Voydod.net - это портал, где вы можете слушать музыку бесплатно. Запомните вы можете послушать музыку бесплатно и все новинки музыки, добавьте в избранное наш сайт и не пожалеете!
Оцените наш сайт, как?

Barcha ovozlar: 33410
TOP-10
Реклама
Теги
Профил
Гость



Пожалуйста, зарегистрируйтесь или войдите в свой аккаунт.
Логин:
Пароль:




Рухшона: “Дўст топдим, душман орттирдим, хиёнатга дуч келдим...”

Bo'limi: Новости Мира |



Бундан бир неча йил илгари ўзбек шоу-бизнесига кириб келган Рухшона илк қўшиғи ва унгаишланган клипи билан томошабин эътиборини тортди, десак адашмаймиз. Клипларда рақс ҳаракатларини аълодаражада бажарган хонандага эътибор бермаслик ҳам мумкин эмас эди. Мана, йиллар ўтиб у анча улғайди.Шоу-бизнеснинг аччиқ-чучугини татиб кўришга ҳам улгурди, десак хато бўлмайди. Интервью олиш учун у биланкўришганимизда ўзини тутиши-ю, саволларга узоқ ўйлаб кейин жавоб беришини кузатиб, Рухшона ҳақиқатан ҳаммаънан улғайиб бораётганига амин бўлдим.
— Таҳририятимизга хуш келибсиз. Сизникўриб турганимиздан хурсандмиз. Нималар билан бандсиз?
— Айни кунларда иккинчи,“Кет” номли альбомимнинг тақдимотини ўтказиш ҳаракатидамиз. 7 ноябр куни мухлис ва ҳамкасбларимни бир ергатўплаб мазкур альбомни тантанавор руҳда тақдим этишни режалаштирганмиз. Шунингдек янги қўшиқларимиз устидаҳам ишлаяпмиз. — Куни кеча янги “Дунё” номли қўшиғингизга ишланган клипни ҳам томошақилдик. Айтиш мумкинки, қўшиқ танлашда анча ўсганингиз сезилди.
— Ушбу қўшиқнингсўзларини ўзим ёздим. Ён-атрофимни кузатиб, содир бўлаётган баъзи бир аянчли воқеалардан таъсирланиб ёзганэдим. Унга ишланган клип ҳам ҳаётий чиқиши учун ижодий гуруҳимиз билан биргаликда узоқ ўйладик. Шуни алоҳидаайтишим керакки, “Дунё” қўшиғига икки хил клип суратга олганмиз. Бири, сюжет бўлса иккинчиси трекйўналишида. Сабаби, талаблардан келиб чиқдик... Қўшиғимизни эшитганларнинг айримлари бу қўшиққа трекйўналишида клип суратга олиш керак деса, бошқалар унга кўпроқ сюжет тўғри келишини таъкидлашган эди. Биз эсаҳеч кимнинг таклифини ерда қолдирмаслик учун иккита клип суратга олинди.   
—Қўшиқ сўзларини ўзингиз ёзишингиз мен учун янгилик...
— Қўшиқларга матн ёзишни рустилида бошлаганман. Ўзбекча ёзиш учун ўзимда куч, тўғрироғи, журъат тополмай юргандим. Бунга яна ўзбек тилидасўз бойлигимнинг камлиги ҳам сабаб бўлганди. Йиллар ўтиб, ўз устимда ишлаб, қўшиқ матнини ёзишга қарорқилдим. Менимча ёмон чиқмади, кейинги қўшиқларимнинг сўзини ҳам ўзим ёзиб боряпман. 
— Ижтимоий сайтларнинг деярли барчасида фаолсиз. Бу интернетга қарам бўлиб қолганингиздандалолатми ёки айрим ҳамкасбларингиз каби сайтларга ижодингизни реклама қилиб берувчи манбаа сифатидақарайсизми?
— Ижтимоий сайтларда кўп вақтимни ўтказишимни қарамлик дебҳисобламайман. Шу ўринда бир маълумотни айтиб ўтишим керак. Бугун оммалашган сайтларнинг барчасиданрўйхатдан ўтганман. Аммо уларнинг барчасидан фақат ўзим фойдаланмайман. Мухлисларнинг сайтлар орқалиберган барча саволларга ёрдамчим жавоб беради. Агар мухлисларга айтадиган гапларим, маълумотларим бўлса,шахсан ўзим кириб ёзишим мумкин. Аммо асосан сайтларнинг ишини ёрдамчим юритади. Бундан ташқари, янги қўшиқва клипларнинг ишланиш жараёни мунтазам равишда тингловчилар эътиборига ҳавола этиб борилиши рекламанингэнг осон ва қулай йўли.
