Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33410
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Президент Ислом Каримовнинг нутқи

Bo'limi: Новости Мира |


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Осиё қуёш энергияси форумининг олтинчи йиғилишидасўзлаган нутқи.
 
Ҳурматли Форум иштирокчилари!
 
Хонимлар ва жаноблар!
 
Сиз, азизмеҳмонларимизни, нуфузли халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, хорижий давлатлар ҳукуматларираҳбарлари, йирик агентлик ва компаниялар, тадқиқот марказлари вакиллари, мутахассис ва экспертларни –  Форумнинг мазкур йилиғишида қатнашаётган барча иштирокчиларни Тошкент шаҳрида қабул қилиш ва қутлаш,ҳаммангизга чуқур ҳурмат-эҳтиромимизни билдириш биз учун катта шарафдир.
 
Мен Осиё тараққиёт банкипрезиденти Такехико Накао жанобларига Форум йиғилишида шахсан иштирок этаётгани, «Қуёш энергияси бўйичаОсиё ташаббуси»ни ҳаётга татбиқ этишга қўшаётган улкан ҳиссаси, Осиё тараққиёт банки ва унинг тузилмаларитомонидан қуёш энергетикасидан фойдаланиш ва уни жадал ривожлантиришни рағбатлантириш соҳасидакўрсатилаётган беқиёс ёрдам учун алоҳида миннатдорлик билдираман. 
 
Форум мажлисида иштирокэтаётган Халқаро энергетика агентлиги (ХЭА), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Саноатни ривожлантиришташкилоти (ЮНИДО), Ислом тараққиёт банки ва бошқа халқаро марказлар ва тузилмалар вакилларига, мазкуранжуманга катта қизиқиш билдирган барча меҳмонларимизга самимий ташаккур изҳор этаман. 
 
 «Қуёшэнергияси технологияларини ривожлантириш тенденциялари ва истиқболлари» мавзусидаги мазкур йиғилиш учунтаклиф этилган кун тартибини, биринчи навбатда, «Қуёш энергетикаси учун ускуналар ва эҳтиёт қисмлар ишлабчиқариш саноатини ривожлантириш ва Осиё ускуналар бозорини кенгайтириш истиқболлари» каби масалаларни ҳартомонлама муҳокама қилиш, ҳеч шубҳасиз, ғоят долзарб аҳамиятга эга бўлиб, кўплаб давлатлар ва минтақаларда катта амалий қизиқиш уйғотади.
 
Маълумки, цивилизациялар тарихида энг самарали энергияманбаларини топиш доимо алоҳида аҳамиятга эга бўлиб келган. Биринчи навбатда, электр ва иссиқликэнергиясининг асосий хомашёси бўлган углеводород захираларини  ўзлаштириш учун сўнгги ўн йилликда улканмиқдордаги инвестиция маблағлари йўналтирилди ва йўналтирилмоқда. 
 
Бугунги кунда энергияресурслари манбалари, нефть ва газ захираларига эга бўлиш чексиз
даромад олиш ва халқаро майдондаўзининг мавқеи ва таъсирини оширишда алоҳида аҳамият касб этадиган энг муҳим омиллардан бири экани ҳечкимга сир эмас. 
 
Кейинги пайтда углеводород хомашёсини қазиб олиш борасида юз берган, «сланецинқилоби» деб аталаётган янги босқич эртага баъзи қитъалар, мамлакат ва ҳудудларнинг энергетика бозоридагиҳамда жаҳон майдонидаги кучларнинг геосиёсий жойлашувидаги ўрни ва ролини ўзгартирадиган жиддий омилгаайланиши мумкинлигига шубҳа қилмаса ҳам бўлади, деб ўйлайман.  

Бироқ бундай ўзгаришлар қайтатикланадиган энергия манбаларига, биринчи навбатда,
дунёдаги энг соф қуёш энергиясидан фойдаланишгабўлган, йилдан-йилга ортиб бораётган қизиқиш ва эҳтиёжни ҳеч қачон сусайтира олмайди. 
 
