Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50479
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Одамларни бахтиёр қилган компьютер тизимидаги бузилишлар

Bo'limi: Новости Мира |


Америка матбуоти “Walmart” чакана савдо дўконининг компьютертизимидаги бузилиш ҳақида хабар қилади.

Бунинг натижасида, маҳсулотларни компания сайти орқали каттачегирмалар билан харид қилиш мумкин бўлган. Масалан, телевизорлар ва компьютерлар 10 доллардан, югуришйўлаклари 30 доллардан сотилган, “GTA5” компьютер ўйини эса 60 доллардан 18 долларгача арзонлашган. "Российскаягазета" нашри қизиқарли техник бузилишлар ва уларнинг натижасида миллионерга айланган, арзон нархлардапарвоз қилган, қиммат дастурларни бепул янгилаб олган ва метрода бепул юрган одамлар ҳақидаги маълумотларнитайёрлади.
Бепул электрон дастурлар
Дастурлар билан савдоқилувчи “Mac App Store” онлайн-дўкони “маклар” соҳибларига баъзи дастурларнинг синов версияларини бепулянгилаб олиш имконини берди. Бундан ташқари, дастурдаги муаммолар натижасида, электрон қурилмаларидақароқчи нусхалари ўрнатилган кишилар ҳам иловаларнинг қонуний версияларини ўрнатишга муваффақ бўлди.Хусусан, "iWork” ва “iLife”дан ташқари, “Aperture”, “GarageBand”, “iMovie” ва “iPhoto” пакетларини ҳам бепул янгилаб олишмумкин эди. Ушбу хатодан кўрилган зарар 200 минг долларга баҳоланмоқда.
Ноиложмиллионер
Оддий банкомат ишидаги бузилиш туфайли Россиянинг Ростов-на-Дону шаҳридаистиқомат қилувчи фуқаро миллионерга айланди. Шу йил сентябрь ойи охирида 29 ёшли йигит пул ечиб олишхизматидан фойдаланган ва аппарат унга номинали минг рубллик пуллар ўрнига беш минглик рублларни чиқарибберган. Нақд пулларнинг умумий миқдори 40 минг эмас, 200 минг рублни ташкил этган. Топқир йигит “мўмай пул”ишлаб олиш имконияти борлигини билиб қолиб, ушбу амалиётни яна бир неча марта такрорлаган (унинг картасида 200минг рублга яқин пул бўлган), кейин эса қочиб кетган. Бироқ тез орада “омадли” йигитни полиция қўлга олишгамуваффақ бўлди. Ҳозир унга қарши жиноий иш қўзғатилган.
Самолётга арзончипталар
“United Airlines” авиакомпаниясининг (АҚШ) компьютер тизимидаги бузилишнатижасида чипталар 10 доллар ва ундан кам нархларда сотилди. Бу ҳақдаги янгилик интернетда яшин тезлигидатарқалиб кетганидан кейин авиаташувчининг сайтига арзон нархларда чипта сотиб олишни истовчилар кўпмиқдорда кира бошлаган. Компания вакиллари айнан нечта арзон чипта сотилганига аниқлик киритмади, аммобузилиш тез орада бартараф этилгани маълум. “United Airlines” раҳбариятининг олижаноблигига қойил қолса бўлади,чунки йўловчилар сотиб олишга улгурган арзон чипталар ҳеч қандай чекловларсиз амал қилган.
Очиқ эшиклар
2011 йил апрелида Янги Зеландиянинг Гамильтон шаҳри аҳолисимаҳаллий “PAKnSAVE” дўконида бепул харидларни амалга ошириш имконига эга бўлганди. Ушбу кутилмаган омадкомпьютер тизимидаги бузилиш билан боғлиқ. Маълум бўлишича, тизим дўкон эшикларини ходимлар ишга келишиданолдин очган. Юз берган хатолик натижасида дўкон деярли икки соат сотувчиларсиз “ишлаган” вагамильтонликлар бошларига қўнган омад қушидан яхшигина фойдаланиб қолган. Дўкон хўжайинининг сўзларигакўра, ушбу вазиятга қарамасдан, харидорларнинг тахминан ярми товарларнинг пулини тўлаган. Маҳсулотларнибепул олганларни эса, дўкон маъмурияти қайтишларини ва пулини тўлаб кетишларини таклиф этиб, уларни таъқибқилмасликка ваъда берди.
Турникетлар бузилиши туфайли метро бепул бўлиб қолди
2007 йилнинг октябрь ойи Токио метроси учун унчалик омадли келмади. Кунларнинг биридаавтомат турникетлар бузилиб қолди, улар чипталар ва кўп марталик карталарга жавоб бермай қўйди.
Метрода тиқилинчни ҳосил қилмаслик ва одамларни асабийлаштирмаслик учун маъмурияттурникетларни очиб қўйди, шундан сўнг барча хоҳловчилар метрога бепул тушиш имконига эга бўлди. Эрталабкитиғиз пайтга тўғри келган байрам бир неча соат давом этди, кейин яна турникетларнинг нормал ишини тиклашгамуваффақ бўлинди.
“Walmart”да хатолик юз берди
“Walmart”дўконига тўхталадиган бўлсак, 10 доллардан телевизор сотиб олишга муваффақ бўлган харидорларга буюм эмас,сарфланган пули қайтариладиган бўлди. Ҳозир кутилмаган “арзон савдолар” сабаби ўрганилмоқда.



Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]