Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50346
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




“ОНАМНИ... ЎЛАЁТГАНИДА ТАНИДИМ”

Bo'limi: Новости Мира |


Ўзбекойим ҳузурига чамаси эллик ёшлардаги аёл кириб келди. У ёшларга ибрат бўладиган ҳикояни, яъни ўзонасининг тақдирини сўзлаб бермоқчи эканлигини айтди.   

— Ҳаётимдаги бу кечмишлар ҳақида овозаидарвоза қилиш менга бироз ноўнғай. Аммо сиз билан дардлашсам, бироз таскин топарман, — дейди исмини сиртутишимизни истаган суҳбатдошимиз. — “Ота-оналарнинг айби учун фарзандлар жавобгар бўлмайдилар”.Қаердадир ўқиб қолган бу жумлалар гўё ҳаётим шиорига айлангандек. Болалар уйида ўсганман. Туғилишим билан,тўққиз ой қорнида кўтариб юрган онамдан ажратишган. Аммо нолимайман. Бу Худога ёқмайди. Шукрки, она меҳридан,гарчи тўймаган бўлсам-да, маълум вақт баҳра олдим. Раҳматли онам ўзига тўқ хонадон қизи бўлган. Боз устига,ота-онам турмуш қургач, кеч фарзанд кўргани боис у жуда тантиқ, эрка ўсган. Айтгани-айтган, дегани-дегандамуҳайё қилинганига ҳам сабаб шу. Аммо папалаб ўстирган қизи вақти келиб ота-она юзини шувит қилиши бобом вабувимнинг хаёлига ҳам келмаган. Институтда ўқиб юрган онам бойлиги ва гўзаллигидан, — тан оламан: онамростдан ҳам чиройли эди, чунки қариган чоғида ҳам қошидан ўсма, кўзидан сурма аримаган, — жуда мағрурланибяшаган. Эҳтимол ана шу мағрурлик унинг ҳаётидаги хато бурилишга сабаб бўлгандир. Балки унинг тақдири шундайбитилгандир. Ортидан юрган ошиқу беқарор йигитларнинг сон-саноғи бўлмагани ҳам рост,менимча. Аммо у танлагансевгилиси бир кун ташлаб кетишини қаёқдан ҳам билсин. Онамнинг пулига, гўзаллигига учиб қармоғигаилинтиргану, ўз фойдасини кўриб юраверган у қасамхўр, — аёл асабийлашиб кетаётганини сезиб, ўзини яна қўлгаолди. — Жиҳозланган икки хонали уйда бир ўзи қироличалардек яшаётган қизни қўлдан чиқариб бўладими? Бозустига, қўлида жарақ-жарақ пул. Аммо қани энди бу мол-дунё онамнинг юзидаги доғни юва олса. “Ошиқ”лик сувинисимирмай ичган “шоввоз” талабаликнинг охирги босқичларида қилғиликлари шармандали тус олгач, изсизйўқолган. Онам эса аросатда: ҳомиласидан воз кечишни ҳам, уни асраб қолишни ҳам билмайди. Дилидагини бировгаайтолмай, уч ойни ўтказган. Ўзини ўзи ич-ичидан кемирган. Тўқликка шўхликнинг оқибати бу, деганди менга. Худоҳам зинога юрганларни ана шу тахлит шарманда қилади. Аммо қай юз билан уйга қайтади? Ота-онасига бу ҳақдақандай сўз очсин? Ўлгани яхши эмасми? Юрагини кемирган бу саволлар гирибонидан бўғаётганида қатъий қарорқилган: ҳаммасини ошкор айтади. Ё ҳаёт, ё мамот.
Ҳорғинликданми ёки илк ҳомиладорликнинг таъсириданми,ранги ўчиб ота уйига кириб борган. Уйда яхшиямки, фақат онаси бор. Қизининг авзойини кўриб она ваҳимада.
—Нима гап, тинчликми? Тобинг йўқми? — онасининг кетма-кет берган саволларигада жавоб қайтаришга мажолибўлмаган қизнинг. Ўзини онаси кўксига отиб, ҳўнграб йиғлаб юборган.
— Онажон, мени кечиринг.Кечи-и-и-ри-нг...
Онанинг ҳоли афтода. Нега қизи бу кўйга тушди? Нима учун кечирим сўраяпти? Эхтимол бувим бусаволларга тезроқ жавоб олишни истагандир, лекин у аввал қизини юпатган.
