келмайди?” дея мухлислар мендан хафа бўлишаётгани қулоғимга чалинди.Халқ хизматларига пулга муҳтожилигим учунгина  бормайман. Шундай экан, бахтли кунларини олдинданёрдамчимга қўнғироқ қилиб айтиб қўйишса, бепул хизмат қилишдан асло бош тортмайман! Биз санъаткорлар сизларучун ижод қиламиз, ахир! Мухлислар бўлмаса санъаткор ҳеч ким эмас.
— Ижтимоий тармоқлар орқали санъатнитарк этишга  қарор қилганингиз ҳақида ёзган эдингиз. Бунга сабаб нима? Демак, Муниса Ризаева қачондирсанъатдан кетиши мумкинми?
—Санъатни тарк этиш вақти келгандагина кетаман, ҳозир эмас(кулади)!Санъатмен учун шунчаки хобби. Келажакда продюсерлик маркази очиш ёки ёш хонандаларга ҳомийлик қилиш ниятим ҳам йўқэмас. Эртага нима бўлишини ҳозирдан ҳеч ким айта олмайди...
БИЛАСИЗМИ?
·         Туғилган санаси:1986 йил 21 октбяр
·         Илк альбоми: “Айрилма ёр” — 12та қўшиқдан иборат
·         Режаси: Баҳоройларида жонли ижрода яккахон концертини тақдим этиш.
·         Хоббиси: Спорт билан мунтазамшуғулланиш ва автомобил русумларини тўплаш.
·         Шиори: «Мақсад сари олға ҳаракат”, “Бошинггақилич келса ҳам рост гапир”
·         Маълумоти — олий. Англия давлат консерваториясини битирган. ·         Сўнгги суратга тушган фильми: «Салом Наташа». Наташа ролини талқин этган.
·         Севибтинглайди: Ўзбек ва замонавий эстрада йўналишидаги қўшиқларини.
·         Ўз ижодидаги “Секин аста”қўшиғини ўзгача ёқтиради.
·         Энг яқин дугонаси — онаси Дилором Бўрижўраева. Аслида ҳамма биландўстона муносабатда.
·         Ижоддан ташқари фаолияти: Хусуий тадбиркор. Ҳозирги кунда пойтахтдаги“GRANDRETROPLAZA” меҳмонхонаси раҳбари.
·         Ўзига хос фазилати: Янгиликка интилувчанлиги.
·        Ёқирган таоми: Онаси тайёрлаган барча таомлар!
·         Камчилиги: Ишонувчан ва содда.
·        Расмий сайти: munisarizayeva.com
Моҳичеҳра ЭШМИРЗАЕВА суҳбатлашди
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]