Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50423
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Олимлар музейдаги айланувчи ҳайкал сирини очди (ВИДЕО)

Bo'limi: Новости Мира |


Британиялик олимлар Манчестер музейидаги Қадимги Миср ҳайкалининг айланиш сирини очди.

“LeFigaro” нашрининг ёзишича, 6 ой давомида юз берган ғаройиб воқеалар ва буни акс
эттирган видео ушбу ҳодисадаарвоҳларнинг “қўли бор” деган фикрни уйғотганди.Бироқ британиялик олимлар бу тахминни рад этди.
Видеода 25 сантиметр келадиган ҳайкалча кун ёруғида бегона кучларсиз қалин шиша ортидаги витринадатурган ҳолда 180 даражага айланганини кўриш мумкин. Бунда бошқа учта ҳайкалча ҳеч қандай ҳаракатни амалгаоширмаган.

Ушбу воқеа “Музейдаги тун” фильми сюжетини эслатади. Кинода музей экспонатлари тундажонланади. Музей ходимлари Миср ҳайкалчасига кириб олган руҳни қувиш учун Индиана Жонсга мурожаат қилишгатайёр эди, бироқ британиялик муҳандис Стив Гослин бунга техника ёрдамида изоҳ топишга қарор қилди.Ҳайкалчанинг айланиш саҳнаси видеога ёзиб олинди ва пухта таҳлилдан сўнг муҳандис қуйидаги хулосага келди:ҳайкалча эрталаб соат 7 да айланишни бошлаган ва ҳаракатини музей эшиклари ёпилганидан кейинтўхтатган. Ҳайкалчанинг ҳаракатига музей ҳудудидаги автомобиль транспорти ҳаракати ва музейгакелувчиларнинг қадами натижасида ҳосил бўладиган кундузги вибрациялар сабабчи деган хулосага келинди.Гослиннинг сўзларига кўра, ҳайкалчанинг асоси дўнг бўлгани боис, у бошқа текис асосга эга ҳайкалчаларданфарқли ўлароқ вибрацияларга таъсирчан. “Энди доктор Жонснинг маслаҳати талаб этилмайди”, - деб ёзадинашр. 


Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]