Бу ҳақдагапирганда, қуйидаги фактга алоҳида эътибор қаратиш лозим.  Халқаро энергетика агентлиги маълумотларигакўра, дунёда электр энергияси ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатлари ўртача 3,4 фоизни ташкил этаётган бир пайтда,қайта тикланадиган энергия манбаларининг энг истиқболли таркибий қисми бўлган қуёш энергияси кейинги бешйил давомида ҳар йили мисли кўрилмаган суръатларда, яъни 60 фоизга ошмоқда. 
 
Ана шу 5 йил мобайнидақуёш энергетикаси соҳасига йўналтирилган ялпи инвестициялар ҳажми 520 миллиард долларни, жумладан, фақат 2012йилнинг ўзида 143 миллиард долларни ташкил этди.  
 
Қуёш станциялари томонидан 2012 йилда ишлабчиқарилган жами электр энергияси 113 миллиард киловатт-соатни, жумладан, фотоэлектр станциялар бўйича 110миллиард киловатт-соатни ташкил этди. 
 
Халқаро экспертларнинг фикрига кўра, дунёда муқобил вақайта тикланадиган энергия манбаларини излаб топиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш, хусусан, электр ваиссиқлиқ энергияси олиш учун қуёш энергиясидан фойдаланишга бўлган қизиқишнинг жадал ўсиб боришига олибкелаётган сабаблар кўп. 
 
Биринчи навбатда, бу жаҳон иқтисодиётида энергияга бўлган талабнинг йилсайин ортиб бораётгани билан боғлиқ. Яна бир сабаби шундаки, анъанавий углеводород хомашёси бўлмиш нефть вагазнинг янги манбаларини ўзлаштириш тобора қийинлашиб бораётгани ва шу билан бирга, уларнинг захираларикамайиб кетаётгани халқаро ҳамжамиятда ташвиш уйғотмоқда. 
 
Аммо шу борада ҳеч қачон эътиборсизқолдириб бўлмайдиган шундай муҳим бир омил борки, у ҳам бўлса, қазиб олинаётган ёқилғидан фойдаланиш мисликўрилмаган даражада кенгайиб бораётгани атроф-муҳитга сезиларли даражада зарар етказаётгани, аҳолинингсаломатлиги ва ҳаёт сифатига салбий таъсир кўрсатаётгани ва келажакда глобал миқёсда барқарор ривожланишгахавф солаётгани билан боғлиқ.
 
Юзага келган вазиятдан чиқиш йўлларидан бири, бу, аввало, қайтатикланадиган энергиянинг энг самарали ва истиқболлиманбаи сифатида қуёш энергетикасини ривожлантиришлойиҳаларига инвестиция йўналтиришни янада кўпайтиришдан иборат. 
 
Иккинчидан,  муаммониҳалэтишда илмий ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини ҳар томонлама жадал ривожлантириш ва шунингдек,қуёш электр энергияси ишлаб чиқарувчилар ва унинг истеъмолчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш талабэтилади.
 
Учинчидан, бу борадаги яна бир имконият углеводород хом ашёсидан фойдаланишгаасосланган анъанавий энергетика тизимига нисбатан қуёш энергетикаси рақобатдошлигини таъминлаш биланбоғлиқ.
 
Агар 2008 йилда бир киловатт-соат қуёш электр энергиясини ишлаб чиқариш 35 цент даражасидабўлган бўлса, бугунги кунга келиб бу рақам, экспертларнинг маълумотларига кўра, ўртача 11-12 центни ташкилэтаётгани, Хитой ва Ҳиндистон каби айрим мамлакатларда эса барпо этилаётган фотоэлектр станцияларда биркиловатт-соат электр энергияси таннархини 8-9 центга қадар тушириш вазифаси қўйилаётганини ҳисобга оладиганбўлсак, ҳеч шубҳасиз, бу мақсадга эришиш мумкин экани аён бўлади. 
 
Бошқача айтганда, баъзимамлакатлардаги фотоэлектр станцияларда ишлаб чиқарилаётган электр энергияси, унга нисбатан анъанавийимтиёз ва преференциялар қўлланмаётган бўлса-да, углеводород хомашёсини ёқиш ҳисобидан олинадиган электрэнергияси билан рақобатлаша олади.  
 
