Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50335
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Озишга ҳалақит бермайдиган 5 та ширинлик

Bo'limi: Новости Мира |


Тез озишни кўзда тутувчи парҳезларнинг деярли ҳаммаси фақаттақиқлардан иборат. Ширинлик эса энг кўп тақиқланадиган маҳсулот ҳисобланади. Тақиқланган маҳсулотларнитез озиш учун мўлжалланган парҳезга мослаштириш мумкинми? Мумкин! Аммо буни ақл билан қилиш керак.
Озаётган одамлар баъзида ўзларини ширинлик билан сийлаб туришлари жуда муҳим экан.Масала – нималарни саломатликка зарар етказмасдан истеъмол қилишда. Организм нормал ишлаши учун оқсилларҳам, ёғлар ҳам, углеводлар ҳам зарур. Бироқ улар қанча миқдорда бўлиши керак, деган савол туғилади. 
Шундай қилиб, энг оммабоп ширинликлар рўйхатини тузамиз ва улар қай даражада фойдалибўлишини кўриб чиқамиз.
1. Шоколад. Ушбу маҳсулот бахтиёрлик гормони (серотонин)ишлаб чиқилишига кўмаклашади. Бу ажойиб антидепрессант! Уни бахтиёр одамларга қараганда меҳр-муҳаббат ваэътибор танқислигини ҳис қилувчи одамлар кўпроқ тановул қилади. 100 г шоколадда 550 дан 650 гача ккалмавжуд. бу жуда кўп, албатта. Аммо, шунга қарамасдан, шоколад фойдали бўлиши ҳам мумкин. Унинг таркибида калий,кальций, магний, фосфор, темир моддалари, РР ва В гуруҳи витаминлари, мия ва хотира учун зарур бўлган лецитинмоддаси мавжуд. Шу боис озиш жараёнида кайфиятни кўтариш учун озроқ шоколад тановул қилиш зарарқилмайди. 
2. Асал. Ушбу маҳсулот қандга ажойиб муқобил бўла олади. Унда барчамикроэлементлар, витаминлар, биофлавоноидлар ва антиоксидантлар бор. 1 чой қошиқ асалда тахминан 40 ккалмавжуд бўлиб, озаётган кишилар кунига кўпи билан 1 чой қошиқ истеъмол қилишилари мумкин. Аммо эсингиздабўлсин, асалнинг табиийсини истеъмол қилинг, акс ҳолда ҳеч қандай фойда бўлмайди.
3.Мармелад, қиём ва зефир. Бу ширинликлар зарари ва калорияси кам маҳсулотлар сирасига киради. Уларда наоқсиллар, на ёғлар, на витаминлар бор. Микроэлементлар миқдори ҳам кам, 100 г ширинликда 300 ккалқанд-углеводлар бор. Аммо бу углеводлар тез йўқолиб кетади. Шу боис парҳез нуқтаи-назаридан ушбу ширинликлартез озиш учун оптимал ҳисобланади.  
4. Мураббо. Уй шароитларида табиий мевалардантайёрланган мураббони, айниқса, қиш совуқларида ёки касал бўлганда тановул қилиш жуда фойдали. Аммо меъёрқоидасини унутмаслик зарур, чунки 1 чой қошиқ мураббода унга солинган қанд миқдорига қараб 20 дан 40 гача ккалмавжуд.
5. Қуруқ мевалар. Уларни энг фойдали ширинликлар дейиш мумкин. Ушбу табииймаҳсулотлар таркибида витаминлар, пектинлар, клетчатка, антиоксидантлар, фруктоза, биофлавонлар бор. Қуруқмевалар ҳам ўз табиатига кўра калорияли, аммо улар тозалаш хусусиятига ҳам эга. Энг муҳими, уларни куннингбиринчи ярмида соат 15-16 гача тановул қилиш эсингизда бўлсин. Бу ширин меваларга ҳам тааллуқли. 


Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]