Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50340
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Пахтакорлар 3 миллион 350 минг тоннадан зиёд хирмон бунёд этдилар

Bo'limi: Новости Мира |



Мамлакатимиз пахтакорлари 3 миллион 350 минг тоннадан зиёд хирмон бунёд этиб, каттамеҳнат ғалабасига эришдилар шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти пахтакорларга табрикйўллади.
Унда хусусан шундай дейилади, бугун қишлоқ хўжалиги соҳасида, қолаверса,бутун юртимиз ҳаётида қувончли бир воқеа пахтакорлар 3 миллион 350 минг тоннадан зиёд хирмон бунёд этиб, каттамеҳнат ғалабасига эришдилар. Ватанимиз тараққиёти йўлида, иқтисодиётимизни барқарор суръатлар биланривожлантиришда, халқимизнинг ҳаётини янада фаровон ва обод қилишда, ҳақиқатан ҳам, катта ҳисса бўлган буулкан ютуқ билан авваламбор пахтакорларимизни, барча қишлоқ хўжалиги меҳнаткашларини чин қалбимдан самимиймуборакбод этишдан хурсандман.


Бу юксак марра пахтачилик ишига ўз ҳаётини бағишлаган, ўз касбинингустаси ва фидойиси бўлган деҳқон ва фермерларимизнинг, ушбу соҳага дахлдор олим ва мутахассисларнинг ўтамураккаб ва машаққатли меҳнати натижаси, том маънода мардлик ва матонат намунаси эканини халқимиз яхшибилади ва юксак баҳолайди.
Пахтани ўстириш, уни парвариш қилиш, мўл ҳосил етиштиришбилан таниш бўлган ҳар қайси одам бу иш нақадар оғир меҳнат талаб қилишини, бунинг учун йил давомида, биринчинавбатда, ер ва уруғ тайёрлаш, кунни  кун, тунни  тун демасдан, ҳар туп кўчат устида парвона бўлиш,шунингдек, об-ҳаво инжиқликлари, касаллик ва зараркунандалар етказадиган зиёнлар ва бошқа турли муаммоларнибартараф этиш  буларга фақат иродаси мустаҳкам, ўз касби ва меҳнатини севган инсонларгина қодир эканинианглайди, тушунади.  
Бу йилги мавсумни оладиган бўлсак, апрель ойида ҳавоҳароратининг меъёрдан сезиларли даражада паст бўлгани, сурункали ёмғир ва жала туфайли чигит экиш 5-7 кунгакечикиб кетгани, май ойида 20-25 кун давомида тупроқда намлик миқдори ортиб, чигитнинг униб чиқиши ва ғўзаривожини деярли тўхтатиб қўйганини ҳаммамиз яхши эслаймиз. Июль-август ойларида эса ҳарорат одатдагидан 8-10даража юқори бўлгани, жанубий вилоятларимизда жазирама иссиқ 45-50 даражага етгани, кўзни очирмайдигангармсел, кучли шамол ва бўронлар кузатилгани, турли зараркунанда ва касалликлар кўпайгани, табиийки, ғўзаривожига салбий таъсир кўрсатиб, ҳосил тақдирини хавф остида қолдирди.
Шуларнингбарчасини ҳисобга олган ҳолда, пахтакорларимизнинг бу йилги мавсумда, ана шундай кескин ва мураккабвазиятда эришган юксак марра ва натижаларининг аҳамияти ва қадр-қиммати янада ортади ва ҳар қанча таҳсин ватасанноларга арзийди, албатта.
Шу борада беихтиёр одамнинг хаёлига келадиган бирфикрни айтиб  ўтишни  ўринли,  деб  биламан. Пахта азал-азалдан оқлик, оқ рангнинг тимсоли сифатидаэътироф этилади. Оқ пахтани фақат оқкўнгил одамларгина етиштиради. Таъбир жоиз бўлса, пахта нафақат оқрангнинг рамзи, балки фидокорона меҳнатнинг маҳсули десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди.    Қадрли юртдошлар!
