Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50419
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Олимлар кўз-ёшини ушлаб турмасликни тавсия этади

Bo'limi: Новости Мира |


Миннесота ва Ланкастер университетлари олимлари ҳамкорликда олибборган тадқиқот натижасида йиғлаш фойдали экани аниқланди. Унга кўра, йиғлаш аёллар организминингустунликларидан бири бўлиб, у стрессларни енгилроқ ўтказиш имконини беради.  Олиб борилган тадқиқот йиғлагандан кейин одамларнинг 89 фоизи эмоционал енгилликни ҳис қилишини кўрсатди.Кўз-ёши билан бирга стрессни келтириб чиқарувчи моддалар ҳам чиқиб кетади. Йиғламайдиган одамларда эса бубирикмалар организмда тўпланиб қолади ва вақт ўтиши билан юрак хуружи каби оғир оқибатларга олиб келишимумкин.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, сўз фақат эмоционал кечинмалар биланбоғлиқ кўз-ёшлари ҳақида бормоқда. Кўзнинг шиллиқ пардаси ачишганида ёки оғриқдан пайдо бўлган кўз-ёшларигабунинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Маълум бўлишича, одам ҳиссиётларга берилиб йиғлаганида чуқур нафас олар экан.Ушбу жараён организмдаги кортизол даражасини пасайтириш имконини беради. Кортизол эса стресс ривожланишиучун жавоб берувчи асосий гормон ҳисобланади. Бундан ташқари, одам йиғлар экан, бу билан ўзининг артериал қонбосимини тартибга  солади ва қон томирларини тозалайди.

Айнан шу боискўз-ёшларини заифлик аломати деб ҳисоблайдиган эркаклар вақт ўтиши билан ушбу фикрнинг қурбонига айланади,чунки уларнинг организмида стресс гормонининг хавфли миқдори тўпланади ва бу юрак-қон томиркасалликларининг ўткир шакли пайдо бўлишига олиб келади. Айтиш жоизки, йиғинингфойдаси ҳам нисбий тушунча. Агар кўз-ёшларига ҳаддан ташқари эрк берилса, тери, айниқса, юз териси ўз рангиниўзгартиради ва сўлиб қолади. Шу боис шифокорлар ҳафтасига бир мартадан кўп йиғлашни тавсия этмайди. 


Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]