Яна бир масала. Вақти-вақти билан такрорланаётган глобалиқтисодий инқирозлар сабабларини таҳлил қилиш асносида хулоса чиқарган айрим олимларнингфикр-мулоҳазаларида муайян мантиқ мавжуд. Яъни, ҳалокатли инқироздан чиқиш йўлини топиш жаҳон ҳамжамиятинизамонавий технологияларнинг принципиал жиҳатдан янги авлодини ўзлаштиришга, бошқача айтганда, ишлабчиқаришнинг янада жадал ва тежамкор ўсиш суръатларини таъминлайдиган илмий-техник тараққиётнинг янгибосқичига олиб келади.
 
Шу муносабат билан қуйидаги хулосага келиш қийин эмас. 2008 йилда бошланган ваҳамон давом этаётган глобал инқироздан чиқиш кўп жиҳатдан бизнинг биринчи навбатда энергетика соҳасидатехнологик тараққиётнинг  янги босқичига қанчалик тез ўтишимизга боғлиқ. 
 
Бу ўринда сўз бугунгикунда ривожланаётган давлатлар иқтисодиётини қайта тиклашга тўсқинлик қилаётган асосий сабаблардан бири –анъанавий энергия ресурслари, авваламбор, нефть нархининг асоссиз равишда юқори бўлиб қолаётгани ҳақидабормоқда. Иқтисодий жиҳатдан самарали фотоэлектр энергияси манбаларини оммавий равишда жорий этишистиқболда нефть нархини оптималлаштириш имконини беради. Бу эса ўзининг чекланган валюта захиралариниуглеводород хомашёсини четдан сотиб олиш учун сарфлашга мажбур бўлаётган ривожланаётган мамлакатларнижадал тараққий эттириш борасида рағбатлантирувчи восита бўлади. Шундай экан, қуёш энергетикаси инқирозданчиқишда локомотив вазифасини бажарадиган омиллардан бири бўлиши мумкин ва зарур.
 
Муҳтараманжуман қатнашчилари! 
 
Ўзбекистонда энергетика мақсадлари учун қуёш энергиясидан фойдаланишбўйича амалга
оширилаётган ишлар ва бу жараёнларнинг кўлами ва амалий йўналишларини кенгайтиришнитақозо этадиган омилларга қисқача тўхталиб ўтишга ижозат бергайсиз.
 
Бу, биринчи навбатда,мамлакатимизда барқарор юқори ўсиш суръатлари таъминланаётгани, шунингдек, амалга оширилаётган таркибийтуб ўзгаришлар, иқтисодиётни диверсификация ва модернизация қилиш, саноатнинг жадал ривожланиши, нефть-газва бошқа хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича энг илғор технологиялар билан жиҳозланган замонавийҳамда қудратли газ-кимё комплексини шакллантириш билан боғлиқ. 
 
Бу борада жаҳон молиявий-иқтисодийинқирозининг салбий таъсирига қарамасдан, Ўзбекистонда сўнгги олти йил давомида ялпи ички маҳсулотнингйиллик ўсиш суръати 8 фоиздан зиёдни ташкил этаётганини таъкидлаш кифоя, деб ўйлайман. 
         2000-2013 йилларда бу кўрсаткич 3,8 баробар, ялпи маҳсулот эса аҳоли жон бошига 3,2 баробар ўсди.

Халқаромолия институтларининг баҳоларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиётининг бундай юқори ўсиш суръатлари яқинистиқболда ҳам сақланиб қолади. 
 
Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатмоқдаки, саноатнинг юқори даражадажадал ривожланиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда, мамлакатимизнинг электр энергиясига бўлган талаби 2030 йилда жорий йилга нисбатан 2 баробар ошади ва 105 миллиарддан зиёд киловатт-соатни ташкил этади. 
  Ўзбекистоннинг қуёш энергетикаси борасидаги салоҳияти ва мамлакатимизда ушбу соҳани ривожлантиришистиқболлари ҳақида гапирганда, қуйидаги фикрларни таъкидлашни истардим. 
 
Биринчи навбатда,Ўзбекистон географик ўрни ва иқлим шароитларига кўра бунинг учун ғоят қулай имкониятларга эга.
  Ўзбекистонда ҳаво бир йилда 320 кундан зиёд очиқ бўлиб, мамлакатимиз йил давомида қуёшли кунларнинг кўплигибўйича дунёнинг аксарият минтақаларига нисбатан устунликка эга. 
 