Ҳеч кимга сир эмас,деҳқончиликда, айниқса, бизнинг Ўзбекистон шароитида тупроғимиз, еримиз сифатини инобатга оладиган бўлсак,ҳар қандай ҳосилнинг энг катта, ҳал қилувчи омили  бу экин майдонларининг мелиоратив ҳолатидир. Кейингибеш йил мобайнида махсус давлат дастури асосида мамлакатимиз бўйича салкам 1 триллион сўм маблағ сарфланиб, 1миллион 460 минг гектар суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшилангани қишлоқ  хўжалиги соҳасидамўл ҳосил етиштириш, жумладан, ўтган шу даврда пахтачиликда ҳосилдорликни 24 центнердан 26,4 центнерга етказишучун замин яратиб берди.
Мустақиллик йилларида ҳар бир ҳудуднинг тупроқ ва иқлимшароитига мос, эртапишар ва серҳосил ғўза навларини яратиш, селекционер олимларимизни ҳар томонламақўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнатини рағбатлантириш бўйича олиб бораётган кенг кўламли ишларимиз туфайлиўнлаб истиқболли янги навлар яратилиб, амалда жорий этилгани соҳа ривожида салмоқли қадам бўлганини қайдэтиш зарур.    
Бу йилги мавсумда вужудга келган мураккаб муаммо вақийинчиликларни бартараф этиш учун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ куч ва имкониятларни сафарбар этишга тўғрикелди. Бунинг тасдиғини аввало омилкор деҳқонларимизнинг интенсив агротехнологияларни самарали қўллагани,ғўза қатор оралари ҳар йилгидан 3-4 марта кўп,  ўртача 7 марта  культивация қилингани, суғориш ишларишарбат усулида олиб борилиб, гектарига 10 тоннадан, жами 10 миллион тоннадан ортиқ маҳаллий ўғит берилганимисолида кўриш мумкин.
Шулар қаторида кейинги йилларда шаклланган самарали тизимасосида фермер хўжаликлари имтиёзли кредитлар ва техника билан таъминлангани, зарур уруғлик, маҳаллий ваминерал ўғитлар, ёқилғи-мойлаш материаллари бевосита даланинг ўзига етказиб берилгани, йиғим-терим жараёниуюшқоқлик билан ташкил этилгани етиштирилган мўл ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан, унинг 90фоиздан ортиғини юқори сортларга топшириш имконини берди.   Айниқса, дефолиация ишлари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилгани, кейинги йилларда бу агротехниктадбирнинг нақадар муҳим эканини фермерларимиз чуқур англаб етгани ва бу борадаги ишлар тизимли равишдаолиб борилаётгани ғўза ривожида бирмунча кечикиш кузатилган жорий йилда ўзининг аниқ самарасиникўрсатди.     Энг муҳими, инсон омилига катта эътиборберилаётгани, қишлоқ аҳлининг ўз меҳнатидан манфаатдорлиги, ўз ерига эгалик ва масъулият ҳисси, эртангикунга бўлган ишончи, дахлдорлик туйғуси тобора ортиб, онгу тафаккури юксалиб бораётгани бу борада ҳалқилувчи аҳамият касб этди, десам, ўйлайманки, сизлар ҳам бу фикрга қўшиласиз.   Ишни оқилона ва самарали ташкил этиб, ўз шартнома мажбуриятларини биринчилардан бўлиб адоэтган Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Андижон, Фарғона, Бухоро вилоятлари, барча вилоятларимизмеҳнаткашлари мамлакатимизнинг юксак пахта хирмонига муносиб ҳисса қўшганини миннатдорлик билантаъкидлашни истардим.
