Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33410
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Мустафо БАФОЕВ: “Мени 50 ё шимда ҳам талаба дейишган!”

Bo'limi: Новости Мира |


Бу галги суҳбатдошимиз аслида хонанда бўлишни орзу қиларди. Аввалига отаси, кейин устози бунга қаршиликқилади. Тақдир эса унинг қўлидан етаклаб, мусиқа оламига олиб киради. Аввалига, созанда, кейин бастакорликбўйича таълим олди. Аста-секин мусиқий асарлар ёза бошлайди. Бугун эса отасининг истаги билан агроном ёкиқўлидаги дипломи туфайли оддий мусиқа ўқитувчиси эмас, балки бастакор, дирижёр, Абдулла Қодирий номидагиДавлат мукофоти лауреати, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Мустафо БАФОЕВ — У. Жаҳон саҳналаридаянграган симфония ва операларнинг, юзлаб мусиқий асарларнинг муаллифи бугунги даражага умрнинг турфабекатларини босиб ўтиб етиб келган.
 
1-бекат: “Хонанда бўлишни орзу қилардим”
Бухоронингчекка қишлоқларидан бирида, оддий оилада катта бўлганман. Отам ҳисобчи, онам деҳқон эди. Бафо отамнинг исми.Вафо сўзи Бухоро шевасида “бафо” дейилади. Бизнинг болалик давримизда техника ривожланманган, қишлоқларгаэлектр ҳам етиб бормаганди. Битта амаким мусиқага қизиқарди, най чаларди. Негадир доим “Сен мусиқачибўлишинг керак”, деб айтарди. Тўйларда мусиқасиз, ҳеч қанақа тайёргарликсиз ашула куйлардим. Отамга хонандабўлиш ҳақидаги истагимни билдирганимда, “Бизнинг авлодда санъаткор бўлмаган. Мактабни тугатиб, қишлоқхўжалиги институтига кирасан. Агроном бўласан. Қара, ҳозир колхозларда агрономларнинг обрўси баланд”,деган. Мен эса 7-синфни тугатиб, Бухоро мусиқа билим юртига бордим. Ўшанда Аҳмад Ихтиёров раҳбар эди. У кишиниятимни эшитиб, “Сен хонанда бўлма. Ҳали ёш боласан. Овозинг ёшинг улғайгани сари ўзгариб боради. Яхшиси,созанда бўл”, деганди. Шу билан мени ғижжак чалиш бўлимига ўқишга олишди. Тўғриси, ғижжак қандай созэканлигини билмасдим. Сентябрда ўқишга бориб, унинг нималигини кўрдим. Қарасам, тиззага қўйиб чалинадиган, 4та тори ва битта тайёқчаси бор асбоб экан. Ўқишда бир йил роса қийналганман. Ҳатто афсусланганман ҳам. Чункибу соҳани тушунмасдим-да. Кейинги йили ётоқхонага кўчиб ўтдим. Ўша ердаги муҳит менда мусиқага муҳаббатуйғотган. Аста-секин ўзим мусиқа ёза бошладим. Фақат тортинчоқлигим сабаб, ёзганларимни ҳеч кимгакўрсатмасдим. Ўқишни тугатгач, устозларимнинг йўлланмаси билан Тошкент Давлат консерваториясига ўқишгакелдим. Ўшанда то пойтахтга келгунча поездда ғижжак чалиб келганим эсимда.  

2-бекат:“Консерваторияда икки марта қайта ўқиганман”
Консерваторияда халқ чолғу асбобларини чалишйўналишида ўқиб юрган кезларим домламиз Мардон Насимов мусиқа ёзишимни сезиб қолган. “Сен бола мусиқаёзаяпсан-а? Уялмасдан кўрсат менга”, деганди ўшанда. Кейин бошқа домлалар ҳам мусиқаларимни эшитиб  кўриб,“Аслида бастакор бўлишинг керак экан”, дейишган. Аммо ўқув йўналишини ўзгартириш имкони бўлмаган. Битирувимтиҳонида ҳам ўзим ёзган мусиқани чалгандим. Ўқишимни тамомлагач, “Ишланг, кейин бастакорликка ўқийсиз”,деб айтишди. Шундан сўнг Бухоро педагогика уневерситетида ишлай бошладим. Раҳматли устозим Мардон Насимовдоим қўнғироқ қилиб, “Қачон келасан пойтахтга”, дерди. Мен эса “Домла, уйландим, икки қизим бор. Ўқишгаборолмайман”, деб жавоб берардим. Ота-онам қайта ўқишимга қарши эди. “Мана, олий маълумотлисан. Бўлди, эндиишла”, дейишаррди. Лекин кўнглим мусиқий асарлар яратишни истарди. Охири аёлимга “Ҳали ёшмиз. Ҳозирбастакорликка ўқиб олсам, яхши бўларди”, деб таклиф билдирдим. У рози бўлди. Шу билан қайтаданконсеваториянинг бастакорлик йўналишига имтаҳон топшириб, ўқишга қабул қилинганман. Ўшанда йигирма еттиёшда эдим. Ўқишни тугатган йилим “Бухоронома” деган оратория ёзганман. Ўша асарим учун Бастакорларуюшмасига аъзо бўлганман.
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]