Аммо... Икки кун ўтиб барчасиданвоқиф бувим тирик мурдага айланган гўё. Энди нима қила олади? Бу иснодга қандай чидайди? Отасига-чи? Отасиганима дейди? Минг хил саволлар, лекин жавоб йўқ. Нима қилиш керак? Одамлар билса, иснод. Минг бор қарор қилишди,аммо уларни бажаришга журъат керак. Ими-жимида йўқ қилмоқчи ҳам бўлишган. Кейин-чи? Унинг уволи-чи?
Оёғикуйган товуқдек, патирлаб она ва қиз кунни кеч қилишган. Ҳадемай ота ҳам ишдан қайтади. Юрак ҳовучлабтуришганида, бобом кириб келган. Қизини кўриб ўзида йўқ хурсанд. Ҳеч бир хабарсиз, кутилмаганда келган қизинибироз койиган ҳам. Аммо негадир она ва қизнинг аҳволи бир нави.
— Тинчликми? — бувим бобомнинг илксўроғиданоқ дудуқланиб қолган экан. Лекин сир бой бергани йўқ. Кейин ётиғи билан тушунтирмоқчи бўлган. Хуллас, ота-она ўз ётоғига киргач, бувим секин гап бошлаган. Аммо барибир қизимиз никоҳсиз ҳомиладор бўлибқолибди, дейиш осон эмас. Ота барибир ота-да! Бу юзи қароликни қабул қилмаслиги аниқ. Аммо ундан яширишга ҳамҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Шу боис каловлана-каловлана бувим ҳаммасини очиқ-ойдин бобомга айтган. Онамнингайтишича, ўша куни бу хонадонда қиёмат қўпган. Раҳматли онамнинг айтишича бобом, бу иснодга чидагандан кўра,бўғзингдан пичоқ тортиб, фарзанд доғида куйганим яхши, деб ташланган экан. Аммо дод-вой муаммога ҳеч қачонечим бўлолмаган, бўлмайди ҳам. Ақлни ишлатиб қарор қабул қилиш керак, холос. Ота қизидан воз кечган, она эсабарибир оналигига бориб, қизини узоқ қишлоқда яшайдиган синглисиникига жўнатган.
— Туғиш вақтингетгунча ўша ерда яшашинг керак, — деган бувим. — Сўнг пойтахтга олиб бориб, туғдирамиз ва болани “детдом”гатопширамиз.
Гарчи ташлаган қалтис қадамлари меваси — қорнидагидан ва уни шу кўйга солган одамданҳарчанд нафратланмасин, ундан воз кечиш онам учун азобли бўлган. Аммо бошқа чораси ҳам йўқ. Минг гўрдан олиб,минг гўрга солган онаси уни тушунганига ҳам шукур қилиши керак бўлган аслида. Бобом эса ҳаммасини юрагигаолиб хасталик орттирган. У тўшакда бир нуқтага термилиб ётишдан бошқасига яроқсиз аҳволда. Шундай салобатлиодамнинг бирданига бу аҳволга тушганига ҳамма ҳайрон. Аммо ёпиқли қозон ёпиқлигича қолган.
Ҳомиланингдунёга келиш вақти ҳам етди. Тўққизинчи ойга ўтиши замоно бувим онамни шаҳар туғуруқхонасига олиб кетган.Шифокорлар ўзининг туғиши хавфли эканини таъкидлашган. Ниҳоят кесерво йўли билан бола дунёга келибди.Операциядан чиқиб, ўзига келган онам қиз чақалоқ кўрганини эшитган. Ўзининг боласи дунёга келганиданқанчалик қувонган бўлса, маълум вақт ўтиб уни ўз розилиги билан “детдом”га топширишга мажбурлигидан ғамнокбўлибди... Аммо бувим қарорида қатъий тургану, чақалоқ “детдом”га бериш учун расмийлаштирилган.
Шувоқеадан бир йил ўтиб бобом сил касалидан қазо қилган, бувим эса беш йил ўтиб оламдан ўтган. Тирик ва тўртмучаси соғ чақалоғини ёт-бегоналар қўлига топширган онам эса ўша изтиробли хотиралари билан ёлғиз қолиб,бошқа турмуш қурмаган экан.
Бир куни мен тарбияланаётган болалар уйининг бошлиғи — раҳбар опача(тарбияланувчиларнинг ҳаммаси уни шундай аташарди) хонасига чақирди. Хонада раҳбар опача, муштипаргина бираёл ва тарбиячимдан бўлак ҳеч ким йўқ. Эшикдан киришим билан ўша меҳмон аёлнинг нигоҳи менга ташналик биланбоқди. Унинг кўзида алланечук айбдорлик, афсус ва надомат қалқиб турганди гўё. Унинг мақсади менга қоронғибўлса-да, негадир юрагим гупурди. Бутун вужудимда қандайдир қўрқинчми, хавотир. Ахир ҳадемай бу масканданянги ҳаёт йўлига учирма бўлиш ёшидаман. Ҳамма нарсага ақлим етади. Негадир айнан шу аёл менинг “эгам” бўлибчиқишини юракдан истамаётгандим. Аёл ҳам менга узоқ тикилиб турди-да, кўзига қалқиган ёшни яширмоқ учунбўлса керак, бошини қуйи солди.