Осиё тараққиёт банки ва Жаҳонбанки хулосаларига кўра, Ўзбекистонда қуёш энергиясининг ялпи салоҳияти 51 миллиард тонна нефтьэквивалентидан ортиқдир. 
 
Ана шу ресурслар ҳисобидан, экспертларнинг ҳисоб-китобларига қараганда,мамлакатимизда жорий йилда истеъмол қилинадиган электр энергиясидан 40 баробар кўп ҳажмдаги электрэнергияси ишлаб чиқариш мумкин.
 
Мамлакатимизда қуёш энергиясидан фойдаланиш соҳасидагитадқиқотлар ўтган асрнинг 80-йилларида, Ўзбекистон Фанлар академиясининг Осиё минтақасида ягона ва илмийишланмалари юртимиздан ташқарида ҳам машҳур бўлган “Физика-Қуёш” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасинингилмий-экспериментал маркази ташкил этилганидан кейин жадал ривожлана бошлади.  
 
Бугунги йиғилишиштирокчилари Форум дастури доирасида ушбу марказ фаолияти билан
танишиш имкониятига эга бўлдилар.  
Мазкур илмий мажмуа таркибидаги 1 мегаватт қувватга эга бўлган гелиоконцентраторли
улкан қуёшпечи 3 минг даражали иссиқ ҳарорат ҳосил қилиш ва ўта соф материаллар ишлаб чиқаришни таъминлаш, ноёб илмийтадқиқотлар ва иссиқликка оид синовлар ўтказиш имкониятига эга. 
 
Ўзбекистон бугунги кундаилмий-техник, эксперимент ўтказадиган кадрлар бўйича улкан
салоҳиятга эга бўлиб, мамлакатимизда қуёшэнергиясини лойиҳалаштириш ва ундан фойдаланиш бўйича катта ҳажмдаги конструкторлик ва технологикишланмалар тўпланган. 
 
“Физика-Қуёш” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси негизида Осиё тараққиётбанки билан ҳамкорликда жорий йилда Тошкентда ташкил қилинган Халқаро қуёш энергияси институти илмий ваилмий-экспериментал тадқиқотлар ўтказиладиган минтақавий марказга айланиши кўзда тутилмоқда. Мазкуртадқиқотлар натижалари қуёш энергиясидан фойдаланиш бўйича истиқболли технологиялар сифатида жорийэтилиши мумкин.
 
Ўзбекистон Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида 100мегаватт қувватга эга бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича пилот лойиҳани амалга оширишгакиришди. Қисқа муддатда унинг лойиҳа-техник ҳужжатлари тайёрланди, 400 гектардан ортиқ ер майдони ажратилди,объект қурилишини бошлаш билан боғлиқ деярли барча масалалар ҳал этилди. 
 
Биз келгусида юқорисамара берадиган, янги технологияларга асосланган яна бир нечта йирик қуёш электр станциясини барпо этишгакиришишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Ҳозирги вақтда шу мақсадда Осиё тараққиёт банки биланҳамкорликда Ўзбекистоннинг 6 та ҳудудида энг замонавий ўлчаш станциялари жойлаштирилди ва ҳар томонламапухта ишланган лойиҳаларни тайёрлашда зарур бўладиган барча маълумотларни йиғиш ишлари олиб борилмоқда.Ўзбекистон фотоэлектрик модуллар ва қуёш энергетикасида қўлланадиган бошқа ускуналарни ишлаб чиқариш учунбой хомашё захираларига эга эканини алоҳида қайд этишни истардим.
 