— Газетамизнинг ўтган сонларида руҳшунос билан ҳамкорликда,санъаткорларнинг ижтимоий сайтларга жойлаштирган суратларига қараб, уларнинг феъл-атворига таъриф берганэдик. Руҳшуноснинг айтишича, доим юзингизни беркитишга ҳаракат қилиб расмга тушишингиз, бу ҳаётда содирэтган қайсидир қилмишингиздан уялишингиздан далолат экан. Фотосессияда эса бошқаларга кўп тақлидқилишингизни ҳам айтганди. Бу фикрларга муносабтингиз қандай?
— (жилмайиб) Менгаберилган таърифга умуман қўшилмайман. Биринчидан, мен соч ёйиб юзимни ёпиб юришни ёмон кўраман. Клип, концертва турли тадбирларда ҳам доим сочимни йиғилган ҳолда турмак қиламан. Тўғри, баъзи суратларда бу ҳолат бордираммо бир-икки сурат деб менга тўлиқ баҳо бериш нотўғри. Бошқаларга тақлид қилишим ҳақидаги гапларга ҳамқўшилмайман. Мен барчага фақат ҳавас кўзи билан қарашим мумкин, холос. 
—Хатти-ҳаракатларингизни, кийиниш услубингизни кузатиб туриб ёшингизга нисбатан каттароқ кўринишга ҳаракатқилишингизни сезиш мумкин?
— Одамнинг ён-атрофида қандай инсонлар йиғилган бўлса, ўзи ҳам уларга қараб ўзгариб бораверар экан. Вақт ўтиши билан ҳаётнинг ўзи инсоннинг ички дунёсини, ўзиниўзгартириб, улғайишига сабаб бўлар экан. Кўпинча таниш психологлар билан суҳбатлашганимда “Сенинг ичкидунёнг ташқи кўринишингга нисбатан анча улғайган”, дейишади. Ўзимнинг тенгқурларим билан суҳбатлашганимданазаримда улар ёш боладек туюлади. Уларнинг хаёлида севги-муҳаббат, ҳаёт ташвишларидан йироқ эканликларинисезиб тураман. Мен эса ўткинчи ҳислардан кўра, кўпроқ жиддий масалаларда бош қотиришни истайман. Балкиҳаётда кўрган нарсаларим, бошимдан ўтган воқеалар мени шунчалик ўзгариб кетишимга туртки бўлгандир.
— Ўсмирлик, энг беғубор, беғам даврларингиз ўтиб кетганидан ачинмайсизми?
—  Рости, ҳеч ҳам ачинмайман. Тезроқ улғайиб яхши-ёмонни ажратишга, ҳаёт зарбаларига учраб, ўзимдаяхшигина иммунитет ҳосил қилдим. Қайсидир маънода бунга шоу-бизнес ҳам сабаб бўлган. Аслида бебошлик, шўхлик— ҳаммасини бошдан ўтказганмиз. Мен шунчаки, бу даврдан тез ўтиб кетдим холос.
—Бундан бир неча йил илгари санъатга энди кириб келган йилларингизда сиз билан суҳбатлашганимизёдингиздами?  Ҳозир сиз билан суҳбатлашиб туриб ўша пайтдаги Рухшона анча ўзгарганини ҳис этдим. Бугунқаршимда ўтирган Рухшона негадир қаҳри қаттиқ, ҳар нарсага ўта жиддий нигоҳ билан қаровчи қизга айланибди...Шоу-бизнес сизни шу даражада қайта тарбияладими?
— (Бироз ўйланиб) Биласизми, менийиллар давомида ўзгариб боришимни қаҳри қаттиқлик деб бўлмайди назаримда. Мен шунчаки олдимдаги мақсадимга эришиш учун қатъий курашиб келганман. Ўзгарганимга кўпроқ ҳаётни сабабчи қилиб кўрсатганбўлар эдим. Дўст топдим, душман орттирдим, хиёнатга дуч келдим. Илгари Яратгандан ёнимдаги душманларданўзинг қутқар, улардан мени йироқ қил, деб илтижо қилардим, аммо мен дўст деб юрганлар ҳозир ёнимда эмас...
