Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Yurtimizning qayeridansiz?

Barcha ovozlar: 50490
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Президент Ислом Каримовнинг Латвия Республикасига давлат ташрифи ниҳоясига етди

Bo'limi: Новости Мира |



Аввал хабар қилинганидек, 16-17 октябрь кунлари Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти Ислом Каримов Латвия Республикаси Президенти Андрис Берзиньшнинг таклифига биноан давлатташрифи билан ушбу мамлакатда бўлди.   Ташрифнинг асосийтадбирлари 17 октябрь куни бўлиб ўтди.   Латвия Президентиқароргоҳида олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими ўтказилди, деб хабар беради ЎзА.    Иккитомонлама музокаралар ёрқин воқеа билан бошланди: ЎзбекистонРеспубликаси Президентига Латвиянинг олий давлат мукофоти – биринчи даражали «Эътироф крести» орденитопширилди. Латвия Республикаси Президенти мамлакатимизнинг «Буюк хизматлари учун» ордени билантақдирланди. Бу бир жиҳатдан икки давлат раҳбарларининг мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликниривожлантиришдаги улкан хизматларининг ўзаро эътирофи бўлса, бошқа томондан, муносабатларни янадамустаҳкамлаш борасидаги умумий манфаатдорлик ва интилишларнинг ифодасидир.   Икки давлат раҳбарларининг учрашувлари чоғида Президентлар икки томонламамуносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардагиҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикралмашди.   Ўзбекистон ва Латвия ўзаро муҳим ва ишончли ҳамкорэканлиги, мамлакатларимизни кўп йиллик анъанавий ҳамкорлик ва мустаҳкам дўстлик ришталари боғлаб туришитаъкидланди.   Музокаралар чоғида терроризм, экстремизм,наркотрафик каби замонавий таҳдид ва хатарларга қарши биргаликда курашишга оид масалаларга ҳам эътиборқаратилди.   Латвия – Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги йириксавдо ҳамкорларидан биридир. Энг кўп қулайлик яратиш тизими самарасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2012йилда қарийб 20 фоиз ўсиб, 246 миллион АҚШ доллардан ошди. Жорий йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, букўрсаткич 126 миллион долларни ташкил этди.   Ўзбекистон Латвиягаюқори сифатли пахта толаси, мотор мойлари, фармацевтика маҳсулотлари ва бошқа товарлар етказиб беради.Латвия мамлакатимизга ускуналар, транспорт воситалари, пластмасса экспорт қилади, шунингдек, логистикахизмати кўрсатади.   Ўзаро инвестициявий ҳамкорликривожланмоқда. Ўзбекистонда Латвия сармояси иштирокидаги 22 корхона фаолият юритмоқда. Латвияда эсамамлакатимиз компаниялари билан ҳамкорликда ташкил этилган қирқдан ортиқ корхона ишлаб турибди.   Мамлакатларимиз ҳамкорлигида транспорт, илмий-техникавий, туризм,таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида муҳим қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. Эришилаётган бундай улканютуқ ва марралар мунтазамлик касб этган олий даражадаги мулоқотлар, икки мамлакат ҳукуматлари вакиллари ваишбилармон доираларининг доимий алоқаларининг муҳим самараларидир.   Ўзбекистон ва Латвия иқтисодиёт соҳасида улкан салоҳиятга эга эканлиги таъкидланди.Томонлар бу имкониятлардан янада самарали фойдаланиш масалаларини муҳокама қилдилар.   Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ва Латвия тенг ҳуқуқли иқтисодий ҳамкорлардир.Мамлакатларимиз ўзаро иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириши мумкин бўлган йўналишлар кўп. Ўзбекистонкомпанияларининг жорий йил сентябрь ойида ўтган «Riga Food – 2013» халқаро кўргазмасидаги иштироки натижалариҳам бунга мисол бўла олади. Ушбу кўргазма якунларига кўра, Ўзбекистоннинг мева-сабзавот маҳсулотлариниЛатвия ва Европа мамлакатларига етказиб бериш бўйича 100 миллион АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги шартнома вакелишувлар имзоланди.   Ўзбекистон Президентининг давлатташрифи доирасида Ригада бизнес-форум бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Латвияда биргаликда бизнес юритишимкониятлари, ҳамкорликнинг янги йўналишлари, Латвия логистика тармоқларидан Ўзбекистоннинг фойдаланишиникенгайтириш, Ўзбекистондан Латвияга озиқ-овқат саноати маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмларини оширишмасалалари муҳокама этилди.   Музокаралар якунида ЎзбекистонРеспубликаси Президенти ва Латвия Республикаси Президентининг Қўшма баёноти қабул қилинди. Шунингдек,соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт ва юклар транзити, савдо алоқаларини кенгайтириш,туризм ва инвестициявий ҳамкорликка оид ҳужжатлар имзоланди.   Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Латвия Сеймига ташриф буюриб, Спикер СолвитаАболтиня билан музокаралар ўтказди. Давлатимиз раҳбари Латвия парламенти фаолияти билан танишди. Суҳбатжараёнида парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.   Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Латвия Бош вазири Валдис Домбровскисбилан учрашуви бўлиб ўтди. Музокаралар чоғида ташриф давомида эришилган келишувларни амалга оширишмасалалари муҳокама қилинди.   Президентимиз Ислом КаримовЛатвия Президенти Андрис Берзиньш ҳамроҳлигида Озодлик монументи пойига гул қўйиб, Латвия озодлиги йўлидақурбон бўлганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.   Шу биланЎзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Латвия Республикасига давлат ташрифи ниҳоясигаетди.   Ушбу ташриф икки томонлама ҳамкорлик ривожига янадажадал суръат бахш этиши ва уни янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз.  



Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]