— Яхшимисан, қизим? — орадаги сукунатни раҳбар опача бўлди. — Соғлигингтузукми? Машғулотларга боряпсанми? (Болалар уйида қобилиятимизга қараб машғулотларга қатнардик. Мен расмчизардим.)
— Ҳа, опача, ҳаммасига боряпман.
— Маладес, — опачамиз яна қувноқлик билан мени ёнигачорлади. Одатий эркалашлар билан ким бўлмоқчисан, қаерда ишлашни хоҳлайсан, дея саволлар берди.Иккаламизнинг бу муносабатимизни кузатиб турган тарбиячи шундай болаларни тарбиялаётганидан фахрланганбўлса, меҳмон аёл дув-дув кўз ёш тўкарди. Менга қоронғу, эҳтимол у шундай боладан кечиб гуноҳга ботганиданафсуслангандир ўшанда. Балки бегоналар берган меҳрни ўзи улаша олмаганидан азоблангандир. Қилган гуноҳиучун бир умрлик азобга гирифтор бўлгани уни қийнагандир эҳтимол. Чунки у бошқа фарзанд кўролмас экан. Ўша илктуғиш давридан қолган асорат сабаб бунга. Бу ҳақда қачон эшитдим, биласизми? Ўша — менга меҳр берган, мен учунқадрли бўлган, мени паноҳида тарбиялаган, оқ ювиб, оқ тараган, ширингина таомлар билан сийлаган болалар уйинитарк этиб, меҳмон аёл фарзанд қилиб уйига олиб кетганида эшитдим.
Нега бу гапларни айтаётганимнитушунгандирсиз. Сизга ишончсиз туюлар, аммо Худога чин. Ўша — мени 18 ёшимда болалар уйидан фарзанд қилиб олибтарбиялаган аёл ҳақиқий онам. Ўша — беникоҳ, шармандаларча бунёд бўлган, бувисининг қистови билан онасиданажратилган бола, бегуноҳ чақалоқ эса менман. Бу ҳақда эшитган куним ахволимни тасаввур қилаверинг.
—Болам, юрагимни кемириб ётган бир сирни сенга айтмай кетолмайман. Мен сенинг ҳақиқий онангман. Аммо буниайтиш менга жуда оғир. Негаки, Худога шак келтириб, фарзандидан воз кечган аёлнинг оналикка даъво қилишгаҳаққи йўқ. Мени... кечиролсанг, кечир...  
Онам ҳам бобом каби сил билан хасталаниб, ўлим тўшагигамихланганида айтган ҳаммасини. Аммо... кеч эди барчасига. Энди ҳақиқий она меҳрини туйиш бахти насиб этганидаяна муштоқлик чекимга тушди. Муштипарим вафот этди.
Онамни бу ҳаёт тизгини учун айблолмайман. У фақатгинаёлғон севги қурбони. Мен учун муҳими, у неча йиллар давомида боласини излаб сарсари кезган, бошқа ҳаёт йўлиниўзига лозим кўрмаган. Тақдирдан фақат мени учратишини сўраб ёлворган. Худога шукр, ҳақиқий онам кимлигинибилдим. Аммо отамни излашни ҳам, у ҳақда эшитишни ҳам истамайман. Унинг онамга берган озорлари менингҳаётимга ҳам соя солгани учун! Худога шукур, ҳозир бахтлиман. Негаки, онам тириклигида қўшнимизнинг ўғлигатурмушга чиқишим учун розилик берган экан. Ёшим 30 га яқинлашганда оила қурган бўлсам-да, Худо мени ёрлақади.Бирданига эгизак фарзанд кўрдим. Турмуш ўртоғим ҳам яхши инсон. Шунисига ҳам шукр. Ҳозир ўша ҳовлида, бобом вабувимдан қолган мерос уйда уларнинг руҳига тиловат қилиб яшаяпман. Айтмоқчи бўлганим, ўсмир ёшидагийигит-қизлар қалтис қадам ташлашмасин. Уларнинг ўткинчи ҳою-ҳаваси бир неча бегуноҳ фарзандларнинг бўйнигаетимлик тамғасини босиши мумкин!

Оққа кўчирувчи Гули НУР
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]