Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33410
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:


На сайте
Всего на сайте: 534
Гостей: 528
Пользователи: 6

1475767, Rifff, LeonCit, milan, Bramsn, Devil
Сегодня был на сайте:
Java_CR7, jrv, Lutfullalut, mirshod9423, 9696shoh, milan, Devil, JoHa_2996, Maksat9623, Bazara_Net, inommedia, Ismoilbek9797, Bramsn


"Олтин гепард" доирасидаги энг янги фильмлар премьераси

Bo'limi: Новости Мира |



“Томошабин билан ҳамнафас” – бу “Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофорумининг энгқизиқ ва энг томошабинбоп дастурларидан бири десак муболаға бўлмайди.

Кеча III Олтин гепард Тошкентхалқаро кинофорумининг "Томошабин билан ҳамнафас" дастури доирасидаги фильмлар премьерасига стартберилди.  

Ўзбеккино МА ва Ўзбекфильмкиностудияси буюртмасига асосан режиссёр Аҳмаджон Унарбоев томонидан суратга олинган "Виждон" фильминингпремьераси ҳақиқий юлдузлар ёғдусига тўлди десак муболаға бўлмайди. Ўзбекистон халқ артистлари ЭркинКомилов, Лутфулла Саъдуллаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Гулчеҳра Саъдуллаева, Саида Раметова,Бахтиёр Қосимов каби устоз ижодкорлар ҳамда кино ва театр санъатига эндигина қадам қўйган ёш актёрларанъанага кўра киносаройдаги қизил йўлакчадан ўтишди.  Фильм намойишиолдидан "Ниҳол" мукофоти совриндорлари Умидахон, Отабек Муталхўжаев, хонандалар Динейра, НилуФар, Мангогуруҳи йигитлари қўшиқ куйлашди. 






"Виждон" фильмига келадиганбўлсак, у Ўзбеккино МА бош директори Жаҳонгир Қосимов айтганидек оила даврасида кўриладиган, бугунгикундаги муаммоларни ўз ичига олган фильм чиққани шубҳасиз. Энг муҳими, ундаги воқеалар чет элдаги бирорфильмдан олинмаган ёки ортиқча фантастик безаклар, томошабинга узоқ бўлган воқеалар ҳам йўқ. Ҳаммаси ўзимизкўриб, гувоҳи бўлиб, иштирокчисига айланиб турган ҳодисаларнинг экранга кўчган ҳолати холос. Балки фильмдатомошабинлар ўзини кўргани учун ҳам фильм тугагунча томошабинлар зални тарк этишмагандир. Дарвоқе, фильмдаактёлардан Эркин Комилов, Бахтиёр Қосимов, Ҳамид Тошпўлатов, Муяссар Бердиқулова, Муқаддас Холиқова, НаргизаАбдуллаева, Миролим Қиличев, Саида Саидбековаларни кўришингиз мумкин. Фильмнинг муваффақиятли чиқишида эсаЎзбекистон халқ артисти Эркин Комиловнинг хизмати катта. Фильмнинг асоси Эркин Комиловнинг маҳоратлиижросига қурилган десак ҳам адашмаймиз. Мазкур картина бир сўз билан айтганда яхши фильмлар қаторигақўшилиши аниқ. Аммо ижодий жамоа фильм деталлардан ташкил топишини инобатга олган ҳолда картинадаги баъзимайда деталларга эътиборлироқ бўлишганда нур устига аъло нур бўларди.
III "Олтингепард" Тошкент халқаро кинофоруми  муносабати билан ўтказилаётган "Томошабин билан ҳамнафас" дастуридоирасида бугун соат 18:00 да Алишер Навоий номидаги киносаройида режиссёр Жаҳонгир Позилжоновнинг "СаломНаташа" фильми премьераси бўлиб ўтади. Олдинда эса "Пойга", "Ожиза", "Лафз" картиналарининг намойишитурибди. 
Қамариддин Шайхов Фотомухбир Равшан Дадабоев


Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]