— Сизда бошқа ҳамкасбларингизга нисбатан ортга қайтиш, бошқа касбнинг бошини тутишимконияти кенгроқ. Чунки эндигина йигирма ёшни қаршилайсиз. Шу ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
— Айни бугун барчасидан воз кечиб бошқа соҳада фаолиятимни давом эттиришга хоҳишим бор ва бунгакучим етади. Биламан, хонандалик абадий эмас. Бу нарсани билган ҳолда ижодий гуруҳимиз билан биргаликдабошқа соҳада фаолиятимизни бошлаш арафасидамиз. Бу ҳақида ҳозир айтиб ўтиришим шарт эмас. Ишларимизнибошлаб, йўлга қўйиб олганимиздан кейин бу хусусда  батафсил тўхталиб ўтамиз.
—Турли ҳажвий гуруҳлар сизнинг номингиздан жуда фаол фойдаланишади. Баъзи ҳазиллар шу қадар “ўткир”ки,сизнинг иззат-нафсингизга тегиб кетмасмикин, деб ўйлаб қоламан...
— Санъаткор ҳарбир нарсани кулги билан енгиши керак деб ўргатишган. Тўғри, менинг шахсимга нисбатан қилинган айримҳазиллардан хафа бўлганман. Айнан сиз назарда тутган  ҳазилларни саҳнада эшитганимда ҳам ранжиганман,аммо ёнимда ўтирган томошабинларга буни сездирмасликка уринганман. Залда ҳамма гапни кулгига йўйиб, саҳнаортида шу ҳазилни айтганлар билан жиддий гаплашиб олганман...
— Шахсий ҳаётингизбилан боғлиқ саволларга ҳам навбат етди. Албатта, оила қуриш мавзусини четлаб ўтолмайман...
— Оббо, шу мавзуни четлаб ўтсак бўлмайдими? Уйда ҳам, бу ерда ҳам шу мавзу... — Демак, турмушга чиқишингиз оилангизда ҳам “глобал” мавзуга айланиб улгурибди-да? — Ҳа. Ҳар гал уйимизга  совчи келиб кетгач, онам билан шу мавзуда жиддий гаплашиб оламиз. Инсон ўзинингжуфтини топишга жуда қийналар экан. Юрагимда доим ҳадик. Билмадим, қачон турмуш қурарканман?... Бу фақатЯратганнинг иродасига боғлиқ. Аммо ўзимга қолса, ҳали-бери оила қуриш ниятида эмасман.
— Бўлажак турмуш ўртоғингизни таърифлаб бера оласизми?
— Биринчи навбатдаишимни эмас, ўзимни яхши тушунадиган, яхши инсон бўлса бас. Касбимни менчалик тушунмаса ҳам, бир-биримизникўз қарашимиздан тушуна олсак дейман. Феъл-атворига келсак, бироз қаттиққўл бўлгани яхши. Аёл кишига ўзсўзини ўтказа оладиган жиддий эркак керак деб ўйлайман.
— “Акфа медиа” санъатмаркази ёпилгач, бошқа ҳамкасбларингиз сингари молиявий муаммоларга дуч келмадингиз... Кетма-кет янги клипва қўшиқларни тингловчиларингизга тақдим этдингиз. Бу тез топилган ҳомийлар хизматими ёки...
— Маълум бир муаммоларга дуч келмаганим учун авваламбор мухлисларимга ўз ташаккуримни билдираман.Улар мени ўз яхши кунларига тинимсиз таклиф этишгани сабаб, яъни тўй хизматлари ижодимни “молиявийинқироздан” сақлаб қолди. Пул билан таъминлаб турувчи ҳомийим йўқ. Санъат марказидан кетгач, ўзимни ўзимтаъминлашга ҳаракат қилиб келяпман. Аммо бу йўлда ўзимдан ўтганини фақат ўзим ва мен билан елкама-елка бўлибкелаётганлар билади.
Алия ТУЛЕМБАЕВА суҳбатлашди



Манба:www.darakchi.uz




Barcha izohlar: 0
Faqat Ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirish mumkin. Iltimos, 1 minut vaqtingizni ayamay ro'yhatdan o'ting.
[ RO'YHATDAN O'TISH | KIRISH ]