Айниқса, Амударё, Элликқалъа, Шаҳрихон, Тошлоқ, Учкўприк,Ўзбекистон, Вобкент, Қарши, Навбаҳор, Уйчи, Поп, Нарпай, Шеробод, Қумқўрғон, Бўка, Гурлан туманлари деҳқон вафермерлари белгиланган режани 20-25 иш кунида бажариб, кўпчиликка ўрнак ва намуна бўлдилар.   Юртимиздаги минглаб илғор фермер хўжаликлари қаторида Қамаши туманидаги Ашурота, Муборак туманидаги Олам, Навбаҳор туманидаги Мартабали, Наманган туманидаги Олтин замин ифтихори,Каттақўрғон туманидаги Ҳосил, Пахтачи туманидаги Умида Шарипова, Сирдарё туманидаги Адолат момо, Риштонтуманидаги Гулобод юрт, Амударё   туманидаги Улуғбек Ўрозбоев, Элликқалъа туманидаги Рўзимбой бобо,Олтинкўл туманидаги Нур-зиё кўзи сингари фермер хўжаликлари    ҳосилдорликни гектаридан 45-60центнерга етказиб, фермерлик ҳаракатининг    катта имкониятларини, ўзбек деҳқони қандай буюк ишларгақодир эканини яна бир бор исботлаб бердилар.   Айни вақтдабугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг тадрижий мантиқи, ҳаётнингўзи фермерлик ҳаракатини янги, юксак босқичга кўтаришни тақозо этаётганини ҳаммамиз яхши тушунамиз.   Бу борада соҳа ривожи учун янги имкониятлар туғдириб бериш, унингсамарадорлигини ошириш, ерни том маънода ҳақиқий эгасига топшириш, аграр соҳада ўзига хос мактаб яратганилғор фермерларнинг иш тажрибасини ёшларга ўргатиш, замонавий билим ва малакага эга бўлган янги фермерларавлодини тарбиялаш каби ўта муҳим вазифалар эътиборимиз марказида туриши зарур.    Ҳурматли юртдошлар!
Ҳаммамиз яхши тушунамизки,қишлоқ хўжалиги соҳасидаги барча саъй-ҳаракатларимизнинг пировард натижаси деҳқонларимизнинг ўзмеҳнатидан муносиб даромад олиши, аҳолимизнинг ҳаёт сифати ва даражасини оширишдек эзгу мақсад биланчамбарчас боғлиқдир.   Шу маънода, мустақиллик йилларидамамлакатимизда пахта толасини юксак технологиялар асосида қайта ишлаш, уни қўшимча қийматга эга бўлганмаҳсулот сифатида экспорт қилиш ҳажми ортиб бораётгани диққатга сазовордир.   Агар 90-йилларда юртимизда етиштирилган жами пахта толасининг атиги 7 фоизи ўзимизда қайтаишланган бўлса, ўтган давр мобайнида бу рақам қарийб 6 баробар ортиб, ҳозирги вақтда салкам 40 фоизни ташкилэтмоқда. Бу ўз навбатида олдимизда турган турли муаммоларни ечиш, минг-минглаб юртдошларимиз, айниқса,ёшларимизни замонавий иш жойлари билан таъминлаш, аҳолининг даромад манбаларини кўпайтириш имконинибераётганини, ўйлайманки, тушуниш қийин эмас.  
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра буйил пахтачиликдан олинадиган ялпи даромад ўртача 3 триллион 100 миллиард сўмдан зиёд ёки ўтган йилга нисбатан23 фоиз кўп бўлиши кутилаётгани деҳқон ва фермерларимизнинг ўз меҳнатидан манфаатдорлигини кучайтириш, Ободтурмуш йили Давлат дастури ва бошқа умуммиллий дастурларимиз доирасида белгилаб олган вазифаларимизниамалга оширишга хизмат қилиши билан айниқса эътиборлидир.
Азиз ва муҳтарамватандошларим!
Бугунги хурсандчилик кунда сиз, фидойи деҳқон ва фермерларни, сувчива механизаторларни, агроном ва селекционерларни, мутахассис ва мутасаддиларни, Ўзбекистонимизнинг юксакпахта хирмонига муносиб ҳисса қўшган барча инсонларни бағримга босиб, яна бир бор табриклар эканман,сизларга қалбимда, юрагимда бўлган ҳурмат-эҳтиромим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман.   Мана шундай шукуҳли дамларда биздан марҳаматини дариғ тутмасдан, ўз паноҳидаасраб келаётгани, доимо йўлимизни очиб бераётгани учун Яратганимизга шукроналар айтишимиз ҳам қарз, ҳамфарз деб биламан.  
Эл-юртимиздан, хонадонларимиздан файзу барака,тинчлик-осойишталик аримасин! Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!   Ҳалол меҳнатингизнинг роҳатини кўринг, ҳеч қачон кам бўлманг, азизларим, қадрдонларим!



Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]