Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33426
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Республика бўйлаб "Диабет ойлиги" старт олди

Bo'limi: Новости Мира |



Эндокринология соғлиқни сақлаш тизимида алоҳида ўрин тутади, чунки эндокринкасалликлар кўп ҳолларда сурункали кечимга эга бўлиб, юқори ўлим ва ногиронлик кўрсаткичларига олибкеладиган оғир асоратларга сабаб бўлади.
Республикада қандли диабет беморларгадаво - ташҳислаш ёрдамини кўрсатиш учун 14 та эндокринологик диспансер фаолият кўрсатмоқда. Жойларда 505 таэндокринологик хоналар, шулардан 176 таси болалар эндокринологик хоналари иш олиб бормоқда. ЎзбекистондаЭндокринологик хизматни Республика ихтисослашган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази (РИЭИАТМ)Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошчилигида мувофиқлаштиради.

Эндокринопатиялар тизимида биринчи ўринни қалқонсимон без касалликлари, 2-ўринни қандли диабет, 3-ўринни гипоталамо-гипофизар тизими касалликлари, 4-ўринни жинсий безлар касалликлари ва бошка хасталикларэгаллайди.

Ҳозирги кунда бутун дунёда бу касаллик билан 366 миллиондан ошиқинсонлар азоб чекмоқдалар. Агар самарали чоралар кўрилмаса 25 йилдан сўнг ҳар 6 - одам, 21 аср ўрталарида ҳар 2 -одам қандли диабетга чалинади.

Эпидемиологик маълумотларга қараганда,Ўзбекистонда қандли диабетнинг тарқалиш даражаси 5% ни ташкил қилади. Аммо ҳозирги кунга келиб салкам 136 мингбемор диспансер ҳисобида туради. Улардан болалар 1292, ўсмирлар-553 нафарни ташкил қилади.

Диабет ойлигини ўтказишдан мақсад - инсонларга қандли диабет ҳақида, унинг хавфли омиллари ҳақида, эртаташхис қўйиш, асоратларни олдини олиш ҳақида кўпроқ маълумот бериш, хулоса қилиб айтганда «диабетга қаршикураш»га чақиришдан иборат.

Диабет ойлиги тадбирлари Республикамизнинг барчавилоятларида ўтказилмоқда. Диабет бу ҳаёт тарзи, унинг олдини олиш ва асоратлари қолмаслиги учун ўз – ўзининазорат қилиш деганидир.
Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]