Ўтган йили мамлакатимиздаЖанубий Кореянинг “Неоплант” компанияси билан ҳамкорликда
йиллик қуввати 12 минг тоннани ташкилэтадиган техник кремний ишлаб чиқарадиган завод фойдаланишга топширилди. Бугунги кунда “Ангрен” махсусиндустриал зонасида Кореянинг “Шиндонг Энерком” компанияси иштирокида йиллик қуввати 5 минг тонна бўлганкремний ишлаб чиқарувчи иккинчи завод қурилиши ниҳоясига етказилмоқда. Келгусида ушбу маҳсулот юқорисамарали фотоэлектрик қуёш панеллари ишлаб чиқариш учун хомашё манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин.            
Хитой Халқ Республикасининг йирик компаниялари иштирокида 2014 йилда “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудида дастлабки қуввати 50 мегаватт бўлган фотоэлектр панеллари ишлабчиқарадиган, “Жиззах” махсус индустриал зонасида эса йилига 50 минг дона қуёш иссиқлик коллекторлари ишлабчиқарадиган корхоналар ташкил этилади.
 
Ўзбекистонда маиший ва уй-жой-коммунал соҳада, хусусийуйларда қуёш энергиясидан фойдаланишни кенг жорий этишга, бу борада зарур ишлаб чиқариш ва сервисимкониятларини шакллантиришга катта эътибор қаратилмоқда.
        
Бизнинг ҳисоб-китобларимизгакўра, бундай технологияларни кенг миқёсда қўллаш яқин йилларда юртимиз энергия тизимига тушаётган энергияюкини 2 миллиард киловатт-соатга қисқартириш, локал тарзда қарийб 2 миллион гигакалорияиссиқлик энергиясиишлаб чиқаришни таъминлаш имконини беради. Бу эса йилига жами 250 миллион доллардан ортиқ қийматдаги энергияресурсини тежашни таъминлайди.  

Мамлакатимизда Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда амалгаоширилаётган Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш дастури доирасида ҳар йили намунавийлойиҳалар асосида умумий майдони 1,5 миллион квадрат метрдан зиёд бўлган 10 мингдан ортиқ якка тартибдагизамонавий уй-жойлар барпо этилаётганига эътиборингизни қаратмоқчиман. 
 
Мазкур дастур доирасидабиз техник жиҳатдан илғор, қуёш энергетикаси технологиялари қўлланган, юқори энергия самарадорлигига эгабўлган уй-жойларни дунёдаги, жумладан, Европа ва Осиёдаги бу соҳада энг тараққий этган мамлакатлартажрибасидан фойдаланган ҳолда, оммавий равишда қуришни кўзда тутмоқдамиз. 
 
Биз яқин йиллармобайнида асосан узоқ ва бориш қийин бўлган ҳудудлардаги 1300 та умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунарколлежларини тажриба тариқасида қуёш коллекторлари билан таъминлашни режалаштирмоқдамиз. Қишлоқжойлардаги 600 дан ортиқ врачлик пунктларида фотоэлектрик панеллар ўрнатилади.
 
Юқорида баёнқилинган фикрларни умумлаштирган ҳолда, бир хулосани таъкидлаб айтишга барча асосларимиз бор. Яъни,бугунгибосқичда қуёш энергиясидан фойдаланиш муаммоси илмий тадқиқотлар ва тажриба-синов ишланмаларисоҳасидан уларни амалиётда қўллаш соҳасига барқарор суръатда ўтиб бормоқда. Қуёш энергетикаси эса, қайтатикланадиган энергиянинг бошқа турлари каби, тўлиқ рақобатдош, энергиянинг, энергия олиш усул вавоситаларининг энг соф турларидан бирига айланмоқда.
 
Ушбу имкониятдан фойдаланиб, мана шумуҳташам залда йиғилган сиз азизларга, сизларнинг тимсолингизда замонавий тараққиётнинг юксак ва олижанобмақсадлари йўлида қуёш энергиясидан фойдаланиш ишига муносиб ҳисса қўшаётган барча инсонларга самимийминнатдорлик изҳор этишга ижозат бергайсиз.                           
 
         Ҳурматли дўстлар!  
         Азиз меҳмонлар!
 
Мамлакатимизда қисқа муддат меҳмон бўлишингизга қарамасдан,ўзбекона меҳмондўстликни, халқимизнинг сизга бўлган ҳурмат-эҳтиромини ҳис этасиз, деб ишонаман.  
  Барчангизга сиҳат-саломатлик, олижаноб фаолиятингизда улкан ютуқ ва омадлар, Осиё қуёш
энергиясифоруми йиғилиши ишига муваффақият тилайман. 
 
 
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]